Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,08 Mb.
bet58/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

Муҳокама учун саволлар:

    1. Антик дунё социологиясини тараққиёт тенденциялари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қайси гуруҳларга ажратиш мумкин?

    2. Энг қадимги грек социология вакилларининг жамият ҳақидаги фикрларини таққосланг.

    3. Гераклит, Зенон, Эмпедокл, Анаксагорларнинг ижтимоий қарашлари асосида нималар ётади?

    4. «Олтин давр» мутафаккирларининг социологияга қўшган ҳиссалари нимадан иборат?

2-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Шарқ мутафаккирларининг ижтимоий жараёнлар ва ижтимоий жамоаларга берган баҳоси билан таништириш, уларнинг социологик қарашларини тушунтириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
2.1. Митраизм, космологик ғоялар, Конфуций назариясини изоҳлайди.
2.2. Мотуридийнинг муросавий мувозанат концепциясига баҳо беради.
2.3. Шарқ мутафаккирларининг инсон эрки ва тафаккур тарзи mўғpucuдaгu қарашларини таҳлил қилади.
2-савол баёни:
Шарқ халқларининг ҳаётга бўлган социологик қарашлари моҳият эътиборига кўра ғарб социологларининг ижтимоий ёндошувларидан фарқ қилади. Қадимги шарқ кишиси учун ўзликни англаш, маънавий комилликка эришиш, озодлик тушунчаси моддий борликдан воз кечиш, ташқи дунё ташвишларини инкор этиш, ўзликда сокинлик топишга интилиш ҳаракатларидан иборатдир. Шарқ давлатчилиги негизида ижтимоий бирлик мутлоқлаштирилар, жамиятда жамоавий яхлитлик амал қилар, алоҳида шахсларнинг ўзлигини жамоа ихтиёридан ташқарида индивидуал намоён этиши маъқулланмас эди. Шахслараро сиёсий, иқтисодий, ахлоқий қарашлар бирлиги, мутлақ якдиллик шарқ бирдамлиги ва ҳаётийлигининг маънавий асосини ифода этар эди. Шарқ давлатларида худо давлат бошқарувчиси образида талқин этиб келинар эди. Масалан, Хитойда императорни илоҳий осмон фарзанди сифатида, Мисрда Фиръавн худо-илоҳ тарзида, Шумерда эса подшоҳ худонинг айнан ўзи, деб талқин этиб келинган. Фиръавн ва подшоҳлар ҳукми нафақат жамиятга, балки табиатта ҳам таъсир эта олувчи куч сифатида тушунилган.
Зардуштийлик динининг асоси бўлган «Авесто» асарида ифодаланган монотеистик диний-фалсафий категориялар ва тушунчалар, дунёни рамзий талқин этиш усуллари кейинги даврларда инсоният ҳаётига кириб келган ва такомиллашган конфессияларда мустаҳкам ўрин олиб келади. Ундаги етти иқлим, етти қават осмон, охир замон, пулсирот, фаришта, шайтон, дев, савоб, гуноҳ дунёдаги икки қарама қарши кўрашувчи кучлар, эзгулик ва жаҳолат, яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва зулмат тушунчалари шулар жумласидандир.
Яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш, ижтимоий жараёнларни конфликтологик ёндошув орқали ҳал этишга уринишлар митраизм оқими шаклида Ғарбий Европа ва бутун Рим империясидан тортиб Аҳамонийлар, Кушон ва Сосонийларнинг буюк империялари амал қилган даврларда ҳам ўз таъсирини ўтказиб келди.
Шарқ социологияси мактабида Хитой мутафаккирларининг ижтимоий қарашлари алоҳида ўрин тутади. Хитой ва бутун Шарқ мамлакатларига хос бўлган рамзлар илоҳийлигига ишониш эса космология ғоясининг қабул қилинишига туртки бўлди.
Хитойда Конфуций ахлоқига биноан инсон дунё тартиботи тизимида фавқулодда ўрин тутиши, умумий дунё тақдири учун масъуллик ҳиссининг чексизлиги талаб этилса, космология ғоясида сиёсат ва космик ритм ўртасида муроса ўрнатилиши асосланди.
Конфуций осмоний ғоя назариясини социологик тадқиқ этган ҳолда маърифий бўёқлар билан янада ривожлантирди. Унинг нуқтаи назарига кўра жамиятни мустаҳкам муносабатлар тизимига эга бўлган оилага ўхшатиш мумкин. У одамлар ўртасидаги муносабатлар тизимини беш кўринишга ажратади. Улар қуйидагилар: 1) ота ва фарзанд; 2) эр ва хотин; 3) ака-укалар; 4) турли оилалар ва ниҳоят, 5) ҳукмдор ва фуқаролараро муносабатлар.
Конфуций шарқ мутафаккирларига хос хусусиятларни намоён этиб, жамиятда кишилар турли ижтимоий табақаларда яшашларини маъқуллаган ҳолда бу табақалар ўртасида доимий муроса, келишув бўлишини, зиддиятларга асло йўл қўймаслик зарурлигини уқтиради. Конфуций ҳам ижтимоий тараққиёт давлатлараро ва табақалараро консенсус - якдиллик, ҳамфикрлилик амалга ошгандагина юз беришига қатьий ишонади.
Мовароуннаҳр жамоатчилик фикри тарихини ўрганишда Абу Мансур ал-Мотуридийнинг ўрни беқиёсдир. Суннийлик асосидаги исломдаги катта йўналишни ташкил этувчи мотуридия мактабининг асосчиси Абу Мансур ал-Мотуридий асарларига нафақат диншунослик, балки жамият, жамоа, ижтимоий жараёнлар ва хусусан, шахс ҳақидаги таълимот сифатида ёндошиш, уларни Мовароуннаҳр халқлари ҳаёт тарзи, менталитетига мувофиқ келувчи, уларни ғоявий, эътиқодий якдилликка ундовчи яхлит илмий социологик концепция сифатида баҳолаш ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Инсон шахси ва мавқеи масаласи, уни турли ижтимоий-сиёсий, керак бўлса, диний тазйиқлардан ҳимояловчи Ал-Мотуридийнинг муросавий мувозанат концепциясини, исломни англаш жараёнларидаги ижобий жиҳатлар йиғиндисигина эмас, балки Мовароуннаҳрдаги реал ижтимоий-сиёсий муҳит, халқ турмуш тарзи, менталитети, бой маданий-тарихий тажрибаси билан бойитилган инсоний ёндашувлар синтези, деб баҳолаш мақсадга мувофиқдир. Ал- Мотуридий жамоа ва жамиятнинг воқелик моҳиятини рамзларда талқин этишга диққатни қаратади.
Ал-Мотуридий жабарийларнинг, инсоннинг ҳамма амаллари олдиндан унинг тақдирида ёзиб қўйилган, шу боисдан у ўзи қилаётган ишларга масъул эмас, деган нуқтаи назарини ҳам, кадарийларнинг, Оллоҳ инсон фаолиятлари ва амалларининг ҳимоячиси эмас, деган нуқтаи назарини ҳам асосли танқид қилиб, инсон яхши ва ёмон амалларини ўз эркига кўра танлаши ва бу йўлда Оллоҳнинг мададини олиши назариясини илгари суради.
Мовароуннаҳрда табиат ва жамиятни социологик англаш ва ўрганиш улуғ мутафаккир Ал-Форобий томонидан жиддий кенгайтирилди. У ўзининг «Фозил одамлар шаҳри» асарида инсондаги инсонлик моҳияти ўзликни англашдан бошланиши, фозил шахс воқеа ва ҳодисаларнинг моҳиятини идрок эта билишини, моҳиятга интилиш ҳақни таниш эканлигини, инсонга берилган руҳ ақлни ривожлантиришга, унга қувват бағишлашга масъул илоҳий куч эканлигини, ақл эса инсон томонидан нарсаларни моҳиятан танлаб фарқлашга кўмак беришини асослаб беради. Форобий оламни англашда ворисийлик омилини жуда катта кучга эга эканлигини алоҳида қайд этади. Форобий жамиятнинг баобрў шахслари, олимлари, оқил кишилари ижтимоий, тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучларидир, деб ҳисоблайди. Форобий ўша пайтдаёқ ижтимоий фикрнинг аҳамияти катта эканлигини чуқур англаб, замонавий социологияда кўп қўлланувчи экспертлар, яъни ўз даврининг етук донишмандлари фикрларига таяниб иш тутиш зарурлигига урғу беради.
Абу Райҳон Беруний ҳам социология назариясини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшди. Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» деб номланган қомусий китобини тўла маънода инсоният тарихининг ўтган 5 минг йиллиги воқеалари таҳлили ва синтезига бағишланган мумтоз этносоциологик асар, деб баҳолаш мумкин.
Беруний дунёнинг социологик манзараси эволюцион жараён натижасида таркиб топганлигини алоҳида қайд этади. У оламни ижтимоий тараққиётга олиб келувчи куч зиддият ва қарама-қаршиликлар эмас, балки турли ижтимоий даражалардаги муроса ва консенсус эканлигини уқтиради.
Абу Али ибн Сино оламнинг барқарор амал қилиши жамият ва табиатнинг синергетик, яъни ўз-ўзини идора қилиш, мустақил бошқариш хусусиятининг ишга тушиши ва ҳаракатланиши билан изоҳланади, деб изоҳлайди. Ибн Сино дунё камолоти учун жамият аъзоларининг эркин фаолиятига ҳам катта эҳтиёж борлигини асослаб беради.
XI асрда яратилган туркий халқлар учун муқаддас обида ҳисобланувчи китоб Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг»- «Саодатга йўлловчи билим» деб аталган асари ахлоқ-одоб, таълим ва тарбия ҳамда маънавий камолотнинг йул-йўриқларини, усулларини, чора-тадбирларини мужассамлаштириб, ўзида жам қилган буюк қомусий асардир. Юсуф Хос Ҳожиб жамият ва табиат борасидаги барча баҳсларни таълим атрофида олиб борар экан, ўз даври, мавжуд ижтимоий-сиёсий тузум, маънавий-моддий ҳаёт жараёнлари хусусида муфассал маълумотлар беради. У ўша даврнинг турли ижтимоий табақалари, тоифалари ва гуруҳлари, уларнинг турмуш тарзи, расм-русумлари, қонун-қоидалари, ҳунар ва касбу-корлари, жамиятда тўтган мавқелари, давлат тузумини қандай асосларда қурилганлиги, ҳар бир табақанинг дунёқараши хусусида атрофлича социологик асосланган маълумотларни ўртага ташлайди.
Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул - қулуб» асарида бевосита ўз давридаги деярли барча ижтимоий гуруҳ ва табақаларга тавсиф берилади ва уларнинг қайси бири яхши ёки ёмон, қайси бири инсонийликка, халққа, мамлакатга фойдали ёки зарарли эканлиги баён этилади. Улуғ мутафаккир жамиятдаги юздан ортиқроқ ижтимоий табақа хусусиятларини аниқлаб, уларнинг мамлакат ижтимоий тизимидаги ўрни ва фаолият имкониятларини равшан ифодалаб беради.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish