Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,08 Mb.
bet37/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

4-саволнинг баёни:
1997 йил 5 декабръ куни Ўзбекицон Республикаси Концитуцияси қабул қилинганлигининг 5 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали йиғилишда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов маъруза қилиб, 1998 йилни “Оила йили” деб эълон қилган эдилар.
Бу йиғилишда Президентимиз оиланинг ҳар бир инсон ҳаёти ва умуман, жамият ҳамда давлат тараққиётида тутган ўрнини атрофлича шархлаб ажойиб фикрларни айтдилар ва жамият олдига шундай масалани қўйдилар: «… Оилага эътиборимизни тубдан ўзгартириш, оилаларни аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш - бугунги кунимиз учун ва эртанги ициқболимиз учун нақадар муҳим ва долзарб эканлигини яхши тушунишимиз ва англашимиз даркор». Шу муносабат билан кўп ўтмай 1997 йил 9 декабрда Президентимизнинг оила масаласига бағишланган махсус фармойиши эълон қилинди. Фармойишда “Оила йили” билан боғликликда Давлат дацурини ишлаб чиқиш учун Республика Комиссияси тузилди ва унинг таркибидаги ишчи гуруҳларни ташкил этиш вазифаси қўйилди. Дацурнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. 1998 йил январъ ойида оила манфаатларини таъминлаш борасидаги тадбирлар, Давлат Дацури тайёрланди ҳамда Ўзбекицон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 январдаги қарорига асосан тасдиқланди. Давлат Дацури комплекс тусда бўлиб, у 150 дан кўпроқ тадбирларни ўз ичига олди, дацурда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун эса барча манбалар бўйича 144,8 млрд. сўм маблағ ажратилиб, унинг деярли ярми давлат бюджетидан берилди.
Олий Мажлиснинг ХИ сессиясида қабул қилинган Оила Кодексининг оилавий муносабатларида эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилик принциплари мустаҳкамланди. Кодексда оиладаги мулк, бола тарбияси ва бошқа жиҳатлар янги замон талаблари асосида талқин этилган. Шу билан бир қаторда Ўзбекицон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика «Оила» илмий-амалий Марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 1998 йил 2 февралъ қарори оила манфаатларини такомиллаштириш йўлида қўйилган янги салмокли қадамдир. Бу қарорга биноан Ўзбекицон республикаси Хотин-қизлар қўмитасида Республика “Оила – илмий-амалий Маркази” ташкил этилди. Марказ оила муаммоларини ўрганиш бўйича лабораторияга эга бўлди. Бундай марказнинг вужудга келиши кўп жиҳатдан аҳамиятлидир. Биринчидан, оила – жамиятнинг негизидир, демак оила муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш билан узлуксиз, ҳамиша шуғулланадиган, бу борада ўз таклиф-мулоҳазаларини ишлаб чиқиб, вақти-вақти билан давлат ва жамият олдига қўядиган муассасага эҳтиёж катта. Иккинчидан, ҳаёт, жамият хамиша ривожланишда, тараққиётда экан, демак оила муаммолари ҳам ўзгариб, янгиланиб бораверади ва улар тўғрисида бутун жамият ва давлат бошқаруви ўз вақтида аниқ тасаввурга эга бўлиб боради.
«Оила» маркази аввало оиланинг равнақи билан боғлиқ муаммолар мажмуасини атрофлича илмий ўрганиш ва услубий тавсиялар тайёрлашни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билади. Бундай муаммолар эса оз эмас. Шу билан бирга «Оила» маркази фақат илмий аҳамиятга эга бўлган муаммолар билангина шуғилланиб қолмай, қарорда кўрсатилганидек, у кенг амалий фаолият билан ҳам машғул бўлади. Яъни, оилани ривожлантириш, уни такомиллаштириш, оила аъзолари саломатлигининг тиббий-биологик асосларини илмий ўрганиш билан бир қаторда бу муаммоларни ҳал қилиш юзасидан амалий тадбирлар мажмуасини ҳам бажаради. Яна, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашни яхшилаш мақсадида Никоҳ уйлари ва саломатлик марказларида махсус ўқув - тарбиявий курсларни ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда бу масканлар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқдалар. Шунингдек, оиланинг ҳуқуқий соводхонлигини яхшилаш ва ҳимоялаш – ҳозирги кунда энг муҳим вазифалар қаторидан ўрин олган. Марказ 1998 йиллнинг «Оила йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан белгиланган тадбирлар туфайли Давлат дацурининг бажарилиш маниторингини олиб бораётганлиги катта аҳамиятга эгадир.
Оила илмий-амалий марказининг фаолияти давлат ва жамият тараққиёти манфаатларига йўналтирилгандир. Ўзбекицон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оила» илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва унинг бугунги кундаги фаолияти бутун моҳият эътибори билан жамият тараққиётида, маънавий баркамол ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни муҳим эканлигини яна бир марта тасдиқлайди ва унинг равнақига хизмат қилмоқда.
Ҳукуматимиз томонидан оилани, оила-никоҳ муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
1999 йилни “Аёллар йили” деб эълон қилинди.
2000 йил – “Соғлом авлод йили” деб эълон қилинди.
2000 йил 15 февралда Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлом авлод давлат дацури тўғрисид” қарори қабул қилинди. У 6 йўналишдан иборат.
2001 йил – “Оналар ва болалар” йили бўлди.
2001 йил 5 февралда Вазирлар Маҳкамаси “Она ва бола” давлат дацури тўғрисида” қарор қабул қилди.
2002 йил – “Қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилинди.
2003 йил – “Обод маҳалла йили”.
2004 йил – “Меҳр ва мурувват йили”.
2005 йил – “Сиҳат-саломатлик йили”.
2006 йил – “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”.
2007 йил – “Ижтимоий ҳимоя йили”.
2008 йил – “Ёшлар йили”.
2009 йил - “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”.
Маълумки, оиланинг авлод қолдириш функцияси нафақат оила мустаҳкамлигини сақлашда, балки жамият ҳаётида ҳам жуда муҳим ролъ ўйнайди.
Кўп болали оилалар ҳозирга келиб, маълум ижтимоий - иқтисодий омиллар таъсири оцида борган сари камайиб кетмоқда. Бу ҳолат яқин келажакда ўзбек миллатининг ривожланиши ва равнақи даражасига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди, албатта. Жамият, ҳар қандай давлатнинг ижтимоий таназзулга юз тутиши энг аввало ундаги оиланинг барбот бўлиши, бузилишининг кўпайишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шунинг учун оилавий ажралишларни, қўйди-чиқдиларни келтириб-чиқарувчи туб сабабларни аниқлаш, ўрганиш ва уларнинг олдини олиш учун илмий - амалий тавсиялар ишлаб чиқиш оила социологиясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Республика бўйича никоҳлар умумий сонининг ўсиши билан ажралишлар сонининг ҳам ўсаётганлиги ташвишлидир. Оилавий ажралишларнинг асосий сабаблари нималарда? Ажралишларнинг тарафдори кўпроқ ким? Эркакларми ёки аёлларми? Қайси бирлари кўпрок айбдор? – деган саволлар юзасидан олиб борилган социологик тадқиқотлар натижаларига кўра оилавий ажралишларнинг 70% да аёлларнинг, фақат 30% да эркакларнинг даъвогарлиги асосида содир бўлмоқда. 41,4% ажралишларнинг асосий айбдори эркаклар, 26,8% аёллар, 4,5% ҳар икки томоннинг ўзаро келиша олмаганлиги сабабли 7,3% эса келин билан қайнона ўртасида келишмовчилик сабаб бўлганлиги оқибатида бузилмоқда. Ҳозирги вақтда асосан кўпроқ қуйидаги омиллар оилавий ажралишларга сабабчи бўлмоқда:
1. Эр ўз оиласини моддий ва маъанвий жиҳатдан қўллай олмаслиги.
2. Эрлик бурчини, оила бошлиғи сифатидаги масъулиятли вазифасини бажармаётганлиги туфайли. Эрнинг спиртли ичимлик, наркотик моддаларни ицеъмол қилиш ва натижада соғлом оилавий муҳитнинг бузилиши оқибатида.
3. Аёлларнинг ўз эрига нисбатан қўпол муносабатларда бўлиши, эрни эр ўрнида кўрмаслиги, менсимаслиги ва оилада аёллик (хотинлик) бурчини ҳис қилмаслиги натижасида.
4. Эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурматнинг йўқлиги, ҳарактерларининг тўғри келмаслиги, оддий муомала маданиятининг йўқлиги ва ҳоказо.
Олиб борилган социологик тадқиқотларга кўра, оилавий ҳаётда ўзларини бахтли деб ҳисоблаган аёллар булар: иш жойида муваффақиятга эришган, ҳар томонлама қизиқишга ва қобилиятга эга бўлган, муцақил, ташқи кўринишидан келишган ва гўзал бўлган аёллар эмас, балки – жиддий, юмшоқ кўнгил, меҳрибон, ўз оиласига жонкуяр, чекинувчан, бир гапдан қоладиган аёллар экан. Эътибор берилса, ҳақиқий оилавий бахтга эришиш омиллари ахлоқий муносабатларга бориб тақалиши маълум бўлди.
Айрим муаллифларнинг фикрича, оила қуриш ёшидаги ҳар бир эркакка 5 нафар аёл тўғри келиши ва бу ҳолат эса кўп хотинликка рухсат беришга асос бўлишини таъкидлайди. Аммо цатицик маълумотлар эса бу фикрларни тасдиқламайди. Агар 1989 йилда республикамизда 5481,8 минг эркак ва 5820,8 минг аёл (1 га 1,06) ициқомат қилган бўлса, 1997 йилда 6562,7 эркак ва 6873,3 минг аёл (1 га 1,0) яшаган. Шундан ҳам кўринадики, сезиларсиз бўлган фарқ йил сайин камайиб бормоқда.
Оилаларни мустаҳкамлаш, никоҳни бекор қилиш ҳолатларининг олдини олишда миллий урф-одатлар ва анъаналар, шунингдек, маҳаллалардаги яраштирув комиссияларининг имкониятларидан этарли даражада фойдаланилмаётганлиги оқибатида никоҳни бекор қилиш даражаси юқорилигича қолмоқда. Бу кўрсаткич Тошкент вилоятида қуйидагича: 2002 йилда вилоят бўйича 14648 та никоҳ қайд этилиб, шундан 2857 таси бекор қилинган. 4025 та ҳолатда никоҳсиз фарзанд туғилиб, оталик белгиланган. Андижон вилояти мисолида “Оила кодекси”нинг “Ер-хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли қоидалари” моддаси ўрганилганда никоҳи бекор қилинган эр-хотинларнинг ёшлари таҳлил этилиб, бу кўрсаткич асосан 20-25 ёшгача 16,1, 30-35 ёшгача 31,3%ни ташкил этаётганлиги, никоҳ шартномасини тузишда хатоликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланган.
Аҳолининг турмуш шароити ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини изчиллик билан яхшилаш натижасида мамлкатимизда умумий ўлим кўрсаткичи кейинги 10 йилда қарийб 20 фоизга камайди. Гўдаклар ўлими кўрсаткичи эса янги туғилган ҳар 1000 нафар чақалоққа нисбатан 23 тадан 13 тага тушди ва биргина 2007 йилнинг ўзида 11 фоизга камайди.
Агар 1991 йилда оналар ўлими билан боғлиқ кўрсаткич ҳар 100 минг нафар аёлга нисбатан 65 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунда (2007) бу (кўрсаткич) рақами 24 тага тушди, гўдаклар ўлими эса илгари 1000 нафар чақалоққа 35 тадан тўғри келган бўлса, ҳозирги кунда 14 тага тушди.
Ўртача умр:
Аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси 1990 йилда 67 ёшни ташкил этган бўлса, 2006 йилда 72,5 ёшни ташкил этди. Жумладан, эркаклар ўртасидаги ўртача умр кўриш 66 ёшдан 70 ёшга, аёллар ўртасида эса 70 ёшдан 74,6 ёшга узайганини одамлар саломатлигини муҳофаза қилиш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларнинг аниқ ва яққол натижаси сифатида баҳолаш ўринли бўлади.

3. Ёшларни оила ва никоҳ муносабатларига тайёрлаш мақсадида ўқув юртларида, маҳалла қўмиталари қошида мутахассис врачлар, руҳшунослар ва социологларнинг суҳбатларини доимий равишда ўтказиб бориш.


4. Миллий оилавий анъаналар, байрамларни кенг тарғиб қилиш ва ҳоказо.
Шундай қилиб, оила ва никоҳ муносабатлари нафақат эр-хотин ўртасидаги шахсий, балки ижтимоий, умумбашарий аҳамиятга ҳам эгадир. Оила социологияси моҳият эътибори билан шу умумбашарий аҳамиятга молик муаммони ҳал этиб боришдек, буюк вазифани бажаришга хизмат қилади.
Ҳозирги кунга келиб Ўзбекицонда 5,5 млн. атрофида оила ициқомат қилади. Уларнинг ярмидан кўпи қишлоқ жойларда яшайди. Қишлоқларда ажралишлар деярли кам содир бўлиши кузатилган – 1000 кишига-0,3 марта. Типик қишлоқ оиласи 5,5 кишидан таркиб топган. Уй хўжаликлари кўпинчалик бир том оцида турли авлодларга мансуб бир неча қариндош оилаларни бирлаштиради.
1997 йилдан бошлаб кўп болали, кам таъминланган оилаларга мақсадли ижтимоий ёрдам тақсимлашни давлат маҳаллаларга ишониб топширди.
Маҳаллалар жамоатчилик активининг фаолиятини ноҳукумат Республика «Маҳалла» фонди мувофиқлаштириб бормоқда.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish