Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Телефон сўзлашувлари
ҳақида бир оғиз сўз. Телефон – 
коммуникациянинг энг кўп фойдаланиладиган васитаси. У вақтни тежашнинг 
энг самарали воситаларидан бири ва шу билан бир вақтда ишдаги 
“халақитлар”нинг энг тез-тез бўладиган манба, “вақтни ютувчиси”дир 
(телефоннинг парадокси). Унинг сиз учун у ѐки бу хусусиятларга эга 
бўлиши, сиз ундан қанчалик оқилона фойдаланишингизга боғлиқдир. 
Қўнғироқ қилаѐтган ҳар бир киши ўзининг қўнғироғи муҳимлигига 
ишонади. Аммо телефондаги сўзлашишларга фақат чекланган вақтни 
ажратиш керак. Бу маънода телефонда сўзлашиш чақирилмаган меҳмонга 
ўхшайди, у бошқа телефон ѐрдамида қилишлари мумкин, чунки масофавий 
узоқлик ва воситали алоқа билан ҳимояланганлар. 
Кераксиз қўнғироқлардан ҳимояланиш ва уларни қулай вақтга кўчириш 
учун қуйидагиларни бажариш керак: 
-
бўлажак абонентларни қачон уларни қўнғироқ қилишларини 
исташингизни хабардор қилиш; 
-
суҳбатнинг охирида “Менга бир амаллаб қўнғироқ қилинг” каби 
жумлалардан қочиш; 
-
сиздан хабар кутаѐтган шерикка, аниқ маълум вақтда, у сизга 
қўнғироқ қилмасидан олдинроқ қўнғироқ қилиш; 
-
барча кирувчи телефон қўнғироқларини котиб орқали ўтказиш ѐки 
вақти - вақти билан автожавоб берувчидан фойдаланиш. 
Яхши котиб менежернинг муҳим ѐрдамчиси бўлади, у кирувчи телефон 
қўнғироқларини қабул килиши керак. Котиб билан шундай мезонларни 
белгилаш керакки, унга кўра кирувчи қўнғироқларга рад жавоби берилиши, 
кўчирилиши(такрорий қўнғироқ) ѐки улар сизга “ўтказилиши” керак. Шу 
билан бирга котибга қуйидаги ифодалардан “муҳим мажлисда”, “...унга 
халақит беришларини истамайди”, “...унда муҳим қабул”дан фойдаланишга 
рухсат берманг. Бундай жумлалар қўнғироқ қилувчида ѐқимсиз ҳис уйғотади, 


306 
у ўзи билан муҳим шахс каби муносабатда бўлишларини истайди ва унга эса 
“унданда муҳимроқ бошқа инсон борлиги” ҳақида тушунча берилади. 
Агар раҳбарда вақтинча ѐки узоқ вақтга котиб бўлмаса, автожавоб 
қайтарувчини ишга тушириш, у “иккинчи навли” восита бўлса ҳам, мақсадга 
мувофиқ. Котиб ѐки автожавоб қайтарувчи йўқлигида кераксиз 
қўнғироқлардан “Марҳамат, менга соат 16 да қўнғироқ қилинг” ѐки “ Мен 
сизга кейинроқ қўнғироқ қиламан” каби жумлалар ѐрдамида ҳимояланиш 
мумкин. Тескари қўнғироқ қилиш усулидан котиб борлигида ҳам 
фойдаланиш мумкин. У ҳам музокаралар учун зарур материалларни 
тайѐрлаш имконини беради, натижада телефонда сўзлашишнинг умумий 
вақти қисқаради. Чиқувчи қўнғироқлар билан кирувчиларга нисбатан 
осонроқ манипуляция қилиш мумкин. 
Телефон блоклари ҳам вақтни анча тежайдилар. Бунинг учун 1-2 вақтли 
оралиқни танлаш керак, бу вақтда телефондаги суҳбатларни, унга олдиндан 
тайѐрланиб, ҳаммасини биргаликда ѐки сериялар билан “ишлаш” мумкин. 
Телефон қўнғироқлари (блокларини) ишни “авжи қизиган “соатларда 
эмас, балки фойдасиз вақтда ўтказиш мақсадга мувофиқдир, бунда улар 
ишни боришини буза олмайдилар. Бунинг учун вақтнинг “бўш” оралиқлари 
ва ишлар ўртасидаги бошқа танаффуслардан фойдаланиш мумкин. 8.00 дан 
9.30гача, 13.30 дан 14.00 гача ва 16.30 дан кейинги вақт телефон 
қўнғироқлари учун энг қулай оралиқлар бўлади. Бунинг устига, бу вақтда ўз 
шеригингизга тезроқ қўнғироқ қилиш мумкин. 
Телефонда сўзлашишларни олиб бориш бўйича бир неча аниқ 
маслаҳатларни берамиз. 
1.Қисқа бўлиш ва суҳбатнинг бошланиши уни бориши ва тугашини 
белгилаб беришини ҳисобга олиш зарур. 
2. Олдин шерикка қўнғироғингизнинг мақсадини хабар қилинг, кейин 
эса сабабини тушунтиринг. 


307 
3. Суҳбатни бошқа аппарат бўйича муҳим қўнғироқ бўлганлиги сабабли 
узиб қўйманг. Керак бўлган ҳолда суҳбатни узиш мумкинми ѐки йўқлигини 
сўранг ва 10 дақиқадан кейин қайта қўнғироқ қилинг. 
4. Ходимлар билан “параллел” суҳбатлардан қочинг. 
5. Узун суҳбатнинг охирида қисқача хулосалар қилинг ва қўрилиши 
лозим бўлган чораларни санаб ўтинг. 
6. Суҳбат вақтида муҳим ахборотларни ѐзиб боринг у билан эҳтимол, 
қўл остидагилар ва ҳамкасбларни таништириш керак бўлиши мумкин. 
7. Суҳбатни мулойимлик билан тугатинг. Гап шундаки, баъзи бир 
раҳбарлар суҳбатни мулойим жумла билан якунламасдан, хайрлашмай 
кескин узиб қўядилар. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish