Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Молиявий менежмент
– молияларни бошқаришнинг барқарорлиги, 
ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлашнинг мажмуавий тизимидир. У 
ўз ичига молиявий кўрсаткичларни менежментга илмий ѐндашувлар ва 
тамойиллар, даромадлар ва харажатлар баланси, ресурслардан фойдала- 
нишнинг самарадорлиги кўрсаткичлари, ишлар ва товарлар рентабеллигига 
риоя қилиш билан шакллантириш ва режалаштиришни олади. 
Инновацион менежмент
– мулк эгаси томонидан инновацияларнинг 
барча турларини ривожлантиришга киритиладиган инвестицияларни 
бошқаришнинг мажмуавий усули. У ўз ичига ташкилий тузилмаларни 
қуриш, 
инновацияларнинг 
йўналишларини 
танлаш, 
инновациялар, 


39 
ходимларни бошқаришнинг ҳар хил жиҳатларини мувофиқлаштиришни 
олади. 
Савдо менежменти
– савдо корхонаси фаолиятининг барча асосий 
жиҳатларини бошқариш жараѐнидан иборат бўлади. У аниқ савдо 
корхонасини ривожлантириш масалалари бўйича оқилона бошқарув 
қарорларини шакллантириш, унинг фаолияти ҳар хил йўналишларини
мувофиқлаштириш ва бу фаолиятнинг якуний натижалари юқори 
самарадорлигини таъминлашга қаратилган. 
Махсус менежментнинг юқорида келтирилган турларидан ташқари 
ҳозирги вақтда қуйидаги бошқа турлари ҳам ишлаб чиқилмоқда: ижтимоий 
соҳа, банк, солиқ, ташкилий, халқаро менежмент ва бошқалар. 
Ижтимоий ривожланишнинг даврий характери, инқироз шароитларида 
қарорлар қабул қилиш заруриати менежментнинг назарияси ва амалиѐти 
ривожланишига жиддий мотивация бўлган. Ғарбнинг илғор мамлакатлари 
тажрибаси шуни кўрсатадики, менежмент олдига қўйилган вазифаларни 
бажармоқда ва унинг самарадорлиги ошишида жуда катта роль илмий-техник 
тараққиѐт ютуқларидан фойдаланишга тегишлидир.
Бунда шуни таъкидлаш керакки, кейинги йилларда бошқарув 
тизимларини 
ривожлантириш 
марказлари 
замонавий 
даражада 
такомиллашмоқда. Энг ривожланган мамлакатлар гуруҳида Япония, 
Германия ва Швейцария етакчилик қилмоқда. Бошқарувнинг замонавий 
талабларига мувофиқ АҚШ -9, Франция – 12, Италия – 14, Буюк Британия -
16 ўринда турибди. Кейинги 10-15 йиллар ичида иқтисодиѐтида кескин 
кўтарилишга хос бўлган мамлакатлар орасида Сингапур, Гонконг ва Тайвань 
етакчилик қилмоқдалар. 
Мамлакатимизда ҳам менежмент Ғарбдаги фирмаларни бошқаришнинг 
тамойиллари, усуллари, воситалари ва шакллари мажмуаси сифатида 
танилмоқда. Аммо 20 йиллар олдин унинг асосий мақсадлари 
ижтимоийистик ўрнини мустаҳкамлаш ва ижтимоийистик давлатларга


40 
карши иқтисодий кураш олиб бориш манфаатлари йўлида катта фойда олиш 
ва ижтимоийизм мамлакатларидан меҳнат унумдорлиги бўйича ўзиб кетиш 
деб ҳисобланган. Бундай қараш ҳўжалик юритишнинг маъмурий-
буйруқбозлик тизими доирасига маълум даражада мос келган, чунки 
режалаштиришнинг марказлаштирилган тартиби ва бозорни бошқариш 
тажрибасининг йўқлиги шароитларида бозор механимзми ҳаракатини 
бизнинг иқтисодиѐтимизга тўлиқ кўчиришнинг иложи бўлмаган. Шунга 
қарамай, 
ўша шароитларда ҳам 
бизда 
менежментнинг 
кўпгина 
элементларидан фойдаланиш мумкин бўлган.
Мамлакат ижтимоий ҳаѐтини демократлашуви аҳолининг кенг 
қатламлари, амалий ходимларга менежмент назарияси ва амалиѐтининг 
жамланган бой жаҳон тажрибаси билан танишиш имкониятини берган, 
Ўзбекистон иқтисодиѐтини бозор муносабатларига қаратилиши эса илғор 
давлатлар тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланишни зарур қилиб 
қўйган. Шу муносабат билан Ўзбекистонда менежментга муносабатлар 
кейинги йилларда анча ўзгарган. Менежментнинг кўзга кўринган 
назариячилари ва амалиѐтчиларнинг асарлари нашр қилинган. Замонавий 
бошқарувчи-менежерларни фаол тайѐрлаш бошланган. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish