Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Эдхократик 
(инг. adhocracy сўзидан), ташкилотлар ностандарт ва 
мураккаб ишларга, қийин белгиланадиган ва тез ўзгарувчан тузилмаларга 


179 
нисбатан қўлланилиши билан таърифланади. Бу ташкилотларга мақсадларга 
эришиш воситалари ижрочилар томонидан танланади. Ҳар бири бевосита 
ўзининг ҳаракати учун жавоб беради. Бунда якка шахс ташқаридан кучли 
босимни бошидан кечиради, у умумийлик ҳиссини яратувчи иш томонидан 
бир оз кучсизлантирилади. 
Бундай ташкилотларда расмиятчиликка чек қўйилади, бу нарса 
иерархияга, иш шароитлари ва иншоотларга, имтиѐзлар, кийимлар ва ҳ.к. га 
тегишлидир. Ташкилотга ходимлар ҳаракатидаги эркинликнинг юқори 
даражаси хосдир, унинг чўққиси сифатли бажариш ва муаммони ҳал 
қилишни билишдир. Қуйидагилар ташкилотнинг асосий элементларидир: 
-
ходимлар ўз ишларида юқори малакали экспертлар бўладилар, 
мураккаб операцияларни бажариб, бир-бирлари билан юқори самарали 
тартибда алоқа қилишни биладилар; 
-
қарорлар қабул қилиш ҳуқуқий ва ҳукмрон иерархиядаги ўринга эмас, 
балки экспертли билимлар ва омилкорликка асосланган бўлади, молиявий 
назорат юқоридан амалга оширилади; 
-
мукофотлаш тизими экспертли билимлар, ходимнинг улуши, унинг 
омилкорлиги ва умумий ишда иштирок этиш даражасида қурилади.
Бу ташкилотнинг тузилиши узвий асосга эга ва аниқ белгиланмаган, 
унда норасмий ва горизонтал алоқалар устуворлик қилади. Тузилманинг 
қисмлари кичик ўлчамларда сақланиб қолади ва доимо ўзгариб туради, 
кўпгина менежерларда қандайдир бир ишга қатъий боғланиш йўқ. Бундай 
тузилма одатда концентрик шаклдаги чизма таассуротини қолдиради, унда 
санаш нуқтаси бўлиб, ундан тузилма радиал (радусли) йўналишлар бўйича 
доиралар билан тарқалгандай бўлади. Бундай ташкилот учун доира унинг 
ходимларининг барча ҳаракатлари битта нарсага – компаниянинг 
муваффақиятга олиб келиши аломати саналади. Ундаги қадриятлар (биринчи 
навбатда-унинг ходимларининг сифати) даражалар бўйича ранжировка 
қилинмайди. Ташкилот эдхократикликнинг турли даражасига эга бўлиши 


180 
мумкин, бу технологиянинг даражаси, ходимлар сифати ва раҳбарларнинг 
тайѐрланганлиги билан белгиланади. 
Бундай ташкилотлар ижодни, инновацияларга ўчлик ва биргаликда 
самарали ишлашни талаб қилувчи юқори ва мураккаб технологиялар 
соҳасида фойдалидир. Булар маслаҳат – янгилик киритиш, компьютер 
электрон, тиббиѐт, тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва ҳ.к. соҳаларидир. 
Олдинроқ департаментлаштиришнинг икки ўлчамли модели ва 
ташкилотлар қуришнинг матрица модели кўриб чиқилган эди. У ерда 
ресурслар ва натижалар икки ўлчамли бўлган, уларни мўлжаллаш билан 
ишларни матрица уячалар шаклида бир вақтда бирлаштириш содир бўлган. 
Аммо ҳудуд, бозор ва истеъмолчи каби ўзгарувчанлар бундай 
ташкилотларнинг ташқарисида қолганлар, уларни мўлжаллаш билан ишлар 
ҳам ташкилотларга бирлашишлари мумкин. Бу учинчи ўлчовни қўшишда кўп 
ўлчамли ташкилот пайдо бўлади. 
Одатда фойданинг маркази мақомини олувчи автоном ишчи гуруҳ 
бундай ташкилотнинг асоси бўлади. У бир вақтда учта вазифани бажаради: 
-
асосий (ишлаб чиқариш ва бошқа) фаолиятни ресурслар билан 
таъминлаш; 
-
аниқ истеъмолчи, бозор ѐки ҳудуд учун маҳсулот ѐки хизматларни 
ишлаб чиқариш; 
-
аниқ истеъмолчига хизмат кўрсатиш, ривожланиш ѐки аниқ бозорга 
кириб бориш. 
Бу ташкилотларда бўлинма бюджетлари уларнинг ўзлари томонидан 
ишлаб чиқилади, ташкилот раҳбарияти фақат уларга маблағларни 
инвестиция қилади ва қарзлар беради. Бу ерда автоном гуруҳ аъзоларининг 
ташкилот раҳбарияти ва бошқа бўлимлар билан муносабатлари мижозлар 
билан муносабатлардан фарқланмайди. 
Бир қатор ҳолларда умуман ташкилот эмас, балки маълум хўжалик 
бирлиги кўп ўлчамли қилинади ва у йирикроқ ташкилот тузилмаси таркибида 


181 
қанчалик иложи бўлса, шунча автоном бўлиши мумкин. Шундай қилиб, 
ташкилот ичидаги ички бозорга иложи борича кўпроқ даражада 
яқинлаштирилган кўп ўлчамли модель бир вақтда фаолият кўламидаги 
синергиянинг самараси ва иқтисодидан фойдаланади. 
Кўп ўлчамли ташкилотнинг кўпгина афзалликларига қарамай, ҳатто 
унинг ѐрдами билан ҳам барча аъзоларини қониқтира оладиган ва улар 
фаолиятини адекват равишда мотивациялайдиган ташкилотни ташкил этиш 
қийиндир. Агар ташкилот аъзоларига ўзларининг ишларига тегишли бўлган 
қарорларни қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқи берилсагина, ушбу муаммо 
муваффақиятли ҳал қилинади. Бу 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish