Наманган давлат университети талабаларнинг педагогик амалиётини ўтказиш тўғрисида
Ш А Р Т Н О М А
Наманган шаҳри “_____” _________ 20___ й.
Низом асосида иш юритувчи Наманган давлат университети ректори проф. А. В. Умаров бир томондан ва низом асосида иш юритувчи ______________________________________ раҳбари ____________________________________ иккинчи томондан Наманган давлат университети _______________________ факультети ___________________ талабаларини педагогик амалиёт раҳбари _____________________ раҳбарлигида 20__ йил ________дан 20__ йил _________гача педагогик амалиёт ўтказиши тўғрисида ўзаро келишдилар.
I. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1.1. Педагогик амалиёт бошланишидан аввал амалиётга борадиган талабалар сони, йўналиши (ихтисослиги), амалиёт ўтказиш муддати ва амалиёт дастури ҳақида келишилган ташкилот рахбарига маълумот бериш;
1.2. Амалиёт раҳбари этиб, тажрибали профессор, доцент ва ўқитувчилардан тайинлаш;
1.3. Фан, техника ва маданиятнинг энг янги ютуқлари, ишлаб чиқариш иқтисодиёти, таълим ва жамоат муассасасида иш юритиш ҳамда уни илмий ташкил қилиш ҳақида амалиёт объектлари маъмурияти билан биргаликда мутахассислар маърузасини ташкил қилиш;
1.4. Амалиёт объектларини амалиёт дастурлари билан таъминлаш;
1.5. Амалиёт объектларидаги амалиётни ташкил этиш тартиби ва ўтказилиш муддати ҳамда мазмунини назорат қилиш.
II. АМАЛИЁТ ЎТКАЗИЛАДИГАН ТАШКИЛОТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Ўқув режага мувофиқ _____________________________ факультети талабалари педагогик амалиётининг самарали ўтказилишига имконият яратиш;
2.2. Талабалар педагогик амалиётига буйруқ асосида умумий раҳбар тайинлаш;
2.3. Талабаларни амалиёт дастурлари ҳамда адабиётлар билан таништириш;
2.4. Талабаларга малакали мутахассисларни бириктириш;
2.5. Талабаларни ишлаб чиқариш ва тарбиявий ишлар билан таништириш, ўз тажрибаларини талабаларга ўргатиш ишларини ташкил этиш;
2.6. Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги бўйича кўрсатмалар бериш.
2.7. Амалиёт ўтаётган талабалар билан бўладиган бахтсиз ҳодисаларни тўлиқ зиммасига олиш;
2.8. Амалиётчи талабаларнинг мазкур амалиёт объектида жорий қилинган ички меҳнат тартиб – қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш ва назорат қилиш;
2.9. Талабаларга техник воситалар, адабиётлар ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имконини яратиш;
2.10. Педагогик амалиётини якунлаш билан ҳар бир талабага тавсифнома бериш;
III. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
3.1. Ўқув юртининг низомига мувофиқ кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда шартнома бекор қилиниши мумкин;
3.2. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат ёзма равишда икки томон вакиллари иштирокида амалга оширилади;
3.3. Шартнома ҳар икки томоннинг имзоси қўйилган кундан бошлаб кучга киради;
3.4. Ўз мажбуриятларини томонлар бажармаган ҳолда ёки ўз вақтида бажармаганда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир. Томонларнинг келишмовчилик ва муаммолар қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳал этилади.
V. ШАРТНОМА МУДДАТИ
4.1. Шартноманинг амал қилиш муддати 20___ йил _________дан 20___йил________гача.
ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ
Наманган шаҳар, Уйчи кўча, 316 __________________________________
Наманган давлат университети __________________________________
(амалиёт ўтказиш жойи)
Ректор: _________________ директор _________________________
Проф. А. В. Умаров ___________________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |