Семинар
3.
|
“Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” (Ўзбекистон Республикасида мустақилликка эришилгандан кейинги йиллар давомида амалга оширилган ислоҳотлар жамият ҳаётидаги янгиликлар, Ўзбекистон халқининг миллий ғояси хусусида. Асосан давра суҳбати шаклида бўлиб, талабаларнинг фикрлари тингланади.)
|
2
|
|
Жами:
|
4
|
Изоҳ: “Мустақиллик дарси” юқори курсларда 3-10 сентябрь кунлари, 1-курсларда октябрь ойининг биринчи ярмида ўтилиши мумкин. 3-10 сентябрь кунлари вазирлик ва идоралардан бириктирилган ходимлар ҳам дарс ўтадилар.
Мавзу: Мустақиллик – миллий тараққиёт пойдевори
Режа:
1. Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!
2. Тарихингдир минг асрлар ичра пинхон, ўзбегим...
3. “Миллат гуллари”даги Ватанни севиш масъулияти
4. Миллий мустақилликнинг қўлга киритилиши
5. Янги Ўзбекистон: миллий тикланишдан миллий юксалиш сари
Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!
Мустақиллик байрамини алоҳида шиор остида нишонлаш анъанага айланиб қолди. Шиорлар одатда бутун жамиятни, ижтимоий фикрни ўзида жамлагандагина, фуқароларни ягона мақсад йўлида бирлаштирган ва янги зафарларга йўналтира олгандагина реал кучга айланиши мумкин. Шу маънода ҳар қандай шиор миллатнинг манфаатига мос келиши лозим.
Куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик муқаддас байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича алоҳида қарор қабул қилинди. Қарорда ушбу байрамни “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган шиор остида нишонлаш тавсия этилди. Ғоя, шубҳасиз, ўта жозибали, серқирра. У ҳар қандай Ўзбекистонликни руҳлантира олади. Айни пайтда, мазкур шиор мамлакатимизнинг бугунги кундаги ҳолатига ҳам мос.
Юртбошимиз қайд этгани каби, мамлакатимиз ва халқимиз шу йилнинг бошида ўз олдига улкан мақсадлар қўйган эди. Бироқ, бутун дунёга тарқалган коронавирус инфекцияси март ойида юртимизга кириб келгани, кейинчалик Бухоро вилоятидаги қаттиқ шамол, Сардобадаги сув тошқини барча режаларимиз ўзгариб кетди. Бугун тождор вирус Ўзбекистон халқини қийин синовдан ўтказмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу қийинчиликлар олдида халқимиз довдираб қолмади. Аксинча, халқимиз ана шундай оғир қийинчиликлар даврида жасорат, аҳиллик ва бирликнинг том маънодаги намунасини кўрсатди.
Бу бежиз эмас эди. Чунки халқимиз узоқ минг йилликлар даврида қанчадан-қанча қийинчиликлару, оғир синовларни кўрмади, дейсиз! Айниқса, халқимизнинг миллий мустақиллик, ўз озодлиги, ор-номуси йўлида олиб борган курашлари бунга далилдир.
Мамлакат раҳбари томонидан эълон қилинган ушбу қарорда халқимизнинг бугунги кундаги куч-қудрати, шижоати, матонати, қаҳрамонлик манбаи, шубҳасиз, мустақиллик деган феномен ҳодиса билан боғлиқлигига алоҳида эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, бугун мустақиллигимизнинг муаззам байрамини муносиб равишда нишонлаш арафасида биз барчамиз Ватанимиз ва халқимизнинг узоқ ва яқин тарихига, унинг истиқлол каби муқаддас туйғу учун минг йиллар давомида олиб борган курашлари тарихига назар ташлашимиз аслида бугунги дориломон кунлар учун ўз жони ва қонидан кечган минглаб юртпарварлар руҳини шод қилиш билан баробардир.
Қарор мамлакатимиз халқларини ўз Ватанидан фахрланиш, уни севиш, унинг ҳар бир қарич ерини муқаддас, деб билиш руҳи билан суғорилган. Ахир, киндик қони тўкилган, ота-боболар томонидан буюк цивилизация яратилган, маърифатли дунё доимо тан берган Ўзбекистондек жаннатмакон юртни қандай қилиб севмаслик мумкин?
Do'stlaringiz bilan baham: |