501
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
Дарахт илдиз, тана ва шох-шабба қисмларидан иборат бўлиб, уларнинг
кўлами дарахтнинг турига боғлиқ бўлади. Дарахтнинг тана қисми 60-90%
ташкил этиб, саноатда қайта ишлаш аҳамиятига эгадир. Ёғочнинг
макроструктурасини оддий кўз ёки лупа ёрдамида, микроструктурасини эса,
фақат микроскоп ёрдамида ўрганиш мумкин.
Ёғоч макроструктураси
. Макроструктурани танани тангенциал, радиал
ва кўндаланг қирқимлар ёрдамида ўрганилади (1-расм).
Дарахт танаси ўзак, ёғочлик камбий ва пўстлоқ қисмидан иборат бўлади
(1, б-расм).
Ўзак жуда бўш боғланган хужайралардан иборат бўлиб,
кичик
мустаҳкамликка эга ва намлик таъсирида тез чирийди. Пўстлоғи ташқи қобиқ
ва ички луб қатламларидан ташкил топган бўлиб, дарахтнинг ташқи муҳит
таъсири ва механик шкастланишлардан сақлайди. Луб қатлами орқали
ўсаётган дарахт озиқланади. Луб қатлами остида юпқа
камбий хужайра
қатлами жойлашган. Ҳар йили дарахтнинг ўсиш даврида камбий пўстлоқ ва
ички томонга ёғоч хужайраларини суради ва ёғочлик кенгайиб боради. Шу
сабабли, дарахтнинг кўндаланг кесимида йиллик халқалар ҳосил бўлади.
Йиллик халқалар икки қатламдан иборат:
Баҳорги –баҳор ва ёзнинг бошида, ёзги-ёзнинг охирида ҳосил бўлган
ёғоч қатламлари. Баҳорги ёғоч қатлами оч рангли йирик юпқа хужайралардан
иборат бўлиб, ёзги қатлам эса тўқ рангли майда пишиқ хужайралардан
ташкил топади.
Ё\очлик
502
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
31.1-расм. Ёғоч танасининг тузилиши
а) Дарахт танасининг асосий кесмалари: 1-кўндаланг; 2-радиал; 3-
тангенциал; б) Дарахт танасининг кўндаланг кесими: 1-пўстлоқ; 2-камбий; 3-
луб; 4-заболон; 5-ўзак; 6-ўзак нурлари.
Дарахтлар мағизли (қарағай, эман, кедр) ва мағизсиз (қайин, заранг,
олха) турларга бўлинади. Мағизли дарахтларда мағиз ва пўстлоқ ости
қатлами, мағизсиз
турларида эса, фақат пўстлоқости қатлами бўлади.
Баъзи
дарахтларда (қора қарағай, оқ қарағай, қора қайин) ёғочликнинг
марказий
қисми мағизнинг барча хоссаларига эга бўлиб, рангли четки қисмлари
рангидан фарқ қилмайди ва етилган ёғочлик дейилади.
Дарахтда намлик ва озуқа ўзак нурлари орқали кўндаланг кесим бўйича
тарқалади. Игна баргли дарахтларда улар жуда тор бўлиб, микроскоп остида
кўриш мумкин. Ёғоч ўзак нурларидан механик таъсирлар остида тез синади
ва қуритиш даврида четнаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: