Мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади



Download 27,25 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi27,25 Kb.
#250866
1   2
10-savol
Бирор бир объектга ёки объектлар тизимига аниқ қонун-қоидаларга асосланган ҳолда шартли белгилар (кодлар) бериш кодлаштириш деб юритилади. Код объектнинг, яъни товарнинг тавсифи ва номини бир нечта белгилар (символлар) орқали ифодалайди. Кодлар орқали объектнинг максимал қисқа усул, яъни белгиларнинг минимал миқдори билан идентификациялаш (ифодалаш) таъминланади. Товарларни кодлаштириш орқали уларнинг хусусиятларини билиш, ажратиш ва товарлар тизими ичидан танлаб олиш имкони туғилади. Шу тариқа ахборотни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш самарадорлиги ошиши кузатилади. Кодлаштириш товар билан боғлиқ бўлган барча соҳаларда – стандартлаштиришда, сертификатлашда, савдода, божхона ишида, бухгалтерия ҳисобида, ташқи иқтисодий фаолиятда қўлланилади. Товаршуносликда кодлаштириш объекти сифатида товар, товарлар тизими, хусусиятлар тизими ва таснифлашнинг бошқа объектлари бўлиши мумкин. Кодлаштириш товар ҳақида жуда қисқа муддатда маълумот йиғиш ва қайта ишлаш имконини беради. Кодлар қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши лозим: минимал миқдордаги (минимал узунликдаги) белгиларга эга бўлиши; қўшимча янги белги қўшилишини кўзлаган ҳолда етарлича резервга эга бўлиши; кодлаштирилган ахборотнинг компьютерда қайта ишланиши учун қулай бўлиши; компьютер тизимига киритиш чоғида хатоларни автоматик назорат қилиш имкониятини таъминлаши. Коднинг тузилмаси – бу код таркибидаги белгиларнинг бир хил изчилликдаги шартли белгилар тизимидир. Код тузилмаси қуйидаги элементлардан ташкил топади: алифбоси, асоси, разряди ва узунлиги. Код алифбоси - кодни ташкил қилиш учун қабул қилинган белгилар тизимидир. Одатда код алифбоси сифатида рақамлар, ҳарфлар ёки бўлмаса, уларнинг ўзаро аралашмаси ҳамда штрихлардан фойдаланилади. Коднинг штрихли алифбоси – белгилар сифатида штрихлар ва пробеллар қатнашиб, улар орасидаги оралиқ жойлар рақамлар кўринишида сканер ёрдамида ўқиладиган код алифбосидир. Штрихли кодлаштиришга яккол мисол тариқасида халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган EAN ва UPС штрихли кодларни келтириш мумкин. Штрихли кодларнинг умумий тавсифи тўғрисида маъруза режасининг 3-бўлимида янада тўлиқроқ танишиб чиқамиз. Код алифбосидаги белгилар миқдори код асоси деб юритилади. Код разряди эса, код таркибидаги белгининг ўрни ёки позициясидир. Кодни ташкил қилувчи белги товарнинг бирор-бир хусусиятини тавсифлар экан, у албатта, маълум бир фикрлар алоқадорлигини ифодалайди. Код тузилмаси шунингдек код узунлиги билан ҳам тавсифланади. Код узунлиги – бу код таркибидаги фақатгина белгилар миқдоридир. Масалан, 25 6515 5896 – шартли код рақамининг узунлиги 10 ҳисобланади, код асоси эса 12 га тенг. Шундай қилиб, код узунлиги код асосидан бўш қолдирилган жойлар сони билангина фарқланади. Ҳозирги ривожланган ташқи иқтисодий фаолият муносабатлари, савдосотиқ ва тижорат такомиллашувининг замонавий жараёнларида товарларни етказиб бериш, сотиш, идентификация, ахборотлар билан алмашинув муносабатларида кодлаштиришнинг штрихли тизими катта рол ўйнамоқда. Штрихли код технологияси – товар ҳақидаги ахборотларнинг автоматик идентификациялаш технологиясининг бир туридир. Штрихли кодлаш фикри биринчи бўлиб XX асрнинг 30-йилларида АҚШ нинг Гарвард бизнес мактабида туғилди. Ундан реал фойдаланиш эса, Буюк Британиянинг озиқовқат саноатида олиб борилди. Товарларга штрихли код бериш чакана ва улгуржи савдода, китоб ишлаб чиқаришда ҳамда маҳсулот ўрамларини тайёр- лашда кенг қўлланила бошланди. Штрихли код тизимини йўлга қўйиш фикри АҚШ да туғилган бўлса-да, ундан фойдаланиш фақатгина 1960 йилдагина амалга ошди. АҚШ темирйўлчилари штрих код ёрдамида темирйўл вагонла- рининг индентификациясини олиб бордилар. Ҳозирги кунда штрихли кодлаш фаолиятнинг барча соҳаларида, шу жумладан, маҳсулот ишлаб чиқариш, ча- кана ва улгуржи савдода, транспорт ва почта хизматларини амалга ошириш- да, тиббиётда, кутубхона ва архив ишида, омборларни юритишда, божхона ишида, суғурталашда кенг қўлланилмокда. Штрих код турли қалинликдаги қора (штрихлар) ва оч ранг (бўш жойлар) даги чизиқлар ҳамда рақам ва ҳарфлар бирлигидан ташкил топган. Штрих код катта ҳажмдаги маълумотларни тез ва максимал хатоликларсиз ифодалашни таъминлайди. Штрих коднинг асосий кўрсаткичлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: тимсоли, кодлаштириладиган белгилар тизими, белгиларнинг визуал кўриниши. Штрих коднинг энг ингичка чизиғининг қалинлиги штрих код тимсолининг модули дейилади, у ўлчовнинг асосий бирлиги сифатида тан олинади. Штрих код орқали берилган тимсолни ўқиш учун сканерлардан фойдаланилади. Шу йўл орқали штрих кодни декодлаштириш мақсадида унда ифодаланган маълумот оптик ўқилади. АҚШ да 1970 йилларнинг бошида ҳам ишлаб чиқаришда ҳам савдода қўллаш имконини берувчи универсал код - UPС (Universal Product Code) қабул қилинди. 1977 йилда Европада кодлаштиришнинг халқаро стандарти сифатида тан олинган кодлаштиришнинг Европа тизими – EAN (European Article Numbering) ўрнатилди. EAN/UCC – бу товарлар нумерациясининг Европа (European Article Numbering Assocciation – EAN International) ва ШимолийАмерика (Uniform Code Council) ассоциациялари асосида ташкил этилган товар рақамларининг глобал халқаро тизимидир. Ҳозирги вақтда дунёда турли фирмалар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 99% га штрих кодлар қўйилади. Савдо-сотиқ соҳасидаги барча объект (масалан, чакана савдога чиқариладиган турли қоғоз ёки целлофан пакетлар) ларнинг ҳар бирига EAN/UCC глобал рақами берилган. Бу рақам дунёда глобал товар рақами (GTIN) сифатида танилган. GTIN ўзида товар ҳақида ҳеч қандай маълумотни сақламайди. Ушбу рақам дунёдаги ягона битта белгидан иборат бўлган идентификациялаш рақамидир. Келгусида кўриб чиқадиган товарларнинг штрихли кодлари чакана савдода GTIN ни кодлаштириш мақсадида қўлланилади. Транспорт ўрамларининг серияли кодлари ёки Serial Shipping Container Code (SSCC) транспорт ўрамларини идентификациялаш учун мўлжалланган. Бу код EAN/UCC нинг стандарт логистик этикеткасининг мажбурий элементи ҳисобланади. SSCC – бирор-бир таснифловчи элементларга эга бўлмаган 18-рязрядли яширин узунликдаги рақамдир. Штрихли кодлар 2 гуруҳга ажратилади: 1. Товарларнинг штрих кодлари; 2. Технологик штрих кодлар. Товарларнинг штрих кодлари товар ишлаб чиқарувчиларни идентифи- кациялаш учун қўлланилади. Бунинг яққол мисоли бўлиб савдо бирлигининг глобал рақами деб номланувчи EAN товар коди ҳисобланади. Технологик штрих кодлар товарларни етказиш, жойлаштириш ва истеъмолчи томонидан қўлланилиш ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда йиғиб олиш учун исталган объектга қўйилади. Бундай кодлар товар кодлари билан биргаликда ёки алоҳида қўйилиши ҳам мумкин. Технологик штрих кодларга яққол мисол сифатида товар ўрамларининг серияли кодларини, радиочастотали идентификациялашни келтириш мумкин. Халқаро ташқи савдо шартномаларини имзолаш талабларига мувофиқ товар ўрамидаги штрих коднинг мавжудлиги ушбу товарни экспорт қилишда унга қўйиладиган асосий талаблардан биридир. Штрих коднинг мавжуд эмаслиги товарнинг рақобатбардошлигига албатта таъсир кўрсатади. Товарлар ҳақидаги маълумотнинг бошқа воситаларидан фарқ қилиб, штрих код нафақат идентификациялашнинг умумий вазифаларини, балки қўшимча вазифаларни ҳам бажаради. Унинг қўшимча вазифалари қуйидагилардан иборат: - ўқиш учун мўлжалланган ускуналар ёрдамида товарларни автоматик идентификациялаш; - товар заҳираларининг автоматик ҳисоби ва назорати; - товар ҳаракати (юклаш, етказиб бериш, уларни омборларга жойлаштириш) жараёнини оператив бошқариш; - харидорларга хизмат кўрсатиш маданияти ва тезлигини ошириш; 3. маркетинг тадқиқотларини ахборотлар билан таъминлаш. Товарларга штрих кодлар қўйилиши билан улар ҳақидаги юклаш, етказиб бериш, сотиш жараёнлари маълумотларини олиш, товар ҳаракати жараёнининг турли босқичларида ҳужжатларни расмийлаштириш тизимини осонлаштириш имкони туғилди.  Товарларнинг EAN-8, EAN-13 ва EAN-14 штрих кодлари ва уларнинг мохияти. Товарларга қўйиладиган штрих кодлар 2 хил турга бўлинади: Европа – EAN ва Америка – UPС. Товарларнинг мана шу 2 хил тур штрих кодлари дунёда энг кўп тарқалгандир. Булардан ташқари товар штрих кодларининг Interleaved 2 of 5, Code 39, Codabar каби турлари ҳам қўлланилади. EAN кодлари 3 та типдаги кодларга – EAN-8, EAN-13 ҳамда EAN-14 (фақатгина транспорт ўрамлари учун) га бўлинади. Қуйидаги чизмада ушбу штрих кодларнинг тузилиши келтирилган:

9-savol
Кир ювиш воситаларига хўжалик совуни ва синтетик кир ювиш воситалари киради. Хўжалик совунлари таркибида одатда 60% ёки 72% ёғ кислоталари учрайди. Бу совунлар органик моддалардан олинганлиги сабабли ювиндилари микроблар таъсирида парчаланиб, ташқи муҳитни ифлосламайди. Хўжалик совуни сотувга чиқарилишдан олдин қоғоз ўрамда ёки очиқ ҳолда ҳам чиқарилади. Синтетик кир ювиш воситалари эса одатда сотувга чиқарилишдан олдин 1-5 кг ли қоғоз қути ёки полиэтилен халтачаларга жойлаштирилиб, қадоқланади. Кир ювиш воситаларининг маркировкасида қуйи даги маълумотлар бўлиши лозим:  Ишлаб чиқарувчининг номи, манзили;  Маҳсулотнинг номи;  Кимёвий таркиби;  Фойдаланиш қоидалари;  Ишлаб чиқарилган вақти. Кир ювиш кукунлари турлари: Универсал – турли газлама ва жун маҳсулотларини, кир ювиш машинаси ва қўлда ювишга ҳам мўлжалланган. Улар матодаги турли кирларни, доғ ва кичик гардларни ҳам кетказади. Ёрлиғида “био” номи мавжуд кир ювиш кукунлари бирмунча кучлироқ саналади ва соус, кофе, чой, мевалар ва ёғ доғларини кетказишда асқотади. Махсус – суюқ ҳолатда бўлиб, фақат жунли ёки рангли матоларни паст ҳароратли сувда ювиш учун ишлатилади. Кир машинаси учун мўлжалланган (автомат) бўлиши ҳам мумкин. “Автомат” – махсус оқартирувчи моддалари бор, бироқ кўпиртириш хусусияти бошқа турларга нисбатан пастроқ кўрсаткичга эга бўлиб, асосан кир ювиш машиналарига мўлжалланган. Ёрқин рангдаги юпқа ипак матолар ва пахталик газламаларни бундай кукунда ювилмагани маъқул. Совуқ сувда ювиш тавсия этилган кукунларда эса сув ҳарорати 60 даражадан ошмаган ҳолда синтетик ва қалин газламаларни ювиш мумкин. Борди-ю кир ювиш машинасига солиб ювиладиган бўлса, унда сувни иситиш ҳам шарт эмас. Биоқўшимчалар – табиийларига мос ферментлар саналади. Улар турли доғларни тарқатиб юбориш, овқат ва ичимликлардан ҳосил бўлган асоратларни йўқотиш хусусиятига эга. Кукун ва биоқўшимчалар билан табиий ипак, жун, шунингдек, бошқа табиий толалардан тайёрланган матолардан бошқа барча нарсаларни резина қўлқопдан фойдаланган ҳолда ювиш мумкин. Акс ҳолда бу кукун қўлнинг қуруқлашиши ва пўст ташлаши, аллергик реакциялар каби хасталиклар келиб чиқишига сабаб бщлади. Шуни ҳам эсдан чиқарманг! Кир ювиш кукунининг таркиби мураккаб бўлиб, унда қуйидаги элементлардан иборат: -Сиртқи фаол моддалар, асосан, кирни кетказишда қатнашади.Уларнинг кукун таркибидаги улуши 5 фоиздан ошмаслиги керак. – Энзимлар оқсил ва ёғларни йўқ қилувчи биологик фаол моддалар бўлиб, асосан қон, шоколад, сутдан қолган доғларни кетказади. Энзимлари бор кукунлар табиий, жунли ва шойи матоларга тўғри келмайди. – Фосфатлар кир ювиш кукунида 5 фоиздан ошмаслиги керак, акс ҳолда энг хавфли модда ҳисобланади. Айнан у машинада қасмоқлар пайдо бўлишининг олдини олишга хизмат қилади.. Дерматолог тавсияси Баъзида кир юваётиб, қўллар қизаради, гоҳ ачийди, тошмалар тошади, ҳатто шилиниб кетган пайтлар ҳам бўлади. Бу кир ювиш кукуни ёки совуннинг терига кўрсатган салбий таъсири оқибатида юзага келади. Аслида кир ювиш воситасининг таркибидаги фосфат моддаси 5 фоиздан ошмаслиги керак. Қалбаки маҳсулот белгилари: .  Қадоғидаги ёзувлар бўртиб чиқмаган, ёпишиб кетган ва ўқишга ноқулай бўлади;  Нотўғри ва сифатсиз қадоқлангани боис ичидаги кукуни тўкилиб туради;  қўл тегиши билан ҳарфлар осонгина ўчади;  ўзидан нохуш ҳид чиқаради;  полиэтиленли қадоғи шишган бўлади;  вазни товар ёрлиғида кўрсатилганидан кам; фойдаланилганда етарли даражада натижа бермайди. Қалбаки маҳсулотларда табиий компонентлар ўрнига арзон хомашёлардан фойдаланилади. Қалбаки кир ювиш воситаси асл маҳсулотнинг ўхшашлигини сақлаб қолган ҳолда битта маҳсулотни бошқасига алмаштириш орқали амалга оширилади. Уларни аниқлаш учун уйда оддий бриллиант яшилини кир ювиш кукуни солинган идишга уч томчи томизиб аралаштирилади. 15 дақиқадан сўнг ранги оқарса, демак ҳақиқий, ранги ўзгармаса қалбаки маҳсулот саналади. Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Сифатлисига алмаштириш тартиб-қоидалари: Истеъмолчи фойдаланган кир ювиш кукунлари истеъмолга яроқсиз бўлса, уни албатта назорат касса чеки билан харид қилинган савдо шохобчасидан сифатлисига алмаштириб олиши мумкин.
Download 27,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish