Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов


Ишбилармонликнинг этикаси ва этикети



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

8.4. Ишбилармонликнинг этикаси ва этикети  
Ишбилармонлиг этикаси- бу яхшилик ва ѐмонлик, маънавийлик ва 
аҳлоқийлик, инсонни жамиятдаги маълум ўрни ва ҳаѐти ва фаолиятининг 
маъноси ҳақидаги тушунчаларга мос келувчи инсон ҳулқининг таълими ва 
амалиѐтидир. Ишбилармонлик этикаси ўз ичига менежер, ҳар қандай 
ишбилармон киши қўйилган мақсадларга эришиш учун суянадиган 
идеалларни олади. 
Ишбилармонлик этикаси фаолиятининг у ѐки бу соҳасида таваккалли, 
новаторли, ҳалол, омилкор ва қонуний бизнесни олиб боришга асосланади. 
Тадбиркорлик фаолиятининг хили ва унинг алоҳида турларидан қатъий 
назар, ишбилармонлик этикаси, яъни миллий этник анъаналарини ва ундан 
келиб чиқувчи қоидаларни ҳисобга олиши керак. 
Ишбилармонлик этикаси менежернинг характери, унинг қалби, ақлининг 
хусусиятлари, мотивация, маълумоти ва билимларининг даражаси, унинг 
жамоада, жамиятдаги инсонларга нисбатан ҳулқи билан чамбарчарс 
боғлангандир. Обру, фахр, ҳалоллик, иззатталаблик, олийжаноблик, 
мулойимлик менежер ишбилармонлик этикасининг “арсеналига” киради,
уни ижобий таърифлайди. 


262 
Этик меъѐрлар, ҳуқуқий меъѐрлардан фарқлироқ, расмий равишда ҳеч 
қаерда ѐзилмаган ва узоқ вақт давомида “оталардан” “болаларга”, 
катталардан кичикларга, бир авлоддан бошқасига оғзаки равишда узатиб 
келинган. Улар асрлар давомида ҳар хил халқларнинг кўпгина авлодларининг 
биргаликдаги фаолияти, жамоавий турмушлари жараѐнида вужудга 
келганлар ва маданиятнинг асосий ютукларидан бири бўлганлар. 
Қонунчиликни ҳимоя қилишда қонуннинг у ѐки бу моддасини 
бузганлик учун жазоловчи махсус давлат идоралари турган ҳуқуқий тартибга 
солишдан фарқли равишда этик меъѐрларга риоя қилинганлик ѐки риоя 
қилмаганлик устидан назорат қилиш фақат жамоавий фикр ва инсоннинг 
виждони билан амалга оширилади.Худди шунинг учун ахлоқли бўлиш ѐки 
бўлмаслик деярли тўлиқлигича инсоннинг шахсий яхши ѐки ѐвуз иродасига 
боғлиқдир. Албатта, ҳар қандай эркин танлов омилларининг кўплиги билан 
асосланади, шунга қарамасдан инсонни куч билан виждонли қилиш мумкин 
эмас. Инсоний муносабатлар мавжуд бўлган ҳамма ерда аҳлоқ ҳам мавжуд 
бўлади, чунки жамиятда яшаб, ундан тўлиқлигича озод бўлиш мумкин эмас. 
Соғлом фикрловчи инсон, ўзининг шахси ва қадр-қимматини ҳурмат қилган 
ҳолда, у мулоқатда бўлган ҳар бир инсон ҳам, ўзининг шахси ва қадр-
қийматини тан олинишини мулжаллайди. 
Шу билан бирга этик меъерларни бузилиши эртами ѐки кечми ижтимоий 
ѐки шахсий кулфатлар, бахтсизликлар, ҳалокатларга олиб келади, аҳлоқ ўзи 
учун қасос олади, негаки унинг асосий белгиланиши инсониятни унинг 
ягона- лигида сақлаш, инсонларга ўзларининг ҳамжамиятларини сақлаб 
қолишларига ѐрдам бериш, бир бирларини йўқ қилишга йўл қўймаслик, 
уларнинг биргаликдаги фаолиятининг муваффақиятига кўмаклашишдир. 
Шу сабабларга кўра, ихтидорли тадбиркорлар, йирик фирмалар ва 
компанияларнинг раҳбарлари ўз жамоаларининг ишини ташкил қилишда 
этик меъѐрларга катта аҳамият берадилар. 
Инсонларнинг ишга доир муносабатлари ўзаро ҳурмат, ўзаро ѐрдам ва 
ҳар қандай ходимнинг шахсига эътибор қаратиш асосида қурилган жойда 


263 
ҳамма вақт ҳам ишончлилик даражаси ва муваффақиятнинг гарови фақат 
маъмурий бошқарув ва назаротга суянувчи ташкилотларга караганда 
юқоридир. 
Тадбиркорларнинг ишга доир фаоллиги жараѐнидаги бир томондан улар 
ўртасидаги ва бошқа томондан тадбиркор ва давлат, жамият ўртасидаги 
ижобий ўзаро муносабатларни белгилаб берувчи асосий этик сифат 
ҳалолликдан иборатдир. Ҳалолликни талаб қилиниши инсонларнинг 
уларнинг 
ижтимоий 
амалиѐти 
жараѐнида 
биргаликда 
фаолият 
юритишларининг зарурлиги, улар фаолиятини ўзаро мувофиқлашуви, 
уларнинг кундалик ҳаѐтларининг эҳтиѐжлари билан асосланади. Ҳалоллик ўз 
ичига тўғрилик, ўз фикрида қаттиқ туриш, ўзига олган мажбуриятларга 
содиқлик, қилинаѐтган ишнинг тўғрилигига субъектив ишонч, тадбиркор 
ўзининг тижорат фаолиятида амал қиладиган мотивацияга нисбатан 
бошқалар ва ўзининг олдида софдиллик, бошқа инсонларнинг уларга 
қонунан тегишли бўлган ҳуқуқларини тан олиш ва риоя қилиш каби ижобий 
аҳлоқий белгаларни олади. Тадбиркорларнинг гуруҳли бирдамлиги асосида,
ҳозирги вақтда ўзаро ѐрдам талаби баъзан зиддиятли намоѐн бўлса ҳам, улар 
ўртасида ўзаро ѐрдам вужудга келади ва ривожланади. Бир томондан 
тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларда рақиблик тамойили амалда бўлса, 
бошқа томондан улар айрим ҳолларда бир бирларига ўзаро ѐрдам ва қўллаб 
қувватлашларни кўрсатишлари мумкин (етказиб берилган товарларга ҳақ 
тўлаш муддатларини кўчириш, имтиѐзли шартларда кредитлар бериш қисми 
бўйича). 
Бизнесда муваффақиятга эришиш учун менежерларга ишбилармонлик 
этикасининг асосини эгаллаш муҳимдир. Бошқарув амалиѐти этик 
меъѐрларни, яъни касбий этиканинг постулатлари(исботсиз қабул 
қилинадиган қоидалар)ни ишлаб чиққан, улар тадбиркор, менежернинг этик 
кодекси деб аталувчининг асосида ѐтадилар. Яъни маданий тадбиркор, 
менежер: 


264 
- ўз меҳнатини нафақат ўзи учун, балки бошқалар, жамият, давлат учун 
фойдали бўлишига ишониши; 
- ўзини ўраб турган инсонлар ишлашни хоҳлашлари ва билишлари, 
ўзларини тадбиркор билан бирга кўрсатишга интилишларидан келиб 
чиқиши; 
- бизнесга ишониши, уни ўзига жалб қилувчи ижод сифатида баҳолаши, 
бизнесга санъатга каби қараши; 
- рақобатни зарурлигини тан олиши, аммо ҳамкорликни зарурлигини 
ҳам тушуниши; 
- ўзини шахс сифатида, ҳар қандай шахсни эса ўзи каби ҳурмат 
қилиши; 
- ҳар қандай мулкни, давлат ҳокимиятини, ижтимоий ҳаракатларни, 
сациал тартибни, қонунларни ҳурмат қилиши; 
- ўзига ва бошқаларга ҳам ишониши, касбий маҳорат ва омилкорликни 
ҳурмат қилиши; 
- таълим, фан ва техника, информатика, маданиятни қадрлаши, 
экологияни ҳурмат қилиши; 
- янгиликларга интилиши; 
- инсонпарвар бўлиши керак. 
Шу муносабат билан 1912 йилда Россия савдогарлари гильдияси 
томонидан шакллантирилган ишбилармон кишининг тамойиллари ғоятда 
ибратлидир: 
- ҳокимиятни ҳурмат қил; 
- ҳалол ва тўғри бўл; 
- ҳусусий мулкчилик ҳуқуқини ҳурмат қил; 
- инсонни сев ва ҳурмат қил; 
- сўзинга содиқ бўл; 
- маблағларининг бўйича яша; 
- мақсадга интилувчи бўл. 


265 
Менежер учун яна маълум ижтимоий муҳитда вужудга келган ҳулқ 
қоидалари- ишбилармонлик этикетини билиш, ҳамда унга риоя қилиш ҳам 
муҳим аҳамиятга эгадир. 
Этикет- бу ҳам инсон ҳулқини тартибга солишнинг шаклларидан 
биридир. Аммо этикет қоидалари ғоятда расмий характерда бўлади ва 
одамнинг олдига эркин танлаш муаммосини кўймайди. Уларни билиш ва 
риоя қилиш зарур. Этикет тили кўпроқ умум инсоний одоб талабларини акс 
эттиради, аммо бунда одамларнинг ѐшли, хизматли, жинсий фарқларини 
тартибга солади, унда вазият олдиндан келишиб олинади ва аниқ ҳара- 
катнинг тайѐр моделлари таклиф қилади. 
Этикетнинг хусусияти унинг диалогли эканлигидир, яъни этикет барча 
бир бирлари билан мулоқат қилаѐтган одамлар унинг қоидасини билишлари 
ва “битта тилда сўзлашишларини” кўзда тутади. Масалан, агар одамлар 
учрашганда бир бирлари билан албатта саломлашишга одатланмаган 
бўлсалар, сизнинг саломингизга ҳайратли қараш билан жавоб қайтаришлари 
мумкин. Аммо маданийлашган муҳитда этикет қоидаларини умумий билиш 
кўзда тутилади ва шунинг учун уларга риоя қилиш зарур. 
Инсоннинг умумий маданияти кўпгина таркибий қисмлардан вужудга 
келади, шу жумладан уни тарбиясининг ички номоѐн қилишини ҳам ташкил 
қилади. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish