Муҳокама учун саволлар:
Социология атамасининг маъноси ҳозирги кун қарашларига тўғри келадими?
Нима сабабдан социологик тадқиқотларга эҳтиёж катта?
Ижтимоий мавқе, ижтимоий рол ва ижтимоий норма тушунчаларини изоҳлаб беринг.
Социология фани жамиятни ўрганишда нимадан фойдаланади?
2-асосий савол бўйича дарснинг мақсади:
Социологиянинг умумий таснифини тушунтириш, ижтимоий фанлар тизимида социологиянинг ўрнини кўрсатиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
Социология фанининг бошқа фнлар билан алоқадорлигини
очиб беради.
Социологиянинг таркибий тузилишини кўрсата олади.
Социология йўналишларини ажрата билади.
2-савол баёни:
Социология мустақил ижтимоий фан сифатида ўз методологияси ва назариясига эгадир. Социология фани умуминсоний ва миллий қадриятлар мутаносиблигига таянувчи методология асосида иш юритади.
Социология фани оламни англаш жараёнини чуқурроқ ўзлаштириш мақсадида тарих, фалсафа, психология, педагогика, этнография, санъатшунослик ва жамиятшунослик фанлари билан яқин ҳамкорликда фаолият юритади.
Социология фанининг тобора тараққий этиши илмнинг дифференциаллашуви, кўплаб алоҳида ва махсус социологик назарияларнинг таркиб топишига ҳам олиб келади. Масалан, сиёсат социологияси, иқтисод социологияси, санъат социологияси ва бошқалар.
Социология фани такомили умумий ва ижтимоий психология фанлари билан ҳам яқин ҳамкорликда бўлишни тақозо этади. Зеро, у ёки бу жамоадаги меҳнат унумдорлигини ўрганишни мақсад қилиб, социологик тадқиқот ўтказилаётганда мазкур жамоа таркибидаги индивидларнинг хатти-ҳаракатлари мотивларини аниқлаш, уларни темпераментлари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда илмий хулоса қилишда, одамлар билан жамоада муомала қилишни ташкил этиш ва ижтимоий хулқни бошқаришда, албатта, ижтимоий психология қонуниятларини четлаб ўтиш мумкин эмас.
Социология фанининг ҳуқуқшунослик ва иқтисод илми қонуниятларини ҳам четлаб, илмий фаолият юритиши мақсадга мувофиқ эмасдир. Социология фани статистика фани билан, айниқса, яқин алоқада ривожланади. Ҳар бир социолог муайян мавзуда социологик тадқиқот ўтказишни мақсад қилиб қўяр экан, у албатта, шу соҳадаги предметнинг конкрет ҳолати ва аҳволини, реал воқелик манзарасини статистика манбаларидангина топа олади. Сўнгги йилларда социология фанида конкрет социологик тадқиқотлар амалий натижаларининг ҳаётга фаолроқ ва кўпроқ татбиқ этила бориши унинг ахлоқ, эстетика, медицина ва педагогика, режалаштириш назарияси ва бошқарув сингари фанлар билан алоқасини янада мустаҳкамламоқда.
Социология фани атиги бир аср муқаддам фалсафадан ажралиб, мустақил фан сифатида тараққий этаётган бўлса-да, уларнинг алоқаси ўзвийдир. Фалсафа социологиянинг назарий- методологик асосини ташкил этади.
Социология фани таркибий тузилиши жиҳатидан учта катта қисмга ажратиб ўрганилади:
1. Умумсоциологик назарияларни бевосита тадқиқ этишга
мўлжалланган йўналиш.
2. Махсус (хусусий) социологик назариялар асосига
қурилувчи тадқиқот йўналиши.
3. Бевосита эмпирик социологик тадқиқотлар.
Социология фанининг махсус назарияларга асосланувчи
йўналишлари асосан қуйидагилардан иборатдир:
1. Ижтимоий онг шаклларини ўрганувчи (дунёқараш, илм- фан, санъат,
маданият, ахлоқ, ҳуқуқ, психология, дин) социология.
2. Ижтимоий фаолият шаклларини ўрганувчи (меҳнат, турмуш
тарзи, хордиқ, ижтимоий-сиёсий фаолиятлар) социология.
3. Аҳоли ва халқлар (демография, этнография, миграция,
лингвистика ва ҳ.к) социологияси.
Ижтимоий тараққиёт (жамият ва жамоа назарда тутилмоқда),
ижтимоий ўзгаришлар, ижтимоий тузилишлар социологияси.
5. Ижтимоий институглар (оила, етимхоналар, қариялар
уйлари ва ҳ.к.) социологияси.
6. Ижтимоий гуруҳлар (қуролли кучлар, ёшлар, пенсионерлар,
аёллар ва ҳ.к.) социологияси.
7. Оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение),
жамоатчилик фикри социологияси.
8. Сиёсат социологияси (давлат, халқаро муносабатлар, миллий
ҳаракатлар ва ҳ.к.).
9. Жой ва муҳит социологияси (регионлар, шаҳарлар,
қишлоқлар, экология ва ҳ.к.).
10. IIIaxcни шакллантириш социологияси (таълим, тарбия,спорт ва ҳ.к.)
11. Касблар социологияси (инженерлик, агрономлик, медицина ва ҳ.к.).
12. Қизиқишлар социологияси (клублар, маданият уйлари бошқа жойлардаги ҳаваскорлик тўгараклари, филателистлар, букинистлар ва ҳ.к.).
Социология фани coҳавий тасниф этилганда, турли йўналишлар моҳиятига эга бўлган илмий тармоқларга бўлинади.
Биринчи босқичдаги илмий тармоқлар қаторига умумназарий, умумметодологик ва социологик фанларни киритиш мумкин. Улар жумласига: академик, математик, тарихий, амалий ва минтақавий социология соҳалари киради.
Иккинчи босқичдаги замонавий социологик илмий тармоқлар қаторида шахс социологияси, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, демографик, экологик ҳамда институционал соҳаларни кўрсатиш мумкин.
Учинчи босқичдаги социологик илмий тармоқлар турли ҳил соҳавий ҳамда илмий социологик йўналишларни ўз ичига олади: таълим, маданият, фан, дин, санъат ва бошқа социологик йўналишлар.
Тўртинчи босқичдаги социологик илмий тармоқлар қаторига регионал ва жамоавий хусусиятга эга бўлган йўналишларни киритиш мумкин: ёшлар, оила, шаҳар, қишлок социологияси.
Жамоатчилик фикри социологияси ижтимоий ҳаётдаги барча соҳалар ва умумназарий, методологик ва хусусий социологик мактаблар билан бевосита боғлиқликда иш тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |