O‘zbekiston Respublikasida umumdavlat ahamiyatiga molik tadbirlarni moliyalashtirish Moliya vazirligi tomonidan respublika byudjeti hisobidan tasdiqlangan parametrlar va xarajatlar ro‘yxatiga binoan amalga oshiriladi.
Respublika byudjeti xarajatlari tasdiqlangan byudjetdan mablag‘ ajratish doirasida quyidagicha amalga oshiriladi:
respublika byudjetidan moliyalashtiriladigan byudjet mablag‘i oluvchilarning joriy xarajatlari shaklida;
joriy byudjet transfertlari shaklida;
kapital xarajatlar shaklida:
kapital xarajatlarni qoplash uchun yuridik shaxslarga beriladigan byudjet transfertlari shaklida;
Qoraqalpog‘iston Respublikasi byudjeti va mahalliy byudjetlarga byudjet dotatsiyalari, byudjet subvensiyalari va byudjet ssudalari shaklida;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa xarajatlar shaklida.
O’zbekiston Respublikasi byudjeti tahlili ko’rsatkichlari
2020 йил бутун дунёда COVID-19 пандемияси тарқалиши жаҳон иқтисодиётига кескин таъсир кўрсатди. Шу муносабат билан жаҳон иқтисодиётидаги вазиятни баҳолашда кўплаб ноаниқликлар юзага келиши натижасида унинг келгусидаги ривожланиш тенденцияси бўйича хатарлар ноаниқлиги юқорилигича қолмоқда.
Ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг кескинлашуви дунёдаги кўплаб мамлакатларни карантин чораларини енгиллаштиришга мажбур қилмоқда.
Дунёда пандемия ҳолатининг ёмонлашуви натижасида жорий йилда Халқаро валюта жамғармаси томонидан 2020 йил учун жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш прогнози бир неча маротаба қайта кўриб чиқилди. Жумладан, жамғарма апрель ойида жаҳон иқтисодиётининг 3 фоизга пасайишини прогноз қилган бўлса, июнь ойида 4,9 фоизга, октябрь ойида эса 4,4 фоизга пасайишини прогноз қилган. Шунингдек, жамғарма прогнозларига кўра жорий йилнинг иккинчи чорагида ялпи ички маҳсулот ҳажми АҚШда 34,5 фоизга, Японияда 22,3 фоизга, Ҳиндистонда 18,9 фоизга, Хитойда 6,8 фоизга ва Евро ҳудудда 10-20 фоизга қисқарган.
Шу билан бирга, 2020 йил якуни билан ривожланган давлатлар иқтисодиёти 5,8 фоизга, ривожланаётган давлатлар иқтисодиёти 3,3 фоизга, АҚШ 4,3 фоизга, Япония 5,3 фоизга, Германия 6 фоизга, Туркия 5 фоизга, Россия 4,1 фоизга, Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси иқтисодиёти 2,1 фоизга, Қозоғистон 2,7 фоизга қисқариши кутилаётган бўлса, Ўзбекистон иқтисодиётини ўсиш суръати 0,7 фоизни ташкил этди.
Шу билан бирга, Халқаро валюта жамғармасининг прогнозига кўра, ривожланган мамлакатлар гуруҳи иқтисодиётининг 2021 йилда 5,8 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бу жаҳон иқтисодий прогнози 2020 йил июнь ойига нисбатан 2,2 фоиз бандга юқори. Йилнинг биринчи ярмида кутилганидан кўра кўпроқ иқтисодиёт ривожланиши секинлашган бўлиб, карантин чоралари эълон қилингунга қадар ихтиёрий равишда масофа сақлаш ҳолатлари кузатилди. Бу ўз навбатида, 2020 йилнинг иккинчи ярмида иқтисодиётнинг аста-секинлик билан тикланишини англатади, чунки коронавирусни юқтириш ҳавфидан қўрқув давом этмоқда. Синхрон чуқур инқирозлар Францияда (-9,8 фоиз), Италияда (-10,6 фоиз), Испанияда (-12,8 фоиз), Буюк Британияда (-9,8 фоиз), Ҳиндистонда (-10,3 фоиз) қисқариши кутилмоқда. 2021 йилда ривожланган мамлакатлар ўсиш суръати 4,8 фоизгача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |