Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


-расм. Ишлаш қобилиятининг ўртача статистик ўзгаришлари



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   155
Bog'liq
Менежмент

 
7.3.2-расм. Ишлаш қобилиятининг ўртача статистик ўзгаришлари 
-
юқори фаоллик босқичларига икки соатлик танаффус туташиб туради, 
унинг вақтида инсон организми “аѐвчи” тартибда ишлайди; 
-
ишлаш қобилиятининг авж олиши, куннинг биринчи яримига тўғри 
келади, шунинг учун А категорияси вазифаларини куннинг бошланишида 
бажариш керак 
-
тушликдан сўнг, унумдорликнинг маълум пасайиш вақти келади, бу 
даврдан ижтимоий учрашувлар ва машаққатли қўл фаолияти (В категорияси 
вазифалари) учун фойдаланиш зарур, кейин эса Б категорияси вазифаларига 
киришиш керак. 
Табиий кунлик ритмни ҳисобга олиш билан ишлаш тавсия этилади. 
Бунда шуни назарда тутиш керакки, 7.3.2 – расмда тасвирланган эгри 
чизиқли ишлаш қобилиятининг ўзгаришлари, эҳтимол, сизнинг шахсий 
ишлаш қобилиятингиздан бир оз фарқланса керак, чунки ҳар бир кишида 
меъѐрдан баъзи бир четга чиқишлар кузатилади. Шу муносабат билан 
ўзининг шахсий кунлик ритмни белгилаш ва мунтазам кузатишлар асосида 
ўзининг эгри чизиқли ишлаш қобилиятини қуриш керак. Бундан ташқари, 
сизнинг ишчи куни тартибингизни ишлаш қобилияти графиги билан 
солиштириш ва уни, яъни муҳим ишларни бажариш вақтини сизнинг ишлаш 
кобилиятингиз билан қандай қилиб яхшироқ солиштириш кераклигини ҳал 
қилиш керак. 
Яна ишлаш қобилияти ўзгаришларига мувофиқ кескин, масъулиятли 
фаолиятни муҳим ва кескин бўлмаган ҳолда алмаштириб туриш тавсия 
этилади. 
Яна организм биоритмлари табиий босқичларини ҳам ҳисобга олиш 
керак. Биоритмлар ҳақидаги таълим шунга асосланадики, ҳар бир одамнинг 
жисмоний, руҳий ва ақлий ҳолати давравий ўзгаришларга мойилдир, яъни 


299 
фаоллик ва бўшашишнинг мунтазам босқичлари мавжуд. Сутка давомида 
биоритмлар ҳар икки соатда (кунига 10-12 марта) секинлашади: организм 
даврий равишда дам олади. Ҳаракатсизлик (дам олиш) даври ишчи 
тартибини алмашишидир, у организмни мўътадил фаолият юритишига ѐрдам 
беради. Агар бу нарса ҳисобга олинмаса, унда ортиқча юкланишлар 
муқаррардир. 
Ишнинг биринчи навбатда одам характерининг хусусиятлари, унинг 
мойилликлари ва одатлари билан белгиланувчи усуллари муваффақиятнинг 
муҳим омили бўлади. Ўз иш усулларини яхшилаш учун, биринчидан, ўз иш 
усулларининг кучли ва заиф томонларини аниқлаб олиш, иккинчидан, кучли 
томонларини мустаҳкамлашга рағбатга эга бўлиш, учинчидан, шахсий 
камчиликларни бартараф қилишга ҳаракат қилиш керак. 
Энг муҳим ва аҳамиятли эканига эътиборни қаратиш муваффақиятли 
ишлашнинг муҳим шарт-шароитларидан бўлади. Агар ўзининг барча 
вазифаларини аввалдан иш куни давомидаги кераксиз ишлардан қочишга 
ѐрдам берувчи саволлар остига қўйилса, ишни анча яхшилаш мумкин. 
Аввало ўзига қуйидаги саволларни бериш керак: 
-
Умуман нимага буни қилиш керак? Бу баъзи бир ишларни ҳақиқатдан 
ҳам кераксиз эканлиги ѐки фақат “умумий тарзда” бажариш мумкинлигини 
аниқлашга имкон беради. 
-
Нима учун мен? Бу савол ишларни ўзи қилиши кераклиги ѐки йўқлиги 
нуқтаи назаридан танқидий қарашга арзимайдиган ишларни бажаришдан 
сақлаб қолади. Ўз ходимларингизга ишонинг ва уларга топшириш 
имкониятларидан кўпроқ даражада фойдаланинг. Ҳозирги вақтда вужудга 
келган мақсадлар, масъулиятлар ва ҳуқуқ доираларини ўзингиз ва ходимлар 
ўртасида тақсимланиши қайтадан ўйлаб кўринг?
-
Нима учун энди? Бу савол сизни ишни ижро этишни нотўғри 
танланган муддати туфайли кўп вақт йўқотмасликдан сақлаб қолади. 
Муддатларни белгилаб туриб, уларни аниқ қайд этинг ва аниқлаб олинг. 


300 
“Эртага, тушдан кейин, кун давомида” каби муддатларни белгиламанг. 
Ҳамма ишларни ҳам албатта “энди” ѐки “дарҳол” қилиш, ҳал қилиш ѐки 
муҳокама қилиш шарт эмас. 
-
Нима учун бундай шаклда? Ҳамма вақт ҳам ўзингизнинг оддий 
силлиқлаштирилган иш услубингизни шубҳа остига олинг ва ўз 
ишларингизни ижро этишнинг янги, ижодий ва оқилона усулларини қидириб 
топинг. 
Кўрсатиб ўтилган ташкилий тамойиллар ва усулларга мувофиқ 
намунавий иш кунини тузинг, бундай “идеал кунни” бўлиш эҳтимоли кам 
бўлса ҳам, шунга қарамай ундан кунлик режа тузиш ва амалга оширишда 
мўлжал сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун 
намунавий режани вақтнинг кундалигига кўчириш керак, яна ҳафталик 
намунавий режани тузиш ҳам тавсия этилади. Бунда ўзингизнинг “идеал 
кунингиз” ва “идеал ҳафтангизга” яна оила, спорт билан шуғуланиш, дам 
олиш, дўстлар билан мулоқотда бўлиш ва ҳ.к. га тегишли бўлган шахсий 
ишларингиз ва мақсадларингизни қўшиш керак.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish