9-БОБ. ЛОЙИҲА СИФАТИНИ БОШҚАРИШ
9.1. Сифат менежментининг замонавий концепцияси
Маҳсулот сифатини белгилаш бир қатор иқтисодий ёки стандартлашган тушунчалар билан аниқланади. Бунга «юқори сифат», «ҳақиқий сифат», «сифатли буюм» ва ҳакозоларни киритиш мумкин. Ушбу тушунчаларни ўрганишда «сифат» шунчалик бир алоҳида маънода тушунилмасдан, балки истеъмол қиймати ўлчови сифатида асос қилиб олинади.
Сифат тушунчаси бир қатор бошқа тушунчалар билан ҳам изоҳланади. Масалан, «сифат тизими» - бу ташкилий тузилишга умумий раҳбарлик қилиш, сифат сиёсати- бу юқори даражадаги раҳбариятни сифат соҳасидаги асосий йўналишлар ва мақсадни белгилаш; сифатни таъминлаш – бу барча режалаштирилган ва доимо амалга ошириладиган фаолият турларини шундай даражада ишонч ҳосил қилиши, объект сифат талабларини бажаришга лойиқлиги, сифатни яхшилаш – бу қабул қилинаётган чора – тадбирларнинг асосий мақсади - ҳар қандай фаолиятнинг самарадорлигини таъминлаш ва истеъмолчилар эҳтиёжини қондиришга қаратилган бўлиши лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, товарларнинг сифати-бу динамик категория бўлиб, нафақат бир турдаги маҳсулот сифатини оширишга бўлган талаб ва эҳтиёжнинг тўхтовсиз ошишини, балки ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг фойдаланиш давомида сифатини сақлаш ҳамдир. Истеъмолчи учун «Сақланадиган» сифати анча муҳим ҳисобланади. Товар сифатининг уни сақлаш ва ишлатиш жараёнида йўқотилиши қанча кам бўлса, ундан товар қийматида фойдаланиш самарадорлиги ва хизмат даври шунча юқори бўлади. Ҳар қандай маҳсулотни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан олдин уни ишлаб туширишгача бўлган, яъни қурилиш объектини ишга туширишгача бўлган жараён ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда лойиҳани бошқариш қандай рол ўйнайди ва қандай қилиб янги тармоқ ёки тизим ёрдам бера олади?
Маълум бўлишича, кўп томонлама, масалан, ташкилий-иқтисодий ва лойиҳа менежер масаласи бўйича талаб даражадаги сифат кўрсаткичини таъминлайди, бундай шароитда лойиҳа бошқарилишининг услубига эга бўлган ҳолда тартибга солиш мумкин.
Керакли даражадаги сифат таъминоти масаласи бутун лойиҳанинг ҳаётийлик даврини тузади. Масалани махсус ечими ҳар бир ўзининг босқичида ўз ифодасини топади. Шунинг учун ҳам бу бўлимнинг масаласи бўлиб – лойиҳани бир нечта услубият асосида бошақаришда қанча услуб нуқсонсиз амалга оширилишини аниқлаш ҳисобланади.
Ўтган асрнинг 70-йиллардаги нуқсонга мўлжалланган сиёсат ҳозирга келиб маҳсулотни юқори сифатлилигига мўлжалланган янги сиёсатга айланди. Мазкур сиёсат, яъни сифатни оширишга қаратилган концепция ўз ичига қуйидаги 7та асосий тамойилни қамрайди:
- сифат - лойиҳанинг ажралмас бутун бир элементи;
- сифат – ишлаб чиқарувчининг эмас, истеъмоличининг гапи;
- сифат даражасига кафолат йўналтирилган бўлиши керак;
- сифат даражасининг юқорилигини янги технология таъминлайди;
- сифат даражасининг юқорилигига фақат ишчилар меҳнати орқали эришиш мумкин;
- фақат натижасини текширишдан кўра, жараённи текшириш самаралидир;
Сифатни бошқариш(лойиҳани бошқариш доирасида)- бу лойиҳа қатнашувчиларининг лойиҳанинг ўзига ва унинг маҳсулоти сифатига бўлган талабларини бажаришга йўналтирилган фаолият турлари, воситалари ва усуллари тизимидир. Касбий фаолиятнинг мустақил соҳаси сифатида сифатни бошқариш ўзининг қуйидаги хусусий стандартларига эга:
ISO 9000:2000 серияси стандартлари бўйича сифатни бошқаришнинг умумий тамойиллари:
компания фаолиятининг мижозга йўналтирилганлиги;
барча жараёнларнинг компания томонидан кузатилиши ва бажарилиши;
ходимларни ўзига жалб этиш ва мотивациялаш;
барча фаолият турларининг жараёнли намоён бўлиши;
бошқаришга тизимли ёндашиш;
сифатни бошқариш тизими(СБТ)ни доимий такомиллаштириш;
бошқарув қарорлари учун ахборотнинг ишончлилиги;
етказиб берувчилар билан ўзаро фойдали муносабатлар.
ISO10006 стандарти “Сифат менежменти. Лойиҳаларни бошқаришда раҳбарлик қилиш” номига эга. ISO 10006:1997: серияси стандартлари бўйича сифатни бошқаришнинг асосий тамойиллари:
компания фаолиятининг мижозга йўналтирилганлиги;
СБТ доимий такомиллаштириш ва сифатга нисбатан раҳбариятнинг қулай муҳитни яратиш учун жавобгарлиги;
лойиҳанинг режалаштирилган ва ўзаро алоқа жараёнлари сифатида намоён бўлиши;
маҳсулотлар ва хизматлар сифатига лойиҳа мақсадига зарурий мос келиш шарти сифатида фокусланганлик;
барча фаолият турларининг жараёнли намоён бўлиши;
умуман лойиҳани бошқаришга тизимли ёндашув.
ISO 10006:1997 стандарти бўйича лойиҳаларни бошқаришнинг асосий жараёнлари бўлиб предмет соҳасини бошқариш, муддатларни бошқариш, харажатларни бошқариш, ресурсларни бошқариш, ходимларни бошқариш, ахборотларни бошқариш, рискларни бошқариш, моддий-техник таъминотни бошқаришни ўз ичига олувчи лойиҳани амалга ошириш жараёнларини бошқаришни, лойиҳадаги ўзаро алоқаларни бошқариш ва стратегияларни аниқлаш жараёнлари ҳисобланади.
Лойиҳа сифатини бошқариш лойиҳа ҳаётийлик даврининг барча босқичларида амалга оширилади. 9.1-расмда лойиҳа сифатини бошқариш босқичлари келтирилган.
“Концепция” босқичи. Ушбу босқичда истеъмолчилар томонидан кутилаётган талабларни қондириш мақсадида ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини таъминлаш борасидаги сиёсат ва стратегия аниқланади. “Концепция” қуйидаги бўлимлани ўз ичига олади:
Сифат сиёсати ва стратегияси;
Сифатни таъминлашнинг умумий талаблари ва тамойиллари;
Стандартлар, нормалар ва қоидалар;
Сифатни таъминлаш функциялари интеграцияси;
Сифатни бошқариш тизимига талаблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |