Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   155
Bog'liq
Менежмент

 
Ахборот билан ишлаш
, ўзини ўзи бошқаришнинг вазифаси сифатида, 
бошқа вазифалар ўртасидаги муҳим боғловчи бўғин бўлади. 
Иш вақти давомида менежерларга ахборотлар оқими келиб тушади. 
Натижада улар вақтнинг 80 % га яқинини ўқиш, ѐзиш, телефонда сўзлашиш, 
мажлислар ва ҳ.к га сарфлайдилар. Бунинг устига улар керак бўладигандан 
анча кўпроқ ахборотларни оладилар, қайта ишлайдилар ва тарқатадилар. 
Тадбиркорлик оборотида бўлган барча ахборотларнинг ярмиси ортиқча 
бўлади. Шунинг учун ахборотларни ишлаб чиқиш тартибга солиниши ва 
тизимлаштирилиши, касбий ва ҳаѐтий мақсадларга қаратилиши керак. Демак, 
менежер улар билан ишлашнинг оқилона усулларига эга бўлиши керак. 
Бу аввало 
ўқишга
тегишлидир. Ўқиш учун ишга доир хатлар, газеталар, 
фармойишлар, хизмат хатлари кўринишидаги ахборот оқимлари борган сари 
тўлиқроқ бўлиб бормоқда, натижада менежерлар вақтнинг 30 %га яқинини 


301 
ўқишга сарфламокдалар. Шунинг учун оқилона ўқиш катта аҳамиятга эга, у 
туфайли вақтнинг анча қисми тежалади. 
Мажлислар ва анжуманлар менежерлар фаолиятида муҳим ўрин 
тутадилар. 
Улар ахборотларни алмаштириш вазиятларни таҳлил қилиш, қарорлар 
қабул қилиш заруриати вужудга келган вақтда ўтказилишлари керак. Бу 
масалаларни жамовий ҳал қилиш самаралироқдир, аммо вақт ва маблағларни 
сарфланиши дастлабки солиштирма таҳлил талаб қилингандан юқорироқдир. 
Мажлисни ташкил этишда унинг мақсади, кун тартиби, иштирокчилар 
доираси, ўтказиш санаси, вақти, жойини белгилаш, кўргазмали ахборотларни 
зарур воситалари ҳақида ҳаракат қилиш зарур. Таклифномаларни камида 
мажлисдан бир ҳафта олдин жўнатиш керак. Бунда иштирокчиларни унинг 
вақти, мавзуи ва мақсадлари ҳақида иложи борича аниқроқ хабардор қилиш 
зарур. 
Мажлисни аниқ маълум вақтда бошлаш керак. Аввало иштирокчилар 
билан кун тартиби, регламент, қарорлар қабул қилиш тартиби келишиб 
олинади. 
Мажлис вақтида қўйилган мақсадларга қандай эришилаѐтганлигини 
назорат қилиш, муаммони таҳлил қилиш, муқобил қарорларни илгари суриш, 
уларни ҳал қилиш йўлларини қидириш, иштирокчиларни хабардор қилиш ва 
уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш керак. 
Шу нарса маълумки, кўп сонли одамларнинг биргаликдаги ақлий 
фаолиятининг мавофиқ фаоллиги, қоидага кўра, 40 - 45 дақиқа давом этади. 
Кейин мажлиснинг кўпгина иштирокчиларида эътибор сусаяди, шовқин, 
ҳаракатлар, гаплар вужудга келади. Бундай ҳолат 30 - 40 дақиқа давом этади, 
шундан кейин музокаралар янада кучайтирилди ва “салбий фаоллик даври” 
бошланади. У инсонни бошқарилмайдиган бўлиб қолиши, ҳамма нарсага 
асабий ва ишонмасдан муносабатда бўлиши билан таърифланади. Бу вақтда 
қабул қилинган қарорлар одатда экстремизм билан ажралиб турадилар. Агар 


302 
мажлис танаффуссиз 2 соатдан ортиқ давом этса, иштирокчиларнинг 90 %дан 
кўпроғи, фақат у тезроқ тугаши учун ҳар қандай қарорга рози бўладилар
(7.3.3 – расм). 
Физиологик чегара
Ишт
ир
ок
чининг
ҳ
ол
ат
и
Но
рм
ал
ф
ао
лл
ик
Су
ст
ла
нг
ан 
эъ
тиб
ор
То
лиқ
иш
Са
лб
ий 
фа
ол
лик
Қа
ро
рл
ар
га
ф
ар
қс
из
лик
45 60 75 90 120 135
Мажлиснинг давомийлиги, дақиқа 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish