Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Давлат бошқаруви идоралари(ДБИ)



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Давлат бошқаруви идоралари(ДБИ)
бир неча даражалар билан 
бериладилар: 


175 
-
марказий ҳукумат – сиѐсий жараѐнлар натижасида ташкил этилган 
юридик шахс, у қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятига эга бўлади; 
-
ҳокимият идоралари ва минтақалар бошқаруви; 
-
ҳокимиятнинг маҳаллий ижроия идоралари. 
Марказий ҳукумат даромадларининг қуйидаги турларини ўз ичига 
олади: солиқлар, божлар, қарз маблағлари, хусусийлаштириш, турли 
жамғарма ва бошқалардан олинадиган маблағлар. 
Марказий ҳукуматнинг харажатларига қуйидагилар киради: 
-
жамоавий фойдаланиш хизматларини тақдим этиш (мудофаа 
ташкилоти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим ва 
ҳ.к.); 
-
уй хўжаликларини имтиѐзли таъминлаш (турар-жой, коммунал 
хўжалиги хизматлари, нон, сутнинг арзон навлари ва ҳ.к.); 
-
айрим 
категорияларга 
трансфертлар(субсидиялар, 
ѐрдамлар, 
имтиѐзлар), шу жумладан нафақаларга қўшимчалар, нафақахўрлар, 
талабалар, мактаб ўқувчиларига йўл ҳақи қийматининг ярмини тўлаш ва ҳ.к. 
Оралиқ истеъмол учун товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчи 
нокорпоратив корхоналар (давлат босмахоналари, ҳисоблаш марказлари, 
ҳукумат алоқаси) бошқарувнинг уларни ташкил қилган идоралари таркибида 
кўриб чиқилади. 
Нотижорат муассасалар
, (НТМ) – иқтисодий фаолиятнинг фойда олиш 
мақсадини кўзламасдан товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун ташкил 
этиладиган субъектларидир. НТМ фаолиятининг асосий мақсадлари 
қуйидагилар: 
-
корпоратив корхоналар, давлат бошқаруви идоралари (ДБИ), хусусий 
шахсларга жамоавий хизмат кўрсатиш; 
-
аҳолининг маълум қатламларини ижтимоий ҳимоялаш. 
НТМ турли институционал бирликлар (корпоратив корхоналар, ДБИ, 
томонидан ташкил қилиниши мумкин.


176 
НТМ ҳуқуқий мақоми низом томонидан белгиланади, улар мустақил 
ташкилот ҳисобланади. 
НТМ ҳам бозор ва нобозор ишлаб чиқариши билан шуғулланишлари 
мумкин: 
а) бозор НТМ –ўз харажатларини тўлиқ ѐки қисман қоплайдилар. Улар 
бозор хизматларини ишлаб чиқарадилар, буларга қуйидагилар киради: 
-
пулли университетлар, коллежлар, касалхоналар; 
-
корхоналарга хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлар (савдо 
палаталари, илмий – тадқиқот муассасалари, реклама бюроси, тадбиркорлар 
ассоциациялари ва бошқалар);
б) нобозор НТМ 
– молиялаштиришнинг бошқа манбаларига 
мўлжалланган (бадаллар, хайриялар, бюджетдан молиялаштириш). Бундай 
НТМ га қуйидагилар киради: 
-
истеъмолчилар ассоциациялари, уюшмалар, сиѐсий партиялар, 
рационализаторлик ва кашфиѐтчилик жамиятлари, илмий ва диний 
жамиятларнинг шахсий аъзоларига хизмат кўрсатувчи НТМ. Уларнинг 
ресурслари бадаллар ҳисобидан шакллантирилади; 
-
хайрия фаолияти билан шуғулланувчи НТМ. Уларнинг ресурслари 
бадаллар, хайрия маблағлари, ҳукуматнинг ѐрдам пуллари ҳисобига 
шакллантирилади; 
-
ҳукумат томонидан молиялаштириладиган ва назорат қилинадиган 
НТМ – муассасалар атроф-муҳитини муҳофаза қилиш, бухгалтерия ҳисоби ва 
статистика, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида стандартларни ишлаб 
чиқиш билан шуғулланадилар. Улар давлат бошқаруви идораларига 
тааллуқлидир. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish