Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,08 Mb.
bet36/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

3-савонинг баёни:
“Ҳозирги вақтда оиланинг ҳақиқий моддий аҳволини, уларнинг маънавий ва маданий қизиқишларини маҳалладан кўра яхшироқ биладиган бошқа тузилма йўқ, шунинг учун ҳозирда оила социологияси маҳалла доирасида кенгроқ ўрганилмоқда. Бозор муносабатлари барчани тобора чуқурроқ ўз доирасига тортаётган экан, бу ҳолат оилавий муносабатларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди, албатта. Оиланинг ишга яроқли бўлган барча аъзолари тирикчилик билан банд бўлиб, болалар ўз ҳолига ташлаб қўйилаётгани ҳам ҳақиқатдир. Ана шундай вазиятларда маҳаллаларнинг ролини, масъулиятини ошириш тўғрисидаги даъват ва тегишли фармойишлар, оилалардаги муаммоларнинг кенг жамоатчилик муаммолари сифатида қабул қилиниши давр тақозоси эканлигидан далолат беради. Болалар жамиятнинг келажаги эканлиги эътироф этилар экан, уларнинг тарбияси учун шу жамиятнинг ҳар бир аъзоси масъул эканлигини эътиборга олган ҳолда, энг аввало оила ўз фарзандининг тарбияси, унинг келажаги, жамият олдидаги бурчини англаб этишида жавобгар эканлигини таъкидлаш билан унинг зиммасига энг оғир масъулият тушишини англаб этиб, ўз функционал вазифасига содиқ ҳолда жамият тараққиёти билан бирга ривожланиб бориши талаб этилади.
«Фарзандларингизни иззат-икром қилиш билан бирга, ахлоқ-одобини ҳам яхшилангизлар», - дейилади ҳадисларда. Фарзанд - ҳаётниг гули. Дарҳақиқат, одобли фарзанд билан ҳаётимиз файзлидир. Бироқ, фарзандларимиз хатти-ҳаракатида ҳам гоҳо нуқсонлар кўзга ташланади, уларнинг ўз вақтида олди олиниб, бартараф этилмаса гуноҳ ишларга олиб боради. Шунинг учун оилада фарзандларимизга ҳадис намуналарини уқтириб боришимиз ҳам фойдадан холи эмас.
Педогогика фани атамасида «тарбияси қийин» деган тушунча мавжуд. Бу тушунча одатда шўх ва қайсар ўқувчиларга нисбатан ишлатилади. Шунингдек, тарбияси оғир болалар қаторига ўзбошимча, ҳатто безори болалар ва зараркунанда даражасига тушиб қолган ўсмирлар ҳам киради: уларни тарбиялаш, ҳаётини ҳақиқий тўғри йўлга солиб юбориш осон иш эмас, албатта. Бироқ, ацойдил, эътиқод ва фидойилик кўрсатиб, ижтимоий фанлар қонуниятларига суяниб, бу оғир ва машаққатли ишда муваффақиятга эришадиган тарбиячи-мураббийлар ҳам йўқ эмас.
Бола руҳияти ва маданиятининг нуқсонларини ўз вақтида пайқаб, уларни бартараф этиш тадбирларини излаш ва моҳирона иш юритиб, тарбиявий таъсир кўрсатиб, шубҳасиз, самарали натижаларга эришиш мумкин. Бунинг учун руҳият ва педагогика фанларининг ютуқларига суянган ҳолда оилаларда, ота-оналар университетлари ишларини жонлантирган ҳолда, бу вазифага мутасадди бўлган мутахассисларнинг масъулятини ошириш талаб этилади.
Оила аъзолари ўртасида нутқ одоби масаласи ҳам ғоят муҳим аҳамиятга эгадир. Бироқ, бу ишни амалга оширишда, биринчи галда, ота-оналарнинг ўзлари намуна кўрсатиб, соф она тилида сўзлашлари лозим. Маълумки, «сен» ва «сиз» сўзлари ҳам бир оғиздан чиқади. Айниқса, ўзбек келинининг хуш одоби, меҳнацеварлиги, уддабурон ва чаққонлиги, сарамжон-саришталик хусусиятлари билан ҳаммада ҳавас уйғотибгина қолмай, ширин сўз, хушмуомала, ёқимтойлик фазилатлари билан хонадонга нур ёғдирадилар. Балиқ сув билан тирик деганларидек, одам-одам билан ҳаётдир. Бунинг асл маъносида одамларнинг ўзаро мулоқотидаги алоқа қуролининг ижтимоий сифатлари ётади. Бўлажак оила вакиллари, булар фарзандлар экан, уларнинг келгусида қандай оила қуришлари, қандай оила эгаси-ю, қандай уй бекаси бўлиши, улар ўсиб-унаётган оиласида шаклланади. «Қуш уясида кўрганини қилади», - деган нақл бежиз эмас. Оиладаги анъаналар, удумлар асирлар оша давом этаверади. Ундаги яхши ва ёмон фазилатлар ҳамда иллатлар келгуси авлодлар ҳаётида ўз аксини топади. Шунинг учун, иложи борича оилада ижобий хислатларни кенгроқ шакллантириб, нуқсонларни бартараф этиб бориш ота-онанинг ва оиладаги бошқа кекса авлодларнинг жамият олдидаги жиддий бурчи ҳисобланади.
Оилада боланинг китобхонлигини уюштириш ҳам жиддий аҳамиятга эга бўлиб, уни қуйидагича амалга ошириш мумкин:
1. Ҳар қайси ёшдаги болалар учун бадиий асарларни тўғри танлаш ва олиб бериш.
2. Маълум тартиб асосида бадиий китобларни ўқиш учун вақт ҳамда шароитни белгилаш.
3. Бадиий асарларнинг тарбиявий томонидан таъсир кўрсатадиганларини танлаш ва керакли адабиётларни тўплаб, оила кутубхонасини ташкил этиш.
4. Болалар китобхонлигини боғча ва мактаб билан ҳамкорликда уюштириш. Бунда услубчилар ва синф раҳбарлари билан доимий алоқа ўрнатиб, боланинг тарбияси билан мунтазам равишда қизиқиб туриш керак.
5. Оилада болалар китобхонлигини ошириш (уюштириш)да турли хил усуллардан фойдаланиш (тажриба ва кузатиш, суҳбат, ифодали ўқиш, ҳикоя, баҳс-мунозара) яхши самара беришини кўрсатади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, оилада тарбияга катта аҳамият бериш керак. Оила аъзолари бир-бирлари билан қандай муомалада бўлсалар, шу муҳит қобиғидаги ўспиринларда ҳам худди шундай ва уларга хос хулқ-атворлар намоён бўла бошлайди. Оила аъзолари хонтахта атрофида ўтириб, турли мавзуларда мулоҳазалар юритиш, мураккаб муаммоларни ҳал қилиш борасидаги атрофлича этарли баҳслар, шубҳасиз, йигит-қизлар ақл-заковатининг ўсишида, уларнинг ақл-камолотида туртки вазифасини бажаради.
Оилавий турмуш бу буюк ҳаёт мактабидир, унда эр-хотин бир-бирини тарбиялайди, бири иккинчисидан ўрганади, ўзидаги камчиликларни пайқайди ва бартараф эта боради. Ана шу камчиликларга бардош берган оилагина бахтли бўла олади. Оила қуришдан асосий мақсад фарзанд кўришдир, авлодлар давомийлигини давом эттириш, жамият манфаати йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишдан иборатдир.
Ер ила хотуннинг қонуний суратда бирга яшаб, бир вужуд бўлишларидан оила ташкил бўлур. Эр ўзи учун бир хотун танлаб, дунёда бўлган тириклигида, шодлигу-қайғусида, ҳар бир яхши-ёмон кунида суянчиқ бўладиган, жонига роҳат бахш этадиган бир сирдош топур. Хотун одам боласида бўлғон хулқларни гўзаллаштирурки, бунга сабаб қаттиқ кўнгилларни юмшатувчи, инсонларни жонвор эмас, инсон этувчи бир қут бўлганидандир. Зеро, дўцлик ва яқинлик каби нарсалар нақадар мустаҳкам бўлса-да, оила ташкил этишдан қудратлироқ эмас. (Ҳадис, 9-бет).
Оила қуришдан олдин, унинг инқилоби ва ициқболи уцида ўйламоқ оқилларнинг иши. Аксинча, баъзилар аввал турмуш қуриб, кейин пушаймон қила бошлайдилар. «Ер ва хотиннинг бир-бирига бўлган меҳру-вафоси бизга боболаримиздан қолган бебаҳо меросдир».
Никоҳ муносабатларини, ёлғиз яшовчиларни, оилавий бузилиш сабабларини ўрганиш жамият ижтимоий таркибининг ижобий ривожланишида катта аҳамият касб этади. Шундай экан, оила ва никоҳ муносабатлари нафақат эр-хотиннинг ўртасидаги шахсий, балки ижтимоий, умумбашарий аҳамиятга ҳам эгадир. Оила нафақат эру-хотин иттифоқи, балки жамиятнинг асосий бўғинидир, республикамизда ўтган 1998 йилнинг «Оила» йили деб эълон қилиниши ва шу муносабат билан бир қатор тадбирларнинг амалга оширилаётганлиги бунинг яққол далилидир.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish