Қалъалиқир қалъаси Қўзалиқирдан жануб томонда Ташхоуз вилояти худудида жойлашган. Унинг тарҳи квадрат шаклида бўлиб, 1000х700 м. Қалъа деворларида миноралар бор ва унинг 4 та дарвозаси мураккаб тузилишдаги лабиринт билан ҳимояланган. Ёдгорлик дастлаб 1938 йилда рўйхатга олинган. У ердаги тадқиқот ишларини С.П.Толстов бошчилигидаги Хоразм археологик экспедицияси давом эттирган. Тадқиқотлар давомида унда 2 та қурилиш босқичи аниқланган. 1 қурилиш босқичи архаик даврнинг охирлари бўлиб, бу даврда қалъа бунёд этилган. Лекин қурилиш охирига етказилмай ташлаб кетилган, ёнғин излари учрайди. 2 қурилиш босқичи антик даврга тегишли бўлиб, бу даврда қалъа зардуштийларнинг қабристони вазифасини бажарган.
Б иринчи қурилиш босқичига оид сарой аниқланган. У квадрат шаклда қурилган 80х80 м. Унинг иккита ховлиси, кўп устунли зали ва йўлаклар орқали бир бири билан бирлаштирилган 30 га яқин хоналар топилган. Қурилиш
Капитель. Қалъалиқир.
ишида алебастр ишлатилган. У ердан антик стандартдаги ва турли шакллардаги алебастр ғиштлар, грифон бошига ўхшаш қолип ва капителлар топилган. Умуман ёдгорлик аҳамонийларнинг қурилиш услублари асосида бунёд қилинган. Олимлар уни аҳамонийларнинг резиденцияси сифатида қурилаётган бўлиб, хоразмийлар аҳамонийлар ҳукмронлигидан озод бўлгач, қурилиш ишлари тўхтаган деган фикрни билдирганлар. Шунингдек, қалъада қурилишининг тугалланмай қолиши Хоразмда аҳамонийлар ҳукмронлиги узоқ давом этмаганлиги ва улар бу ҳудуддан мил.авв. Y аср охири IY аср бошларида чиқиб кетишганлигини исботлайди.
Архаик даврда Сурхондарё ҳудудидан Бандихон, Қизилтепа, Кучуктепа, Қашқадарё ҳудудидан Даратепа, Ерқўрғон, Узунқир ёдгорликлар топиб ўрганилган.
Қизилтепа ёдгорлиги Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳудудида Қизилсув дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. Шаҳар тўртбурчак шаклда қурилган бўлиб, 24 га. майдонни эгаллаган. Мил.авв. IX-IV асрларга оиддир.
1971 йилда Г.А.Пугаченкова раҳбарлигидаги Ўзбекистон санъатшунослик экспедицияси томонидан ўрганилган. Мустаҳкам мудофаа деворига эга. Деворда бурж ва шинаклар мавжуд. Шунингдек, шаҳар ҳандак билан ўралган. Қизилтепадан ёрғучоқ, ховонча, ўғир даста, ўроқ, сопол буюмлари, уй ҳайвони суяклари топилган.
1877 йилда Вахш дарёсининг Амударёга қуйиладиган жойида Қўбодиён беклиги (Жанубий Тожикистон) ҳудудида махаллий аҳоли томонидан қадимги даврларга оид олтин ва кумуш буюмлар кўплаб топилган. Бу ноёб буюмлар олимлар кўлига тушгачгина, уни сақлаб қолишга ҳаракат қилинди. Улардан фақат 180тага яқин заргарлик буюмлари ва тангалар сақланиб қолинди. У “Амударё хазинаси” номини олган бўлиб, кўпчиликнинг қизиқишини ўзига тортган. Улар орасидан махорат билан ишланган олтиндан ясалган от– арава бўлиб, уни кумушдан ясалган иккита одам бошқармоқда, одам тасвирланган олтин пластинкалар, олтин буғу ҳайкали, феруза кўзли буқанинг бош қисми, олтин билакузуклар ва бошқалар. Булар қадимги Бақтрияда заргарлик соҳаси нихоятда ривожланганлигини кўрсатади. Шунингдек, бу ердан Юнонистон, Кичик Осиё, Ахамонийлар ва Салавкийлар давлатида зарб қилинган 1300 та тангалар ҳам топилган. Буюмлар мил.авв.V-III асрларга оид бўлган. Олимлар фикрича, бу буюмлар Бактриядаги Анахита ибодатхонасига тегишли бўлиб, Александр Македонский ёки Салавка I хужуми натижасида вайрон қилинган. Бугунги кунда мазкур хазина топилган жой қадимги Тахти-Кувад шаҳри эканлиги ўз исботини топган. Амударё хазинаси бугунги кунда Лондондаги
Амударё хазинаси Амударё хазинаси
Британия музейида сақланмоқда. Бугунги кунгача кўпгина давлатларда намойиш этилган. 1979 йилда Ленинградддаги Эрмитажда намойиш этилган.
Мил.авв. 330–327 йилларда Македониялик Искандарнинг Ўрта Осиёга қилган ҳарбий юришлари натижасида Парфия, Марғиёна, Бақтрия ва Суғдиёна давлатлари вайронага айланди. Натижада узоқ вақтгача бу ерларда маданий тараққиёт сезилмади. Фақатгина мил.авв. III асрда салавкийлар ҳукмронлиги даврида бироз ўзгаришлар юз берди. Улар юнонлар маданиятини Ўрта Осиёга ёйишга интилиб, шу соҳада бир қатор ислоҳатларни ўтказдилар.
Мил.авв. III аср ўрталарида Юнон-Бақтрия давлатининг қарор топиши билан маҳаллий маданиятга эллинизм элементларнинг кириб келиши жадаллашди. Лекин Ўрта Осиёда эллинизм маданияти том маънода шаклланмади. Унинг баъзи хусусиятларигина кириб келди. Бу моддий маданиятда кузатилди. Квадрат ғиштларни тахлаш ва мудофаа деворларининг қурилиш услубларида, найза ўқининг учига ўхшаган нишакларнинг, колоннали залларнинг қурилишида, аёл терракота ҳайкалчаларининг ва очиқ шаклдаги сопол идишларнинг кенг тарқалишида яққол кўзга ташланди.
Ўша давр маданий юксалишларида Бақтрияда Далварзинтепа, Эски Термиз, Жондавлаттепа; Суғда Афросиёб, Ерқўрғон, Пойкент; Хоразмда Ёнбошқалъа, Аёзқалъа, Бозорқалъа, Тупроққалъа, Қўйқирилганқальа; Чочда Қанқа, Шоштепа, Қовунчитепа; Фарғонада Ахсикент, Косон, Марҳамат каби ёдгорликлар, юзлаб қишлоқлар шаклланди.
Шоштепа Тошкент шаҳрининг жанубий қисмида, Жўн канали қирғоғида жойлашган. Бугунги кунда бу ҳудуд Сергели туманининг Шоштепа маҳалласига қарашлидир. Ёдгорлик дастлаб қишлоқ тарзида шаклланиб, мил.авв. II асрга келиб шаҳар қиёфасини ола бошлаган. Қанғ давлатининг узоқ чегарасида жойлашган бўлиб, унинг шимолий чегарасидаги стратегик истеҳком, ҳунармандчилик маркази, кўчманчи чорвадор аҳоли билан ўтроқ деҳқонлар ўртасида олиб бориладиган ўзаро савдо алоқалари ривожида асосий вазифани ўтаган. Сақланиб қолган қисмининг умумий майдони 300-250м2 . Илгари у 25 га майдонни эгаллаган.
Шоштепа ёдгорлигида дастлаб 1896 йилда Н.П.Остроумов бошчилигида Туркистон ҳаваскор археологлари қазиш ишларини олиб борадилар. Тошкент археологик экспедицияси 1978-1979 йилларда қазиш ишларини олиб боради. Шоштепада ўтказилган тадқиқот ишлари натижасида, унинг қуйидаги босқичларини аниқлади:
1.Шоштепа I - милоддан аввалги VI – IV асрлар даври бўлиб, Бурғулук маданиятининг сўнгги босқичи даври.
2.Шоштепа II - мил.авв.II аср бўлиб, Қовунчи I маданиятига ўтиш даври.
3.Шоштепа III - мил.авв. II-I асрлар бўлиб, Қовунчи I маданияти даври.
4.Шоштепа IV - Қовунчи II маданиятининг биринчи босқичи, яъни милодий II-III асрлар.
5.Шоштепа V - Қовунчи II маданиятининг иккинчи босқичи, яъни милодий IV-VI асрлар.
6.Шоштепа VI - мил. VII-VIII асрларга оид
7.Шоштепа VII - X охири XII асрлардаги кулолчилик маркази сифатида фваолият юритган
Шоштепа.Йўлак. Умумий кўриниши. Шоштепа. Мил.авв. II асрдаги тарҳи.
Шоштепада йўлакли айланма девор қолдиқлари топилган. Марказий бино ҳочсимон шаклда қурилган ва унга кириш жойида равоқли пештоқ аниқланган. Ёдгорлик замонасининг нодир меъморий обидаларидан бири ҳисобланади. Тадқиқотчилар фикрича, мил.авв. II-I асрларда шаҳарнинг ривожланган даври бўлган.
Шоштепадаги тадқиқотлар чоғида ташқи савдо алоқаларидан гувоҳлик берувчи иккита нодир буюм топилган. Улардан бири фил суягидан ясалган қадаҳнинг бир бўлаги бўлиб, унинг ҳажми 5-3,5 см бўлган. Унда эркак кишининг сиймоси қабартма қилиб тасвирланган.
Иккинчи бебаҳо топилма стилъ-суяк қалам бўлиб, милоднинг I-II асрларига мансубдир. Суяк қалам 15 см узунликда бўлиб, бир томони ёзиш учун учли қилиб, иккинчи томони эса ўчирғич учун ромб шаклидаги куракча шаклида ишланган. Шоштепадан топилган топилмалар орасида энг диққатга сазоворларидан бири нуроний мўйсафиднинг сурати туширилган терракота бўлиб, унда ўша замонларда Чоч ёки Шошда яшаган қадимги аҳолининг этник қиёфаси мужассамлашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |