Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Тадбиркорлар уюшмалари ҳар хил ўлчамлар ва мулкчилик шакл- 
ларидаги компанияларни бирлаштирувчи ихтиѐрий кооперацион битимлар 
асосида ташкил қилинадилар. Бу етарлича эгилувчан тузилма бўлиб, унга 
кирувчи ташкилотларга ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш, янги 
шерикларни жалб қилиш, ҳатто бир бирлари билан рақобат қилиш 
имкониятини беради.
Айниқса 
маълум 
худудларда 
кластерга(инглизчадан 
таржима 
қилинганда – бу гуруҳ, тўпланиш, жамланиш) бирлашган компанияларнинг 


176 
тадбиркорлик уюшмалари катта фойдаларни берадилар, улар бу 
компанияларга у ѐки бу рақобат афзаликларини берадилар (масалан, керакли 
ахборотлар, алоқа ва телекомуникациялар воситалари, жиҳозланган ишлаб 
чиқариш майдончалари ва ҳ.к.). Бунинг учун шаҳарлар ѐки бошқа маъмурий 
–худудий бирликларда жойлашган йирик саноат худудлари ва мамлакат 
худудини қайта ташкил қилиниши муносабати билан мавжуд бўш 
қувватлардан фойдаланиш мумкин. Худди шу ерларда компанияларнинг 
кластерларини ташкил қилиш фойдалидир, уларда энг бошидан фаолиятнинг 
маълум соҳаларидаги компаниялар ўртасидаги касбга эгалик, санъат 
инфратузилмали таъминот ва ахборотли ўзаро алоқаларнинг жиддий 
миқдори жамланган бўлиши мумкин. Компанияларни уюшмаларга 
бирлаштирувчи бундай соҳалар сифатида қуйидагилар бўлиши мумкин: уй 
учун товарлар ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, маиший маҳсулотлар 
ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳар хил соҳалар ва ҳ.к. 
Виртуал корпорация- энг янги ташкилий шакллардан бири бўлиб, 
вақтинчалик асосида ташкил қилинадиган, замонавий ахборот тизимлари 
томонидан ресурслардан ўзаро фойдаланиш, харажатларни камайтириш ва 
бозор имкониятларини кенгайтириш мақсадида бирлаштирилган мустақил 
компаниялар(етказиб берувчилар, буюртмачилар ва ҳаттоки собиқ 
рақиблар)нинг тармоғидан иборат бўлади. Виртуал корпорациянинг 
технологик пойдеворини ахборот тармоқлари ташкил қиладилар, улар 
“электрон” алоқаларда бирлашиш ва эпчил шаклликни амалга оширишга 
ѐрдам беради. 
Ҳозирги вақтда концернлар, холдинглар ва молиявий гуруҳлар фирма- 
лар бирлашувининг асосий шакллари бўладилар. 
Жаҳон амалиѐтида франчайзинг ҳам кенг тарқалган. Бу бир томондан 
йирик фирма ва бошқа томондан кичик фирмалар ѐки алоҳида бизнесменлар 
ўртасидаги битимдир. Кўрсатиб ўтилган битимга мувофиқ ота компания 
(франчайзер) фирма (франчайзи)га битимга тайинланган шаклда, махсус 
кўрсатилган жойда иш олиб бориш ҳуқуқини беради.У келишилган худуд 


177 
доирасида ҳаракат қилувчи фирма ѐки тадбиркорни ўзининг товарлари
реклама хизматлари, бизнеснинг ишлатиб бўлинган технологиялари билан 
таъминлаш мажбуриятини ўзига олади. Бунинг учун фирма компанияга 
маҳаллий шароитларни ҳисобга олиш билан менежмент ва маркетинг 
хизматларини кўрсатиш, ҳамда ушбу компанияга ўз сармоясининг қандайдир 
қисмини инвестиция қилиб киритиш мажбуриятини олади. Франчайзи, 
бўлажак мижозлар машҳур компаниянинг маҳсулотлари ѐки хизматларидан 
фойдаланаѐтганликларини ҳис қилишлари учун компания(франчайзер) 
номидан фирма белгиси сифатида фойдаланади. Бундай битимнинг барча 
иштирокчиларини кенг жамоатчилик томонидан тан олиниши, маҳсулотлар 
ва хазматларни стандартлаштирилиши, тижорат имкониятларини кенгайиши 
бундай ҳамкорликнинг афзалликларидан бўлади. 
Малакатимиз қонунчилигидаги тижорат концепцияси шартномаси 
франчайзинг шаклидаги битимига мос келади. 
Таъкидлаш керакки, миллий счѐтлар тизими (МСТ) -sustem of national 
account -бозор иқтисодиѐтига эга 150 дан ортиқроқ мамлакатларда 
микроиқтисодий жараѐнларни баѐн қилиш ва таҳлил қилиш учун 
қўлланиладиган ўзаро боғланган қўрсаткичлар ва таснифлар тизимига 
мувофиқ институционал бирликлар-institutional units- хўжалик юритувчи 
субъектларга ажратиладилар, улар ўзларининг номидан активларга эга 
бўлишлари, мажбуриятларини қабул қилишлари, иқтисодий фаолият ва 
бошқа бирликлар билан операцияларни амалга оширишлари мумкин. 
Институционал бирликлар уй хўжаликлари шаклларидаги юридик. ҳамда 
жисмоний шахслар ( ѐки уларнинг гуруҳлари) бўлиши мумкин.
Юридик шахслар бўлган институционал бирликларга қуйидагилар 
киради: 
- корпорациялар; 
- давлат бошқаруви идоралари; 
- нотижорат муассасалар. 


178 
Юридик шахсларнинг асосий турлари- бу мулкида, хўжаликни 
юритишда ѐки оператив бошқарувда ажратилган мулкка эга бўлган ташкилот 
бўлиб, у ўз номидан фуқаролик ҳуқуқини харид қилиши ва ўзининг фаолият 
билан боғлиқ жавобгарликни ўзига олиши мумкин. Юридик шахс мустақил 
баланси ѐки сметасига эга, мустақил равишда қарорлар қабул қилиши, 
ўзининг моддий ва молиявий ресурсларни бошқариши, мажбуриятларни 
қабул қилиши, иқтисодий фаолият ва бошқа бирликлар билан операцияларни 
амалга ошириш ва ўзининг мажбуриятлари бўйича тўлиқ жавобгарликка эга 
бўлиши мумкин. 
Фаолиятининг асосий мақсадига кўра юридик шахслар хўжалик ва 
нохўжалик ташкилотларига бўлинадилар. 
Хўжалик ташкилотларига фаолиятининг асосий мақсади фойда олиш 
бўлган юридик шахслар, нохўжалик ташкилотларга бундай мақсадга эга 
бўлмаган шахслар кирадилар. Хўжалик ташкилотлари бўлган юридик 
шахслар хўжалик жамиятлари ва ўртоқликлари, ишлаб чиқариш 
кооперативлари, давлат ва бошқа корхоналар шаклида ташкил қилинишлари 
мумкин.
Хўжалик ташкилотлари бўлмаган юридик шахслар хўжалик фаолияти 
билан фақат ўзларининг низом вазифаларини бажарилишини таъминлаш 
учунгина шуғуланишлари мумкин. Улар хўжалик ижтимоий ташкилотлари, 
нотижорат 
ташкилотлар, 
матлубот 
кооперативлари, 
ҳайрия 
ѐки 
қонунчиликда кўзга тутилган бошқа жамғармалар шаклида мавжуд 
бўладилар. 
Бундай юридик шахс бўлган институционал бирликларга ҳаммадан 
аввал корпорациялар ва квазикорпорациялар кирадилар. Корпорацияларнинг 
асосий аломатлари қуйидагилар: 
- қонунга мувофиқ бошқа институционал бирликлардан мустақил 
бўлган корхоналар ѐки ташкилотлар сифатида ташкил қилинадилар;
- мустақил юридик шахс бўлади, у корхоналар ва ташкилотларнинг 
ягона давлат регистри (ЯДР) да рўйхатдан ўтказилади; 


179 
- фаолиятининг мақсади даромадлар олишдан иборат; 
- акциялар эгаларининг жамоавий мулкида бўлади; 
- хўжалик фаолият нитижасида олинган фойда (даромад) акциядорларга 
тегишли бўлади ва улар томонидан харид қилинган қоғозлар қийматига 
мутоносиб равишда тақсимланади; 
- тугатилиш ҳолида акциядорлар мулкнинг қарзлар тўлагандан кейин 
қолган улушини олиш ҳуқуқига эгалар; 
- раҳбарлик Директорлар кенгаши томонидан амалга оширилади; 
- акцияларни муоммалага чиқариши мумкин; 
- оралиқ эмас, балки якуний истеъмолчи сифатида бўлади; 
- шартномалар ва мажбуриятларни бажариш, шу жумладан солиқларни 
тўлаш учун қонун олдида жавобгарликка эга бўлади; 
- корпорация томонидан халқ истеъмоли товарларини харид қилиниши 
натура шаклидаги иш ҳақи сифатида бўлади. 
Корпорациялар оиласи (акцияларга биргаликда эгалик қилиш) 
конгломерат корпорациялар ташкил қилади. Улар битта эмас, балки кўпгина 
институционал бирликлардан иборат бўладилар. 
Конгломерат-корпорациялар таркибида акциядорларнинг назорат 
пакетларига эгалик қилувчи ѐки бош сиѐсатга таъсир қилишнинг мутлоқ 
ҳуқуқларига эга она корпорациялар ажралиб турадилар. 
Квазикорпорация- бу нокорпоратив корхона бўлиб, уни бошқаруви 
корпорация нусхаси бўйича қурилади.У мустакил инстутционал бўлади. 
Квазикорпорациялар таркибига қуйидагилар кирадилар: 
- норезедент бўлган институтционал бирликларга тегишли бўлган 
нокоопоратив корхоналар(филиаллар, миллий иқтисодиѐтда фаолият 
юритувчи хорижий компанияларнинг вакилликлари); 
- давлат бошқаруви идораларига бўйсунувчи, аммо даромадлар олиш 
мақсадида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан банд бўлган 
нокорпоратив корхоналар; 
- уй хўжалигининг нокорпоратив корхоналари. 


180 
Квазикорпорациялар корпоратив корхоналарга тенглаштириладилар ва 
иқтисодиѐтнинг корпоратив сектори таркибида кўриб чиқиладилар. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish