Наманган Давлат университети фалсафа кафедраси


§ 2 Жаҳон динларининг келиб чиқиши



Download 0,93 Mb.
bet20/50
Sana25.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#278217
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   50
Bog'liq
Dinshunoslik fani nazaryasi

§ 2


Жаҳон динларининг келиб чиқиши

Дин тарихидаги муҳим давр жаҳон динлари: буддизм, христианлик ва исломнинг пайдо бўлишидир. Улар ўтмишнинг миллий динларидан фарқли ўлароқ миллатлараро хусусиятга эга. Ибтиодий тотемизм, анимизм, фетишизм, сеҳргарлик ва политеизм динлари халқлар тарихида кескин бурилишлар қила олмаганлар. Аммо жаҳон динлари халқлар тарихида жиддий тарихий-ижтимоий ўзгаришлар қила олган динлар эди.


Фейербахнинг, инсоният даврлари бир-биридан дин соҳаси-да рўй берган ўзгаришлар билангина фарқ қилади, деган даъ-воси бутунлай нотўғри. Ҳозиргача яшаб келаётган жаҳоншумул уч дин: буддизм, христианлик ва ислом тўғрисида гап боргандагина улуғ тарихий бурилишлар дин соҳасидаги ўзгаришлар билан биргаликда юз берган деб баралла айтиш мумкин. Ўз-ўзидан пайдо бўлган эски қабилавий ва миллий динлар тарғибот ҳарактеридаги динлар эмас эди ва мазкур қабила ёки халқнинг мустақиллиги йўқ қилинган пайтдаёқ бу динларнинг ҳам қаршилик кўрсатишга сира кучи етмас эди. Фақат мана шу бир мунча сунъий суратда пайдо бўлган динлар хусусида, айниқса христианлик ва ислом хусусида гапирганда, умумий тарихий ҳаракатлар диний тус олади, деб айтиш мумкин. Масалан, арабларнинг ягона давлати ислом ғояси асосидагина шаклланди.
Шундай қилиб, жаҳон динларининг келиб чиқиши турли халқлар ҳаётида юз берган жиддий тарихий ўзгаришларга боғлиқ эди. Масалан, буддизм, эрамиздан олдинги VI асрда Шимолий Ҳиндистонда ташкил топган қулдорлик давлатининг ғоявий мафкураси сифатида пайдо бўлган эди. Жаҳон динларининг иккинчиси христианлик эса эрамизнинг I асри ўрталарида Рим империяси инқирозининг олдини олиш, бу омонат империя худудларидаги турли-туман халқларни, қулларни бирлаштириш, уларнинг озодлик ҳаракатларини бостириш орқали империяни сақлаб қолишнинг мафкуравий воситаси сифатида IV аср ўрталарида император Константин томонидан давлат дини, деб эълон қилинган.
Ислом дини арабларнинг турли қабилаларини бирлаштириб, марказлашган араб давлатини барпо қилиш эҳтиёжининг маънавий қуроли сифатида вужуда келтирилган.
Жаҳон динлари вужудга келишининг тарихий йўллари икки йўналишда борди:
Биринчидан, аввал бирор миллатнинг давлати олиб борган босқинчилик (кўпинча бу урушлар дин йўлидаги муқаддас жиҳод уруши деб ҳисобланган) урушларида босиб олинган халқларга мажбуран ўша динни қабул қилдириш орқали жаҳонга тарқалган. Масалан, Ислом дини Марказий Осиёдаги кўпгина вилоятларда VIII аср бошларида араб халифалари олиб борган босқинчилик уруши воситасида маҳаллий халқларга мажбуран қабул қилдирилган эди. Бу ерда ҳам халқларни бирлаштира оладиган ягона мафкурага эҳтиёж сезилган. Шу жараён христианликнинг жаҳонга тарқалишида ҳам мавжуд эди.
Иккинчидан, жаҳон динлари айрим халқлар мессионерлар ташвиқоти, шу диннинг ўша халқларга маъқул бўлганлиги оқибатида ихтиёрий равишда қабул қилганлиги учун шакллан-ган. Россия халқлари 988-йилда Византия давлатидан хрис-тианликни ихтиёрий равишда қабул қилган. Бошқирдлар ҳам исломни ихтиёрий қабул қилганлар. Ҳозирги даврда Японияда ислом дини ихтиёрий тарқалмоқда.
Жаҳон динлари ўрта асрларда - феодализмда ғоят кучайиб, барча ижтимоий онг устидан ҳукмрон бўлиб қолган эди. Феодал давлатлари динга жуда катта ҳуқуқлар бериб, жуда кўп диний ташкилотлар (масжид, черков, мадраса, диний семинариялар, монатирлар, қаландарлар, дарвешлар уюшма-лари, диний мактаблар вужудга келиб, омманинг онги, руҳияти, турмушига доим таъсир қиларди. Барча фуқаролик, мулкий муносабатлар, адлия ишлари ҳам диний маъмурият ихтиёрида эди) тўғридан-тўғри давлат аппарати тизимидан ўрин олган эди.
Жаҳон динларининг ҳар бири ўз ҳудудларида маданиятга ижобий, айрим санъат турларига эса салбий ( масалан, фанга, ислом эса ҳайкалторошлик, жонли нарсаларнинг расмини олишга қарши курашди) таъсир қилди. Умуман диннинг маънавий ва моддий маданиятнинг ажралмас қисми бўлиб қолиши жаҳон динлари даврида яққол сезилди.
Жаҳон динлари халқларни бир-бирига яқинлаштирди, савдо ишларини кучайтирди (масалан «Буюк ипак йўли»), нисбатан тинчлик ўрнатди, ўзаро урушларни камайтирди, кўпгина халқларни бирлаштирди. Бу жаҳон динларидаги ижобий хусусиятлардир.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish