9.3-расм. Сертификациянинг намунавий таркиби Ҳар бир сертификациялаштириш тизимини ва уни ташкилий ишларини ҳал қилувчи, ишлашини таъминловчи ва раҳбарлик қилувчи ташкилотлар амалга оширади.
Сертификациялаштириш ташкилотлари:
-ишлаб чиқариш уюшмалари;
-асосий истеъмолчи ёки истеъмолчилар гуруҳи;
-йирик савдо ташкилотлари;
-стандартлаштириш бўйича Миллий ташкилотлар;
-хусусий ташкилотлар (компаниялар) ;
-корхона ёки махсус синаш лабораториялари;
-синов жиҳозларини текшириб турувчи метрологик хизматлар бўлиши мумкин.
Сертификатлаштириш идорасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат - тизим доирасида сертификатлаштиришни ўтказиш тартибини ишлаб чиқариш;
- аттестациялаш ва сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун синов лабараторияси таркибидаги ишончли вакилларнинг рўйхатини тузиш ва бошқариш;
- корхона - тайёрловчиларнинг маҳсулот сифатини таъминловчи тизимини баҳолаш;
- сертификатлаштириш тизимларига корхоналарни рухсат этиш қарорини қабул қилиш;
- мувофиқлик сертификатини бериш ва мувофиқли белгиси билан маҳсулотни белгилаш (тамғалаш) хуқуқига эга бўлган ҳолда, лицензион шартнома тузиш;
- сертификатлаштирилувчи маҳсулотнинг рўйхатини бошқариш ;
-сертификатлаштирилган маҳсулотнинг сифати ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш.
Учинчи томоннинг сертификатлаштириш тизимининг ажралмас қисми бўлиб, синов лабараториялари хизмат қилади. Уларнинг вазифаларига синовлар ўтказиш, баённомаларни расмийлаштириш ва синов натижаларининг хаққонийлигини таъминлаш киради.
Стандартлаштириш миллий ташкилоти сертификатлаштиришнинг асосий меъёрий базаси бўлиб, у стандарт ишлаб чиқаришни таъминлайди, метрологик хизмат эса ўлчаш воситаларини қонунлар асосида текширишни таъминлайди.
Сертификатлаштирилувчи маҳсулотнинг сифатини таъминлашдаги муҳим томонлардан бири масъулиятни сертификатлаштиришда қатнашувчи идоралар томонидан тўғри тақсимлашдир. Бу маҳсулотнинг сифатини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади ва бунда маҳсулотдаги нуқсонларнинг кўринишлари хилма – хиллиги билан аниқланади. Умуман нуқсонларни тўрт туркумга бўлиш мумкин:
1. Меъёрий хужжатларнинг такомиллашмаганлиги учун бўладиган нуқсонлар;
2. Меъёрий хужжатларнинг талабларига маҳсулотнинг мувофиқлигидаги нуқсонлар;
3. Маҳсулот тайёрланганидан кейинги нуқсонлар ;
4. Истеъмолчининг нотўғри маълумотга эга бўлиши натижасида хосил бўлган нуқсонлар.
Ана шу нуқсонларни таҳлил қилиш натижасида тизимда қатнашаётган томонлар жавобгарликни ўзаро тақсимлайдилар :
тайёрловчи сертификатлашда назорат қилаётган ва мувофиқлик белгисини тўғри ишлатишда маҳсулотни меъёрий ҳужжатлар талабларига мослилиги учун жавобгар;
синов лабораторияси ўтказилган сертификатлаштириш синовлари меъёрий ҳужжатлар талабларига мослигини ва натижаларининг тўғрилиги ва ҳаққоний эканлиги учун жавобгар;
сертификатлаштириш идораси мувофиклик сертификатини тўғри берилишини ва уни қўлланилишнинг тасдиғи учун жавобгар.