КАЗУСЛАР
1.
Н. исмли шахс ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 2019 йил
май ойида ўзига аввалдан таниш бўлган А. исмли шахсни М.
исмли
шахснинг номусига текканликда айблаб, бу маълумотни ошкор қилиб уни
шарманда қилиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат
қилиб уни жавобгарликка торттиришини айтиб уни қўрқитиб,
бундай
қилмаслик эвазига ундан 5000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб,
шундан 1000 АҚШ долларини 2019 йил 20 май куни ундан Ургут тумани
марказида олиб, яна қолган 4000 АҚШ долларини 2019 йил 27 май куни
Ургут туманида жойлашган “SIM-SIM” қафесида олган вақтида ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ушланган ва Н. исмли
шахсдан махсус ишлов берилган 4000 АҚШ доллари ашёвий
далил
тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Содир этилган жиноятни юридик тахлил килинг (жиноят объекти,
объектив томон, субъекти, субъектив томон)
Тегишли Олий Суд Пленум карорлари асосида тахлил килинг.
Содир этилган килмишни квалификация килинг.
2.
Қ. исмли шахс қурилиш бўлаётган магазиндан перфораторни ўғирлаб
чиқиб кўчада кетаётган вақтда ўзининг таниши
Л.
ни кўриб қолади
Л.
таниши
Қ.
дан қўлидаги перфораторни қаердан олганлигини сўраганида,
Қ.
ушбу
перфораторни ўғирлаганлигини айтади, шунда
Л.
Қ.
га
ушбу перфораторни
сотишни таклиф этади, улар биргаликда ўғирланган перфораторни сотиш
мақсадида таниши
Х.
га телефон қилишади ва учрашув жойини белгилашади.
Келишилган жой, яъни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 221-мактаб
олдига келишганда,
Қ.
ва
Л.
ҳали перфораторни
Х.
га сотишга улгурмасдан,
Л.
нинг қўлида турган вақтда Мирзо Улуғбек
туман ИИБ ЖТС ходимлари
томонидан шубҳали кўринишиб шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни
текшириш мақсадида текширилганда, перфоратор ўғирланганлигини ўзлари
айтганидан сўнг қўлга олинишади.
Содир этилган жиноятни юридик тахлил килинг (жиноят объекти,
объектив томон, субъекти, субъектив томон)
Содир этилган килмишни квалификация килинг.
3.
2016 йил 14 апрел куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо
Улуғбек туманидаги очиқ суд мажлисида Х. исмли шахсга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а»
банди билан
жиноят иши кўриб чиқилиши жараёнида, Т. исмли шахс жиноят иши бўйича
дастлабки тергов давомида гувох тариқасида сўроқ қилиниб, ёлғон гувохлик
берганлик учун жавобгарлик хақида огохлантирилган бўлсада, у дастлабки
тергов даврида берган кўрсатмаларини ўзгартириб, жиноят учун ахамиятли
хеч нарсани билмаслигини ва дастлабки тергов жараёнида таниб олиш учун
кўрсатилган шахслар орасида судланувчи Х.ни
таниб олмаганлигини ва
сўроқ баённомасидаги кўрсатмаларни бермаганлигини айтиб, била туриб
ёлғон кўрсатма берган.
Содир этилган жиноятни юридик тахлил килинг (жиноят объекти,
объектив томон, субъекти, субъектив томон)
Содир этилган килмишни квалификация килинг.