Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,08 Mb.
bet57/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

Асосий саволлар:

  1. Антик дунё социологияси.

  2. Шарқ мутафаккирларининг социологик қарашлари.

  3. Ғарбий Европа социология мактаби.



Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:
Антик давр социологияси, ижтимоий тенглик, Грек демократияси, «олтин давр», ижтимоий жараён, “Авесто”, митраизм, Конфуций ахлоқи, Мотуридия, «Фозил одамлар шаҳри», «Қутадғу билиг», «Маҳбуб ул-қулуб», позитизм, Ғарб социологлари.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Антик дунё социологиясини 3 катта гуруҳга бўлиб ўрганилади, лекин бу гуруҳларни бўлмасдан ўрганса ҳам бўладими? Ижтимоий жараён ва ижтимоий тенглик қай тарзда изоҳланган?
2. Шарқ халқларининг социологик қарашлари ижтимоий моҳиятига кўра, ғарб социологлари ёндашувларидан фарқ қилади, сизнингча, ўша фарқ нимада деб ўйлайсиз?
1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Антик дунё социологияси босқичларини тушунтириш, антик дунё социологлари фикрларига баҳо бериш, Грек демократияси равнақи даври, антик дунёнинг «олтин даври» социологияси ҳақида тушунча бериш
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Антик дунё социологиясини тараққиёт босқичларига ажрата билади.

    2. Энг қадимги грек социологияси вакилларини билади.

    3. Грек демократияси равнақи даври социологик қарашларни изоҳлайди.

    4. «Олтин давр» социологиясида ижтимоий жараён, давлат тузими ҳақидаги фикрларга баҳо беради.

1-савол баёни:
Антик дунё социологияси жаҳон социология мактабининг назарий-маънавий пойдевори ва унга доимий илҳом бағишловчи бебаҳо обидаси ҳисобланади. Антик давр социологиясининг илк намуналари Кичик Осиёнинг ғарбий соҳиллари - Иония ўлкаси шаҳарларида яшовчи греклар томонидан дунёга келтирилди.
Антик дунё социологиясининг юзага келиши ҳамда тараққиёт тенденциялари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда yни шартли равишда қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
1. Энг қадимги грек социология мактаби. Бу тур эрамиздан олдинги XII асрда яшаб ижод этган Гомердан бошлаб, эрамиздан олдинги VI асргача амал қилган Милет (Кичик Осиёдаги энг йирик шаҳар) мактаби вакиллари (Фалес, Анаксимандр, Анаксимен) ҳамда Грециянинт турли шаҳарларида яшаб фаолият юритган Ксенофан Пифагорнинг социологик қарашларини киритиш мумкин.
Энг қадимги грек социологияси мустақил ижтимоий - назарий тадқиқот предмети сифатида эмас, балки аниқ табиий фанлар, яъни математика ва табиатшунослик берган илк тадқиқот натижалари билан ижтимоий фанлар, хусусан, мифология ва санъат борасида эришилган дастлабки тафаккур маҳсулларининг уйғунлашуви оқибатида юзага келган.
Фалеснинг фикрича, жамият ва табиатнинг асосини дастлабки таркибий модда ҳисобланган сув омили ташқил этади. Унинг таъкидлашича, табиатдаги жами ўзгаришлар сув ва суюқликлар туфайли рўй беради. Фалеснинг ҳамма нарсада жон борлиги ғояси табиат ва жамиятга инсоний ёндошувнинг илк куртаклари шаклланишига туртки бўлди.
Милет мактабининг яна бир йирик намоёндаси Анаксимен оламнинг асосини ташкил этувчи дастлабки модда сифатида ҳавони илоҳийлаштиради, ҳавонинг табиатда йиғилиши ва сиқилиши натижасида сув, тупроқ, тош ва оловдан иборат зарурий қисмлар юзага келади.
Пифагор нуқтаи назарига кўра, олам абадий бўлиб, инсондаги руҳ маълум муддатдан сўнг бошқа нарсаларга кўчади. Пифагор ана шу таълимот асосида оламдаги ҳамма нарсанинг жисман ва руҳан қариндош эканлигини исботлашга уринган.
2. Грек демократияси равнақи даври социологияси. Бу босқич жамиятшунослари сафига Гераклит, Парменид, Зенон, Эмпедокл, Анаксагор, Протагор, Горгий ва бошқаларни киритиш мумкин.
Гераклит фикрига кўра ҳамма нарсалар табиатда фақат бир нарсадан яралган ва шу бирламчи нарсага, албатта, қайтади. Бу бирламчи асос эса «олов»дир. Зеро, олов табиатдаги энг фаол ўзгарувчан ҳодисадир.
Гераклитнинг ижтимоий қарашлари Парменид ва унинг шогирди Зенон томонидан танқид остига олиниб, дунё ўзгарувчан эмас, аксинча, ўзгармас моҳиятга эга эканлигини асослашга уриндилар.
Эмпедокл илм ва маърифатнинг ижтимоий фойдалилик функциясини асослаб берди. Эмпедокл фикрига кўра жамият ҳодисаларини ўзаро бирлаштирувчи ва ажратиб юборувчи икки куч бошқариб туради. Кишиларни ўзаро бирлаштирувчи, уларни энг инсоний фаолиятга бошловчи куч — муҳаббат (Эмпедокл бу кучни айни вақтда меҳр, ҳурмат, гармония ва ҳатто Афродита ҳам деб атаган) бўлиб, одамларни ажратиб юборувчи куч бу — нафрат, ҳасад, жоҳилликдир.
Анаксагор инсоннинг илм- маърифатга интилишидан кўзланган бош мақсад — атроф-муҳитни ўраб турган борлиқ ҳамда космос моҳиятини англашдан иборат, деб билди. У «илм илм учун» деган ақида асосида иш тутди.
3. Антик дунё оламининг «олтин даври». Бу даврдаги социологик қарашларни илгари сурган мутафаккирлар қаторига инсониятнинг буюк даҳолари Сократ, Левкипп, Демокрит, Платон, Аристотель ва бошқаларни киритиш мумкин.
Сократ (Cyқрот) нинг социологик қарашларида табиат ва жамият жараёнларида шунчаки иштирок этиш эмас, балки унда қандай қилиб яхши яшаш, камолотта эришиш учун санъат сирларини билиш зарурлиги ғояси етакчидир. Сократнинг нуқтаи назарига кўра инсон фаолиятини яхшилаш учун унинг феъл-атворини ва тарбия тўғрисидаги қарашлари, тушунчаларини тартибга солиш зарурдир.
Сократнинг буюк шогирди Платон ижтимоий тараққиёт ва инсон мавқеи хусусида бебаҳо фикрлар баён этган. У инсоннинг ижтимоий ўрнини белгилашда ҳар бир киши даставвал ўз давлатининг фуқароси бўлиши лозим, деб таъкидлайди.
Платон мураккаб ижтимоий-сиёсий муҳитда яшаганлиги сабабли идеал давлат қурилиши орзусида яшаган. Унинг эзгулик асосига қурилган идеал давлат тузуми қуйидаги фазилатларга эга бўлиши лозим: 1)донишмандлик; 2) жасорат; 3) ҳар ишда оқилона меъёрни сақлай билиш; 4) адолат.
Давлат тизимини уч ҳил страта - ижтимоий табақа - ҳукмдорлар, ҳарбийлар ва ишлаб чиқаришда банд бўлган меҳнаткашлар донишманд бошқарувчи гуруҳ раҳбарлигида гармоник тўзумни ташкил этадилар.
Платон Академиясининг етук толиби, жаҳон ижтимоий тафаккур оламига ҳисса қўшган мутафаккир Аристотель ҳисобланади. У ўз давридаги мавжуд стратификацион, яъни ижтимоий табақалашув тартибларини қўллаб-қувватлайди. Аристотель комил инсон, комил фуқаро, адолатли давлат хусусидаги қарашларини илмий асослашга интилди.
Комиллик тизимидаги «давлат – фуқаро - инсон» тартиботи Аристотелнинг давлат ва жамиятни мукаммаллашидан иборат социологик концепциясини ташкил этади. Ижтимоий жараён, Аристотель таъбирига кўра имкониятлардан натижаларга ўтишга бўлган интилишдир. Одамлар ижтимоий жараёнда қанча кўп иштирок этсалар, давлат ва жамиятнинг ижтимоий-сиёсий асослари шунчалик мустаҳкамланиб боради.
Ҳар қандай мамлакатдаги ижтимоий тартибсизликлар, инқирозлар ва давлат тўнтаришлари ижтимоий тенгликнинг бузилишидан келиб чиқади. Аммо тенглик тушунчаси ўз мазмунига кўра ҳам миқдор жиҳатдан, ҳам мавқе-мартабага кўра фарқданади.
Аристотель давлат тузумини олти ҳил кўринишга таснифлаб, улардан учтаси (монархия, аристократ ва полития) тўғри ва учтаси (тирания, олигархия ва демократия) нотўғри давлат тузумлари, деб ҳисоблайди.
Аристотелнинг тирания, олигархия ва демократия асосидаги давлат тузумларини нотўғри деб таснифлашига асосий сабаб бундай давлат тузумларида ҳокимият тепасига золим шахслар (тирания), бойликка ҳирс қўйган номуносиб шахслар (олигархия) ва демократия тузумида гарчи кўпчилик озчилик устидан ҳукмрон бўлса-да, баъзан ижтимоий-генетик келиб чиқиши бетайин бўлган айрим фуқаролар ҳам келиб қолиши мумкин, деб ҳавотирланади. Натижада узоқ давр мобайнида умумий эришилган жамият фаровонлиги ҳам таназзулга юз тутади.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish