MUSTАQILLIK YILLАRIDА MILLАTLАRАRО MUNОSАBАTLАRNI YAХSHILАSHGА BO’LGАN E’TIBОRNING ОRTIB BОRISHI.
Reja:
1. Millаtlаrаrо tоtuvlik, ijtimоiy-siyosiy bаrqаrоrlik – ijtimоiy tаrаqqiyot mezоni
2. Аjdоdlаrimiz tоmоnidаn qоldirilgаn mа’nаviy merоsning vа urf-оdаtlаrimizni millаtlаrаrо munоsаbаtlаrni yaхshilаshgа ko’rsаtаdigаn tа’siri.
3. Bаrqаrоrоlik, tinchlik, tоtuvlik-o’zbek dаvlаtchilikning pоydevоri sifаtidа.
4. Mustаqillik vа milliy munоsаbаtlаr.
Кўп миллатлилик сабаблари таҳлил қилинса, икки хил ҳолат кузатилади. Аввало, бир мамлакат ҳудудида қўшни давлат(лар)нинг асосий халқ(лар)ининг вакиллари истиқомат қилиши оқибатида қарор топган кўп миллатлиликни фарқлаш лозим. Масалан, Ўзбекистонда бизга қўшни, ўз мустақил давлатларига эга бўлган қирғиз, қозоқ, тожик, туркман халқлари вакиллари яшашади.
Айни пайтда, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош районларида ўзбеклар яшайдиган катта ҳудудлар мавжуд. Хусусан, Қозоғистонда 400 мингдан, Қирғизистонда 700 мингдан, Тожикистонда 1 миллиондан ортиқ ўзбек яшайди.
Бундай кўп миллатлилик дунёнинг аксарият мамлакатларида тарқалган бўлиб, уни табиий-тарихий кўп миллатлилик, дейиш мумкин.
У табиий равишда кечган ва вақт нуқтаи назаридан нисбатан узоқ давом этган жараёнларнинг ҳосиласи ҳисобланади. Бундай кўп миллатлилик унга тортилган халқларнинг ёнма-ён ҳаёт кечириши, асрлар давомида ҳамкор ва ҳамнафас бўлиб келиши, турли табиий ва ижтимоий қийинчиликлар, ташқи босқинларга қарши биргаликда курашиши билан боғлиқ умумий тарих, маданият, урф-одатлар, турмуш тарзи ва менталитетдаги муштарак жиҳатларнинг кўплиги билан характерланади.
Иккинчи турдаги кўп миллатлиликни шартли равишда ижтимоий-сиёсий кўп миллатлилик, деб аташ мумкин. У турли ижтимоий омиллар, шунингдек, бир халқнинг иккинчиси устидан ҳукмронлигини таъминлаш, у ёки бу миллатнинг миқдорий устуворлигига барҳам бериш ниятида жамиятнинг этник таркибини атайлаб мураккаблаштиришдек онгли, аниқ мақсадларни кўзлаб олиб бориладиган сиёсат натижасида бир–биридан тили, маданияти, урф-одатлари, турмуш тарзи билан фарқланувчи халқларнинг муайян ҳудудда биргаликда яшай бошлаши туфайли юзага келади.
Хусусан, мутахассислар фикрича, Биринчи жаҳон уруши даврида Туркистон ўлкасига Польша, Болтиқбўйи минтақасидан 70 мингга яқин киши кўчириб келинди. 1916 йилда бошланган реэвакуациядан кейин ҳам поляк, латиш, эстон ва бошқа миллатлар вакилларидан иборат 7- 8 минг киши юртимизда доимий асосда яшаб қолди
1930– 1940 йилларда 60 дан ортиқ халқларнинг, шу жумладан улардан 15 тасининг тўлиқ депортация қилиниши содир бўлди. Хусусан, республикамизга корейслар, қрим татарлари, немислар каби бир қатор халқлар вакиллари мажбурий тарзда кўчирилди. Масалан, тадқиқотчи П.Полян 1937 йилда Узоқ Шарқ жанубидан асосан Қозоғистон, қисман Ўзбекистонга жами 9 минг хитой, 1940 йилда Ғарбий Украина ва Белоруссиядан шу икки республикага жами 61 минг поляк, 1944 йилда Қрим АССРдан фақат Ўзбекистоннинг ўзига 182 минг қрим татарлари, 42 минг грек, болгар, арман ва бошқа миллат вакиллари, Грузиядан эса асосан Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистонга жами 92 минг месхети турклари оммавий депортация қилинганини қайд этади. Оқибатда мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий кўп миллатлилик чуқурлашиб борди.
Республикамиз аҳолисининг миллий таркиби 1941-1945 йиллардаги уруш даврида янада ўзгарди. Ўзбекистон фронтолди ҳудудидан эвакуация қилинган 1 миллиондан ортиқ кишини қабул қилди, уларга ёрдам, меҳр– мурувват кўрсатди
1966 йилдаги Тошкент зилзиласи оқибатларини тугатиш учун шўро давлатининг турли бурчакларидан келган кўплаб кишиларнинг республикамизда доимий яшаб қолиши ҳам мазкур жараённинг чуқурлашувига ўз ҳиссасини қўшди.
Асосан, юқоридагига ўхшаш сабабларга кўра собиқ совет республикалари – бугунги кунда мустақил давлатларнинг нисбатан барқарорлашган кўп миллатлилиги шаклланиб, объектив реалликка айланди
Барқарорлик - 1) жамият ҳаётининг осойишталиги; 2) ижтимоий тузум элементларининг уйғунлиги; 3) жамиятдаги ижтимоий бирликлар (миллат, дин, қатлам ва бошқ) вакилларининг ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлиги.
Барқарорлик (ижтимоий)— жамиятдаги тинч-тотувлик ва уни мустаҳкамлаш учун шарт-шароитнинг мавжудлиги, ижтимоий қатламлар, кучлар ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик вазияти; давлат, жамоат ташкилотлари, фуқаролар ўртасидаги ижтимоий келишув ҳолатининг муттасил давом этиши ва б.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларнинг яхшиланиб боришини асосини қуйидагилар ташкил этади.
-миллатларнинг ўзаро тенг ҳуқуқлилиги.
-миллатлараро ҳамкорлик
-миллий-маънавий маърифий тараққиёт
-миллий маънавий маданий хусусиятларни ҳисобга олиш
-турли халқлар ва миллатлар маданиятининг ривожланиши
-барча миллатларга хурмат билан қараш
-миллий ва умумбашарий қадриятларнинг уйғунлиги
-миллий ўз-ўзини англашни кучайтириш
-миллий ғурур, миллий фахрни шакллантириш
Ariziyev Jo’shqin 9-mavzu
Do'stlaringiz bilan baham: |