Наманган Давлат университети фалсафа кафедраси


V БОБ МОНОТЕИСТИК ВА ЖАҲОН ДИНЛАРИ



Download 0,93 Mb.
bet19/50
Sana25.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#278217
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50
Bog'liq
Dinshunoslik fani nazaryasi

V БОБ


МОНОТЕИСТИК ВА ЖАҲОН ДИНЛАРИ


§ 1


Монотеистик дин тушунчаси. Монотеистик динлар
келиб чиқишининг тарихий шарт - шароитлари

Диннинг тарихий шаклларидан бири - бу монотеистик диндир. «Моно» грекча 1 (бир) ва теос-худо, яъни якка, битта худога сиғинадиган динни монотеистик дин дейилади. Агар турли мамлакатлардаги ҳар хил уруғлар, қабилалар, элатлар, миллатлар бирор диндаги якка-ю ягона худога, пайғамбарларга сиғинсалар, эътиқод этсалар ўша дин монотеистик диндир. Монотеистик динлар қулдорлик ва феодализм жамиятларида вужудга келган. Монотеизм, тотемизм, анимизим, фетишизм, шомонизм (магия), политеизм ва миллий динларнинг мураккаб синтезлашиш жараёнида шаклланди. Аммо монотеизм ўзидан аввалги динларни инкор қилса ҳам, уларни бутунлай сиқиб чиқара олмади, балки уларнинг назарий ва амалий томон-ларини, яъни уларнинг ақида ҳамда маросимчилигининг кўп жиҳатларини ўзгартирган ҳолда ўзида олиб қолди. Бироқ ана шу меросга нисбатан доимо танқидий, ҳатто норозилик билан муносабатда бўлиб, уларнинг бидъат (ерес), маъжусийлик (жоҳиллик), куфр кўринишлари сифатида баҳолаб келади. Чунки монотеизмда фақат якка, шериги бўлмаган, тенги йўқ худонигина тан олинади. Бундай қатъиятлик ўз мақсадига эга, якка худога иймон-эътиқод қилган кишиларни ғоявий жиҳатдан ҳамда сиёсий мақсадда бирлаштириши мумкин, аммо кўп худо ва бошқа илоҳалар, маъбуд (маъбудалар), турли-туман фетиш ёки руҳларга сиғинадиган кишиларни эса бирлаштириш ҳам, бошқариш ҳам, бўйсиндириш ҳам ғоят мураккаб бўлади. Бу муаммони монотеизм пешволари жуда яхши англаганлар, унинг оқибатларини жуда яққол тасаввур этганлар. Ҳамма даврларда ғоявий-мафкуравий кураш турли ижтимоий кучларнинг моддий, ижтимоий, сиёсий, ғоявий манфаатлари йўлидаги кураш эди.


Монотеизмнинг иқтисодий асоси хусусий мулкчилик бўлган. Барча моддий бойликларга хусусий эгалик хуқуқини қўлга киритган синфий ва табақавий гуруҳлар мазкур мулкчиликни диний жиҳатдан илоҳий, муқаддас, худонинг бандаларига оқилона тақсимоти асосидаги ризқ-рўзи, насибаси деб ҳисоблаб, бу мулкка нисбатан ҳар қандай даъволарни эса худога, унинг амрига, хоҳишига қарши ҳаракати деб баҳоланган ва ана шу ҳаракатлар куч билан бостирилган, жазоланган. Қулдорлик тузумида аҳолининг жуда оз қисмини ўша жамиятдаги ҳукмрон ижтимоий гуруҳлар-қулдорлар, эркин фуқаролар орасидаги олий табақалардаги мулкдор кишилар, давлатдаги мансабдор шахслар, руҳонийларнинг олий юқори қисми, ҳарбий кучларнинг айрим зобитлари, санъат соҳасида хизмат қилган кишиларнинг айримлари, катта ер эгалари, бой чорвадорлар ташкил этганлар. Хусусий мулкка эга бўлган ана шу кишилар манфаатини ҳуқуқ, қонун, сиёсат, диний ташкилотлар, ҳарбий кучлар, полиция доимо ҳимоя қилган.
Минг йилдан зиёд давом этган феодализм тузумида, бутун ўрта асрларда хусусий мулкни ер, унинг устки, остки бойликлари, ҳамда бошқа кўчадиган ва кўчмайдиган шакллардаги бойликлар ташкил қиларди. Феодаллар, яъни катта ер, мулк эгалари вақф (диний ташкилотларга қарашли ерлар, чорва моллари, саноат корхоналари, савдо тижорат тизими, диний мазмундаги санъат асарлари, вақф мулки ҳисобланган) мулки, давлат ихтиёридаги мол-мулклар худо берган насиба ҳисобланган. Феодал давлати ана шу мулкни ҳимоя қилган бўлса, дин пешволари, диний ташкилотлар (ма-салан, масжид, черковлар) ўша мулкни илоҳийлаштирганлар. Шунинг учун феодализмда дин ғоят кучайган, чексиз ҳукмрон ғоявий кучга айланган, барча ижтимоий онг устидан назорат ўрнатган, жазо чоралари қўлланган, таълим-тарбияни қўлга олган эди.
Монотеистик динларнинг келиб чиқиши ва жамият ҳаётида ўз ижтимоий функцияларини бажариб туриши учун феодализмнинг устқуртмаси катта имкониятлар яратиб беради. Хусусан, феодал монархия давлатлари - якка подшо (қирол) ҳукмронлиги якка худо ҳукмронлигининг ижтимоий асоси эди. Қудратли, ягона давлатларга эга бўлган подшолар (масалан, Александр Македонский, Доро, Чингизхон, Амир Темур, Пётр I) билан бир қаторда диндор кишининг онгида осмонда ҳамма нарсага қодир, ҳар ерда ҳозиру-нозир, ҳамма воқеадан хабар-дор бўладиган ягона худо бор, деган тасаввур пайдо бўла бош-лайди. Монотеистик динлар жамият ҳаётидаги сиёсий тартиб-ларнинг хаёлий, илоҳийлаштирилган инъикосигина бўлиб қол-май, шу тузумнинг тартибларини илоҳийлаштиришга, қонун-лаштиришга ҳам хизмат қилади.
Диний адабиётларда, мафкурада, маросимларда, маъруза-ларда, амри-маъруфларда худо ва бошқа илоҳий кучлар олдида одамнинг ниҳоятда ожизлигини бўрттириб кўрсатилиши ҳам одамларда ўзига нисбатан ишончсизлик руҳини пайдо қилади. Ва, аксинча, жамият ва шахс ҳаётида илоҳий кучларнинг ролини ҳаддан ташқари кучайтирилиши кишилардаги умидсизлик кайфиятини орттиради. Монотеистик динларни бошқа турдаги динларга нисбатан сиёсат билан бевосита боғлаб юборилди. Натижада, диннинг синфий манфаат қуролига айлантирилди, диндан баъзан сиёсий ҳаракатлар учун байроқ воситасида ҳам фойдаланилди. Амалиёт тасдиқладики, сиёсий партиялар, уюшмалар тарих саҳнасига чиқиб ўз дастурларини амалга ошириш жараёнида уларнинг динга муносабати ҳам, ундан фойдаланиш ҳам турлича бўлади. Масалан, Ўзбекистон республикасида истиқлол мақсадларини амалга ошириш учун ислом дини ғоявий жиҳатдан мақсадга мувофиқ хизмат қилишини президентимиз ўзининг рисолаларида бир неча марта таъкидлаган. Аммо ақидапарастлар ва жангарилар исломдан фуқаролар уруши келтириб чиқаришда ва миллатлараро можароларни авж олдириш мақсадларида фойдаландиларки, бу қалтис мухолифлик минглаб кишилар ўлимига, майиб-мажруҳ бўлишига, кўп миқдорда моддий ва маънавий зарарларга олиб келди. (Қаранг: И.А.Каримов. Халқимизнинг оташқалб фарзанди. «Ўзбекистон» 1992 йил.7. 30-31 бетлар. «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг». Т., 1993 йил 11 бет).
Қулдорлик ва феодализмда, ҳатто маълум даражада капитализмда монотеистик динларнинг иқтисодий ва ижтимоий моҳияти ана шулардан иборат. Монотеистик динлардаги ягона худо тўғрисидаги тасаввурлар фалсафий жиҳатдан таҳлил этилса, жонли мушоҳададан абстракт тафаккурлашга ўтилиши, айрим хусусиятдан умумий хусусиятни яхлитлаштиришдан иборатдир. Шу фалсафий назарияга кўра, монотеистик дин-ларнинг гносеологик асослари инсоннинг тафаккур қобили-ятининг юксалиши, энг умумий абстракт тушунчаларини яра-тиш имкониятининг юзага келиши билан боғлиқдир. Моно-теистик диннинг ягона умумий худоси инсон фикрлаш қобилиятининг ўсиши натижасида юзага келган абстракт уму-мий тушунчанинг илоҳийлаштирилган шаклидир. Немис фай-ласуфи Людвиг Фейербах ўзининг 1842 йилда чоп қилинган «Христианликнинг моҳияти» номли асарида, одамлар худолар-ни яратади, худолар одамларни яратган эмас, деб ёзганда ҳақ гапни айтган эди. Чунки, ягона худо тушунчаси инсоннинг улуғлик, қудратлилик, яратувчилик, ҳалоскорлик сингари реал фазилатларини абстракция йўли билан инсоннинг ўзидан ажратиш ва самовий мавҳум илоҳий қудрат рамзий образини яратишидан бошқа нарса эмас.
Худди шундай йўл билан табиат кучларининг жонлан-тирилиши натижасида дастлабки худолар пайдо бўлди. Бу худоларнинг айрим хусусиятлари дин тараққий қилиб борган сари турли ғайритабиий кучлар қиёфасига кира борди ва ниҳоят одамларнинг миясида ақлий тараққиёт бобида мутлақо табиий бўлган абстракциялаштириш жараёнида бирмунча чек-ланган ва бир-бирини чекловчи қатор худолардан монотеистик динларнинг ягона худоси тўғрисидаги тасаввур келиб чиқди. Ягона худо - якка подшо рамзидир. Ерда подшо - осмонда худо ҳокими мутлоқдир.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish