Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Назорат саволлари 
 
1. Қандай меҳнат бошқарувчи бўлади? 
2. Бошқарув меҳнатнинг характери нимадан иборат? 
3. Бошқарув меҳнатнинг қайси турлари мавжуд? 
4. Бошқарув меҳнатни илмий ташкил қилиш нимага асосланади? 
5. Бошқарув меҳнатни илмий ташкил қилишнинг йўналишлари 
қандай? 
6. Иш кунини суратга олишда нима ўрганилади? 
7. Раҳбарнинг “ўзини ўзи бошқарувни” атамаси нимани билдиради? 
8. Раҳбарнинг шахсий ишини (ўзини ўзи бошкарувининг ) ташкил 
қилиш қандай вазифадан бошланиши керак? 
9. Ўзини ўзи бошқариш доирасини марказида қандай вазифа 
туради? 
10. Менежер вақтини режалаштиришнинг қандай асосий қоидалари 
мақжуд? 
11. Ўртача статистик одамнинг ишлаш қобилияти иш куни давомида 
қандай ўзгаради? 
12. Ишга доир мажлисларни тайѐрлаш ва ўтказишнинг асосий 
қоидалари қандай? 
13. Ўзини ўзи назорат қилишнинг қандай турлари мавжуд? 
14. Менежер фаолиятини режалаштириш ва ташкил қилиш 
қуролларини нималар ташкил қилади?


334 
10- БОБ. ГУРУҲЛИ ДИНАМИКА 
 
10-бобда қуйидагилар кўриб чиқилади: “меҳнат жамоаси” тушунчаси, 
уни шакллантириш босқичлари, расмий ва норасмий жамоалар; менежернинг 
таъсири ва ҳукмронлиги, уларнинг шакллари; “низо” тушунчаси, унинг 
турлари, вужудга келиш сабаблари ва ҳал этиш усуллари. 
10.1. Жамоа : тушунчаси, турлари, шаклланиш босқичлари 
Ишлаб чиқаришнинг замонавий ривожланганлиги даражаси жамоавий 
меҳнатнинг зарурлигини асослаб беради, у, ўз навбатида, меҳнат жамоасини 
мавжуд бўлишини белгилайди. Ташкилотни самарали фаолият юритиши 
меҳнат жамоаларини фаолият юритишлари қонунларини билиш ва улардан 
фойдаланишнинг кўзда тутади. 


335 
Меҳнат жамоаси остида биргаликдаги меҳнат фаолиятини амалга 
оширувчи ходимлар бирлашмаси тушунилади. Улар бир бирлари билан 
шундай ўзаро ҳамкорлик қиладиларки, ҳар бири бошқа шахсга таъсир 
кўрсатади ва бир вақтда унинг таъсири остида бўлади. Меҳнат жамоалари 
ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа жараѐнни ташкил қилиш учун меҳнат 
тақсимоти амалга оширалаѐтган вақтда раҳбарликни яратадилар. Бу 
бирлашма ташкилий ягоналикка эга ва умумий мақсадлар билан бирлашган. 
Бошқарув ягона иродага асосланиши керак, бу мулк эгаси томонидан 
тайинланган ѐки сайланган раҳбарни мавжудлиги билан таъминланади. 
Жамоалар фаолиятининг самарадорлиги кўйидаги бир қатор омилларга 
боғлиқдир: 

ишчи гуруҳларнинг ўлчамлари ва таркиби; 

гуруҳли меъѐрлар; 

одамларнинг жипслиги; 

низоларнинг даражаси; 

гуруҳ аъзоларининг статуси ва вазифавий роллари ва бошқалар. 
Ўлчами унинг вазифаларига мос келувчи ва таркибида характернинг 
ўхшамас аломатларига эга одамлар бўлган гуруҳ самарали ҳисобланади, 
бунда гуруҳли меъѐрлар ташкилотнинг мақсадларига эришиш ва жамоачилик 
руҳини яратишга ѐрдам берадилар, унда низоларнинг юқори даражаси 
устинлик қилади ва гуруҳнинг юқори статусга аъзолари эса устунлик 
қилмайдилар. 
Менежер учун жамоа- бу асосий таянчиқдир, шунинг учун жамоа ишини 
рационал ташкил қилиш унинг долзарб вазифаси бўлади. Жамоавий иш у ѐки 
бу сабаблар бўйича ходимлар ўртасида лавозимли вазифаларни аниқ 
тақсимлаш мумкин бўлмаган жойда жуда кераклидир. 
Меъѐрий аҳлоқий–психологик муҳитга эга ишга қобилиятли, ташкилий 
жамоани ташкил қилиш учун социологик, психологик ва бошқа 
тадқиқотларни ўтказиш керак. 


336 
Масалан, жамоани шакллантириш ва шахслараро муносабатларни 
тадқиқот қилишда социоматрицалар (7.1-жадвал) ва социограммаларни 
тузиш тавсия этилади. 
Бундай 
социоматрица 
гуруҳ 
аъзоларининг 
бир 
бирларига 
муносабатларини аниқлаб олиш, гуруҳда жипслашганликни ўрнатиш, 
етакчини аниқлаш, гуруҳ аъзоларини социолматрик статуси ва ҳаѐжонли 
экспансивлик (ўзини тута билмаслик)ни белгилашга имкон беради. 
Социограммани тузиш учун ҳаммадан аввал рамзли маъно белгиланади, 
масалан: 
Б Г Б нинг Г га нисбатан ижобий танлови 
 
Б Г Г нинг Б га нисбатан салбий танлови
Б Г Ўзаро ижобий алоқа 
Б Г Ўзаро салбий алоқа 
10.1-жадвал 
5 кишидан иборат гуруҳ учун социоматрица
№ п/п Ким 
сайлайди 
Кимни сайлайди
1 2 3 4 5 
Қилинган 
танловлар 
Жами





А 





+
+
+ 0 0 
+ 0 0

+ +

















337 
 
Олинган (+) 2 2 0 3 1 
Танловлар: ( - ) 2 1 3 0 2 
Жами 4 3 3 3 3 8 8 16
Кейин маълум саволлар ѐрдамида ижтимоий-психологиг тадқиқотлар 
ўтказиш керак. 
Масалан, жамоанинг барча аъзоларига (аноним равишда) “Сиз ким 
билан ишни давом эттиришни хоҳлайсиз” деган савол берилади.
Киритилган рамзлар маъносидан фойдаланиб, ушбу жамоа аъзолари
жавобларни график равишда социограмма кўринишида расмийлаштириш 
мумкин (10.1.-расм.)
Н Бошлиқ
А 
Ғ 
Б В 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish