5
Аннотация
Республикамизда ишлаб чикарилган Кадрлар тайѐрлаш
миллий дастури
юқори
малакали, ҳар томонлама етук тиббиѐт ҳодимларини етказишни
талаб қилади. Шу муносабат билан мутахассисларни тайѐрлашда ѐрдам
берадиган янги ўқув адабиѐтлари яратиш муҳим бўлгани учун, тиббиѐт
олийгоҳлари талабаларига мўлжалланган ―Биоорганик кимѐ‖ дарслиги ўзбек
тили лотин графикасида ѐзилди.
Ушбу китобда органик кимѐнинг назарий
асослари келтирилган ва
организмда содир бўладиган реакцияларга катта аҳамият берилган. Органик
кимѐ қонуниятлари, органик
бирикмаларнинг синфланиши, кимѐвий
хоссалари, уларнинг биологик аҳамиятга эга бўлган
хоссалари ва улар
асосида олинган доривор препаратларга эътибор берилган.
Китобда
талабалар ўрганаѐтган мавзу чуқур эгаллашлари учун мавзу бўйича тестлар,
вазиятли
масалалар, мустақил ўзлаштириш учун саволлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: