Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


 Асосий ташкилий- ҳуқуқий шакллар



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

5.4. Асосий ташкилий- ҳуқуқий шакллар 
Ҳозирги шароитда ташкилот (хориж амалиѐтида фирма) бозордаги 
рақобат муносабатларининг асосий ҳаракатланувчи шахси ҳисобланади. 


150 
Тижорат, яъни фойда олиш учун ҳаракат қилувчи ташкилотлар 
(корхоналар)нинг тарихи томирлари билан анъанавий жамиятга бориб 
тақалади. Уларнинг у ѐки бу шакллари амалда узоқ ўтмишнинг барча буюк 
цивилизацияларида қайд этилган. Кўпроқ савдогарчилик ва (бир оз камроқ 
даражада) ҳунармандчилик корхоналари кенг тарқалган. Улардан баъзи 
бирлари катта ютуқларга эришганлар ва нисбатан мураккаб ташкилий 
тузилмага 
эга 
бўлганлар. 
Масалан, 
антик 
замоннинг 
йирикроқ
устахоналари- эргастерияларда назоратчиларнинг кўп босқичли иерархияси 
назорати остида 300 га яқин қуллар ишлаган, маҳсулот эса турли 
шаҳарлардаги баъзи бир худди шундай доимий сотиш тармоғи орқали 
сотилган. 
Замонавий 
фирмаларда капиталистик давргача бўлган тижорат 
корхоналари, қоидага кўра, қуйидагилар билан фарқланади: 
-
мажбурий меҳнатдан фойдаланиш; 
-
фаолиятнинг 
анъанавий 
характери 
(ўн 
йиллар 
давомида 
ўзгармайдиган технология, бир хилдаги маҳсулот, бир марта ва бутунлай 
қабул қилинган тузилма); 
-
иқтисодиѐтда ўша вақтда устувор хўжалик юритишнинг новатор, 
ўзини ўзи таъминловчи (ѐки нотурал) турига нисбатан иккинчи даражали 
роли. 
Биринчи капиталистик фирмалар кичик, якка шахсли эгалик ѐки 
ўртоқлик каби ташкил этилган (фирмаларнинг кейинги тури ҳамкорлик ѐки 
пайлардаги жамият деб ҳам аталади). Эгаси (ѐки эгалари) фирма фаолияти 
учун зарур бўлган барча сармояни киритган ва компанияни шахсан 
бошқарган. 
Эгаси (ѐки эгаларнинг тор гуруҳи) фирманинг муваффақиятидан 
манфаатдорлиги ва амалда расмиятчилик ва бюрократизмнинг йўқлигида 
(барча нарсани хўжайиннинг ўзи ҳал қилади) якка шахсли компаниялар ва 
ўртоқликлар 
кичик 
фирмани 
ташкилотларнинг 
идеал 
тури 
деб 


151 
ҳисоблаганлар. Шу кунга қадар ривожланган капиталистик мамлакатлар 
фирмаларининг умумий сонидан 4.3-қисмига яқини худди шу асосда ҳаракат 
қиладилар. 
Жаҳон амалиѐтида фирмаларни қуйидаги тартиб бўйича таснифлаш 
қабул қилинган: 
-
хўжалик фаолиятининг тури ва характери (саноат, транспорт, суғурта, 
савдо, инжиниринг, сайѐҳлик ва бошқалар); 
-
ҳуқуқий ҳолати (якка шахсли ташкилот ва тадбиркорлар 
бирлашмаси); 
-
мулкчиликнинг характери (хусусий, давлат, ярим давлат ва 
кооператив); 
-
фаолият соҳаси; 
-
ўлчами. 
Фирмаларни турли йўллар билан таснифлаш фирмани тўлиқ ўрганишдаги 
ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг истеъмол бозоридаги ҳолати, фирма 
ичидаги муносабатлар, фаолиятнинг характери ва кўламлари ҳақида тўлиқ 
тасаввур олиш имкониятини беради. 
Ўзбекистон Республикасидаги ташкилотларни барқарор ва самарали 
фаолият юритишлари учун аввалло уларни бошқариш тизимининг ҳуқуқий 
таъминланиши яратилган. Гап шундаки, ҳар бир ташкилот юқорироқ 
даражадаги тизим - минтақа, соҳа, мамлакат, қўшма ташкилот эса жаҳон 
ҳамжамиятининг тузилмаси ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳозир бозор муносабатларини шаклланиши 
босқичидадир. 
Ушбу 
жараѐннинг 
ҳуқуқий 
таъминлаши 
кўпгина 
йўналишлари ҳозир янгилангандир. Бу энг муҳим йўналиш ташкилотлар 
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга ҳам тегишлидир. У аввало 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг меъѐрларига мувофиқ 
амалга оширилади, у корхоналар ва ташкилотлар юридик шахсларнинг 
қуйидаги ташкилий–ҳуқуқий шаклларини белгилайди [1,2]: 
-
хўжалик ўртоқликлари ва жамиятлари; 


152 
-
ишлаб чиқариш кооперативлари; 
-
давлат унитар корхоналари; 
-
нотижорат ташкилотлар. 
Ўз навбатида хўжалик ўртоқликлари ва жамиятлари қуйидаги
ташкилий–ҳуқуқий шаклларга эга бўлишлари мумкин: 
-
тўлиқ ўртоқлик; 
-
ишончдаги ўртоқлик; 
-
масъулияти чекланган жамият; 
-
кўшимча жавобгарликка эга жамият; 
-
очиқ турдаги акциядорлар жамияти; 
-
ѐпиқ турдаги акциядорлар жамияти; 
-
шўъба ва боғлиқ жамиятлар. 
Аввало “юридик шахс” тушунчасини кўриб чиқамиз. 
Мулкчилиги, хўжалик юритиши ѐки оператив бошқарувида ажратилган 
мулкига эга ва ўзининг мажбуриятлари бўйича шу мулк билан жавоб берувчи 
ташкилот юридик шахс деб аталади. У ўз номидан мулкий ва шахсий 
номулкий ҳуқуқларни харид қилиш ва амалга ошириши, мажбуриятларга эга 
бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Юридик шахслар 
шахсий балансга ѐки сметага эга бўлишлари лозим. 
Ўз фаолиятининг асосий мақсади сифатида фойда олишни кўзловчи 
ташкилотлар (тижорат ташкилотлари) ѐки бундай мақсад сифатида фойда 
олишни кўзламайдиган ва олинган фойдани иштирокчилари ичида 
тақсимламайдиган ташкилотлар (нотижорат ташкилотлар) юридик шахслар 
ҳисобланади. 
Тижорат ташкилотлари бўлган юридик шахслар хўжалик ўртоқликлари 
ва жамиятлари, ишлаб чиқариш кооперативлари, давлат унитар корхоналари 
шаклида ташкил этишлари мумкин. 
Нотижорат ташкилотлари бўлган юридик шахслар истеъмолчилар 
кооперативлар, муассасалар мулк эгалари томонидан молиялаштирилган 


153 
ижтимоий ѐки диний ташкилотлар, бирлашмалар, хайрия жамғармалари 
шаклида ҳамда қонун томонидан кўзда тутилган бошқа шаклларда ташкил 
этишлари мумкин. Нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятини 
фақат ўзлари ташкил қилишлари, мақсадларига эришишга хизмат қилувчи ва 
ушбу мақсадларга мос келувчи миқдорда амалга оширишлари мумкин. 
Юридик шахс адлия идораларида юридик шахсларни рўйхатга олиш 
ҳақидаги қонунда маълум тартибда давлат рўйхатидан ўтишлари керак. У ѐ 
низом ѐки таъсис шартномаси ва низом ѐки фақат таъсис шартномаси 
асосида ҳаракат қилади. Қонунда кўзда тутилган ҳолларда тижорат 
ташкилоти бўлмаган юридик шахс ушбу турдаги ташкилотлар ҳақидаги 
умумий қоидаларга асосан ҳаракат қилиши мумкин. 
Юридик 
шахснинг 
таъсис 
шартномаси 
унинг 
таъсисчилар 
(иштирокчилар) томонидан тузилади, низом эса тасдиқланади. Ушбу 
кодексга мувофиқ битта таъсисчи томонидан ташкил этилган юридик шахс 
ушбу таъсисчи томонидан тасдиқланган низом асосида ҳаракат қилади. 
Юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида юридик шахснинг номи, 
жойлашган жойи, юридик шахс фаолиятини бошқариш тартиби белгилаб 
берилади ҳамда тегишли юридик шахслар учун қонун томонидан кўзда 
тутилган бошқа маълумотлар бўлади. Нотижорат ташкилотлари ва унитар 
корхоналарнинг, қонунда кўзда тутилган ҳолларда бошқа тижорат 
корхоналарининг ҳам таъсис ҳужжатларида юридик шахс фаолияти предмети 
ва мақсадларини белгилаб беришлари керак. Тижорат ташкилоти 
фаолиятининг предмети ва маълум мақсадлари қонун бўйича мажбурий 
бўлмаган ҳолларда ҳам таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган бўлишлари 
лозим. 
Таъсис шартномасида таъсисчилар юридик шахсни ташкил этиш 
мажбуриятини ўзларига оладилар, уни ташкил этиш бўйича қўшма 
фаолиятнинг тартиби, унга ўз мулкларини топшириш ва уни фаолиятида 
иштирок этиш шартларини белгилайдилар. Шартнома томонидан фойда ва 


154 
зарарларни иштирокчилар ўртасида тақсимланиши, юридик шахс 
фаолиятини бошқариш, таъсисчилар (иштирокчилар)ни унинг таркибидан 
чиқиши шартлари ва тартиби белгиланади.
Ташкилотлар аниқ ташкилий–ҳуқуқий ҳамкорликларнинг баъзи бир 
хусусиятлари, уларни ташкил этилиши ва фаолият юритиши қуйидагилардан 
иборат. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish