Наврўз бўйича арабча «буржий» ой календари
№
|
Арабча номи
|
Форс-тожикча номи
|
Ўзбекча номи
|
Ҳозирги қайси ойга тўғри келиши
|
|
Ҳамал
|
Барра
|
Қўй
|
Март-апрель
|
|
Савр
|
Гав
|
Буқа
|
Апрель-май
|
|
Жавзо
|
Дунайкар
|
Эгизак қиз
|
Май-июнь
|
|
Саратон
|
Ҳарчанг
|
Қисқичбақа
|
Июнь-июль
|
|
Асад
|
Шер
|
Арслон
|
Июль-август
|
|
Сумбула
|
Хуше
|
Бошоқ
|
Август-сентябрь
|
|
Мезон
|
Тарози
|
Торози
|
Сентябрь-октябрь
|
|
Ақраб
|
Каждум
|
Чаён
|
Октябрь-ноябрь
|
|
Қавс
|
Камон
|
Ёй
|
Ноябрь-декабрь
|
|
Жадий
|
Бузғола
|
Тоғ эчкиси
|
Декабрь-январь
|
|
Далв
|
Дул
|
Қовға(челак)
|
Январь-февраль
|
|
Ҳут
|
Моҳи
|
Балиқ
|
Февраль-март
|
VIII БОБ
Виждон эркинлиги, унга мустақил
Ўзбекистонда амал қилиниши
§ 1
Виждон эркинлиги, унинг қисқача тарихи
Дунёвий давлатларда, яъни давлатдан дин, диний ташки-лотлар ажратиб қўйилган мамлакатларда, инсонпарвар, демок-ратик жамиятларда виждон эркинлиги мавжуд. Виждон эркинлиги нима? Бу саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин. Динларга, диний урф-одатларга, имон-эътиқодга ҳар бир фуқаронинг амал қилиши ёки ҳеч қандай динга амал қилмас-лиги ҳуқуқларини жорий этилиши ва улардан шахсларнинг бемалол фойдалана олишига виждон эркинлиги дейилади.
Виждон эркинлиги инсоният тарихида турли шаклларда амал қилган бўлиб, улар ҳукмрон диний мафкура, дунёқараш талабларига нисбатан зиддиятда бўлиб келган.
Виждони буюрган эътиқодни расмий диний-мафкурага қарама-қарши қўйган эркин фикрловчилар эътиқоди виждон эркинлигидир. Қулдорлик, феодализм, капитализм ва социа-лизм жамиятларида виждон эркинлигининг қуйидаги тарихий шакллари мавжуд бўлган:
Деизм - табиатни худо яратган, худо билан табиат ажралмайди, деб ҳисобловчи эътиқод эди. Шамол худоси, денгиз худоси, осмон, чақмоқ худоси, ер ости ва зулмат худоси, деҳқончилик худоси мавжуд, деган тасаввурлар деизм туфайли мавжуд бўлган. Масалан, Аполлон, Юпитер, Эрхубба каби худолар греклар, римликлар, туркий халқларнинг худди шундай худолари бўлган. Юпитер - римликларнинг чақмоқ худоси эди. Аполлон грекларнинг осмон худоси бўлган. Эрхубба - туркий халқларда сув худоси эди. Деизм тасаввурлари ҳозир ҳам маълум даражада сақланиб келмоқда.
Пантеизм - табиат ўз сабабларига асосан ривожланади, унга худолар таъсир қила олмайди деб ҳисоблайдиган тушунча ва тасаввурлардан иборат таълимот бўлиб, бу таълимот табиатдаги ҳамма нарса ва ҳодисаларни худо яратган ва улар томонидан табиат бошқариб турилади, деювчи христиан, иудаизм, буддизм, ислом ва бошқа динлар мафкурасига қарши қаратилган таълимот эди. Пантеизм табиатшунос олимлар томонидан ишлаб чиқил-ган. Масалан, грек файласуфи Геракл табиатни худолар-дан ҳам, одамлардан ҳам ҳеч ким яратмаган, у қонуний ёниб ва сўниб-турадиган мангу оловдан ташкил топган, деб ҳисоблаган. Италиялик олим Жардано Бруно эса ҳар бир юлдуз ўзи бир олам, дунё чексиз, Инжил кўрсатма-лари уйдирмадан иборат, деб ҳисоблаган. Инкивизация суди уни 1600 йил 14 апрелда Рим шаҳрида тириклайин гулханда куйдириб ўлдиришга ҳукм қилган ва бу ҳукм ижро этилган. Пантеизм виждон эркинлигининг тарихий шакли сифатида ҳозир ҳам айрим олимлар эътиқодида мавжуд.
Мутазилийлик - ислом динининг расмий мафкураси бўл-ган калом фалсафасининг, яъни Аллоҳ ягона, у хоҳлаганини қилади, бандаларида ҳеч қандай ўз фикр, хоҳиш-ирода эркинлиги бўлиши мумкин эмас, деган ақидаларни чексиз даъват қилган расмий руҳонийлар - мутакаллимлардан норози бўлиб, улардан ажралиб чиққан исломдаги ҳурфикрлик мавқеидаги олимлар таълимоти эди. Мутазилия таълимоти Аллоҳ яратган ҳар бир одам ўз ҳатти-ҳаракати учун ўзи жавобгар, яхши ёки ёмон қилган ишлари учун ўзи Аллоҳ олдида жавоб бериши лозим, инсон эркин фикрлашга ҳақли, деб ҳисобладилар. Мутазилия таълимоти халифалар Хорун ар-Рашид ва Маъмун (IX-X асрлар) даврларида халифаликнинг расмий мафкураси эди.
Қўш ҳақиқат - бу таълимотга асосан дунёда Аллоҳга маъқул бўлган барча яхши ишлар исломий ҳақиқат бўлиб уни тан олмоқ керак. Бу биринчи ҳақиқатдир. Бу ҳақиқат-га кўра Қуръон, шариат, ҳадислар, ислом ақида ва маросимлари, аҳлоқ-одоблари, боқий ва фоний дунё, жаннат-дўзах хусусидаги барча фикр-мулоҳазалар айни ҳақиқатдир. Бироқ бир гуруҳ олимлар, исломий мутафаккирлар дунёвий илмлар очаётган янгиликларни ҳам ҳақиқат деб ҳисобладилар, бу иккинчи ҳақиқатдир. Иккинчи ҳақиқат тарафдорлари одатда ҳурфикрлилик мавқеида турадилар. Улар биринчи ҳақиқатни инкор қилмайдилар, аммо улар оламга, дунёвий фанлар очаётган ҳақиқатнинг кучига ҳам ишонадилар. Шу асосда ўз таълимотларини, фалсафий дунёқарашларини олға сурди-лар. Абу Носир Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Абу Абдуллоҳ Ал-Хоразмий, Умар Хайём, Улуғбек, Алишер Навоий, А.Жомий каби алломалар қўш ҳақиқат мақвеида туриб ижод қилганлар.
Атеизм - XVIII асрда Францияда маърифатпарвар файласуфлар томонидан олға сурилган таълимот эди. Ф.Вольтер, Д.Дидро, Ламетри, Гольбах ва бошқалар Франция республикасининг биринчи Конституциясига виждон эркинлиги тўғрисида моддалар киритиш, бу моддаларда ҳар бир фуқарога динга амал қилиш ёки амал қилмаслик, динларнинг тенглигини эътироф этиш, диний ташкилотлар ва динни давлатдан ажратиб қўйиш, мактабни черковдан ажратиш каби ҳуқуқларни кафолатга олишни талаб қилдилар. Шунингдек, улар динга қарши илмий асосланган тарғибот-ташвиқот олиб бориш ҳуқуқ-ларини талаб этдилар. Франция республикаси Консти-туциясига ана шу талабларга кўра бир қатор моддалар киритилиб, дин дунёвий давлатдан, мактаб черковдан ажратилди. Бу ишлар бошқа кўпгина давлатларда, жумладан собиқ СССР да ҳам мавжуд эди.
Собиқ шўролар даврида мамлакатда оммавий атеизмни жорий этиш ҳаракати авж олдирилиб, динни нафақат давлатдан ажратиш, уни ҳатто жамиятдан бутунлай ва зудлик билан ажратиб ташлаш сиёсати олиб борилди. Буюк давлатчилик, қизил империячилик манфаатлари, коммунистик фирқа мафкурасининг мухолифи сифатида баҳоланган динни йўқ қилишга қаратилган атеистик тарғибот энг ваҳшиёна шаклларда олиб борилди. Шу мақсадда ўнг минглаб черковлар, масжидлар, ибодатхоналар, мадраса, монастирлар йўқ қилиб ташланди, эски диний мактаблар ёпилди. Минглаб дин арбоблари, муллалар қатағон қилинди. Диний ҳайитлар, урф-одатлар маън этилди ёки уларни бажаришга қарши кўплаб тўсиқлар қўйилди. Масалан, ўша даврларда Ўзбекистон бўйича ҳаж сафарига бир йилда 1-2 киши борарди, холос.
СССР да «Худосиз» газетаси ва «Худосизлар» журнали нашр этилар эди. Дин эскилик сарқити деб баҳоланиб, бу сарқитларга бутунлай барҳам бериш ишлари олиб борилди. Эски араб алфавитида ёзилган китоблар, қўлёзмалар диний ёзувлар деб йўқ қилинди. Уларни сақлаш, ўқиш таъқиқланди. Натижада ислом қадриятларидан халқимиз амалда узиб қўйилди, динсизлик авж олди.
«Собиқ СССРдаги ҳукмрон коммунистик партиянинг жиловбардорлари диний жамоаларни халқларнинг ақл-идрокини эгаллаш учун курашда ўзларининг рақиби деб ҳисоблар эди. Улар ўзларининг бутун фаолиятлари давомида динни камситиш, руҳонийларни йўқотиш ва омон қолганларни бўйсундириш учун энг кескин чораларни кўрган эди. Дин сунъий равишда мафкуравий курашнинг ўта қизғин жабҳаларидан бирига айлантириб қўйилган эди. Ислом динининг ўнг минглаб мўътабар руҳонийлари қатағон қилинди. Минглаб мачитлар ва юзлаб мадрасалар бузиб ташланди. Бу обидаларнинг кўпчилиги халқимиз учун, инсоният цивили-зацияси учун бебаҳо меъморий ва тарихий қадрият ҳисобланар эди. Диндорларнинг аксарият кўпчилиги 90-йилнинг ўрталари-га қадар Қуръони каримдан баҳраманд бўлмаган эдилар» (Қаранг: И.Каримов. Ўзбекистон буюк келажак сари. «Ўзбе-кистон» нашриёти 1998 йил, 444-445-бетлар).
1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигин қўлга киритди. 1991 йил 14 июнда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» Қонун қабул қилинди. Бундан ташқари 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул этилди. Бу ҳужжатларда Ўзбекистон дунёвий давлат сифатида динга ўз муносабатини баён қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |