Мустақил ўзбекистон матбуоти. ўзбекистон матбуоти ва фан-техника ютуқлари
Режа:
Ўзбекистоннинг 1991 йил 31 августида Мустақил Республика деб эълон қилиниши муносабати билан мамлакат журналистикасининг сифат жиҳатидан буткул янги демократик ривожланиш босқичига қадам қўйилганлиги. Республика оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асосини яратиш ва унинг миллий журналистика тараққиёти учун аҳамияти. Матбуотнинг “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши муаммолари, матбуотда янгича тафаккурга йўл очиб берилиши.
Тип жиҳатидан кўп хиллиги билан фарқланадиган янги матбуот тизимининг шаклланиши. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов Олий Мажлис қонун чиқарувчи палатаси ва Сенатининг 2005 йил 28 январидаги қўшма мажлисида қилган маърузасида белгилаб берилган ОАВ вазифалари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асари мазмуни ва асосий ғояси. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари мазмуни. И.А. Каримовнинг «Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш” асари мазмуни.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, жамият ҳаётида катта ўзгаришлар бўлгани каби ОАВ тизимида ҳам тубдан ўзгаришлар бўлди. Мазмун ва шакл жиҳатидан ўзгаришларга учради. Матбуотда хусусий нашрларнинг юзага келиши, телевидение ва радиода хусусий каналларнинг очилиши ва бошқа янгиликлар юзага келди.
Ўзбекистонда интернет фаолияти 1997 йилдан бошланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Интернет”нинг халқаро ахборот тизимларига киириб боришни таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиши чора-тадбилари тўғрисида”ги қарори Ўзбекистоннинг бу борада халқаро миқёсда ўз мавқеига эга бўлишига хизмат қилди. Ўзбекистонда маълумотларни узатиш миллий тармоғи ЎзПАК Давлат компанияси ва ЎзНЕТ тармоғидан иборат.
Замонавий радионинг афзалликлари унинг ғоятда тезкор алоқа воситаларидан бири эканлигини, балки унинг ОАВ сифатида сиёсий, ижтимоий, маданий, маърифий тарбиявий восита эканлигида ҳамдир.
Марказий радиоэшиттиришлар турли каналларга бўлинади. Биринчи дастур “Машъал”, “Ёшлик” канали ва бошқалар.
Мустақиллик шарофати билан давлат тасарруфида бўлмаган радиостанциялар- “Гранд”, “ Сезам”, “Ўзбегим таронаси”, “Ҳамроҳ”, “Орият”, Водий садоси”, каби радостнациялар фаолият юритмоқда.
Олий мажлистнинг қонунчилик фалатаси ахборот тарқатиш имкониятларини кенгайтириш учун ахборот агентликалари фаолиятига алоҳида эътибор қаратди.
Ўзбекистон телевидениесида ҳам турли ўзгаришлар бўлди. Давлат телекомпанияси билан бир қаторда нодавлат телевидение студиялари ҳам иш кўрмоқда. Тошкент телевилдениеси тўрт-“Ўзбекистон”, “ТОшкент” канали, “Ёшлар” канали, Халқаро каналлар бўйича кқрсатувлар олиб борилади. Тошкент телестудиясида “Сиёсат”, “Иқтисодиёт”, “Маърифат”, “Ахборот” ва бошқа ички студиялар фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфидаги “Жаҳон” ахборот агенлиги, нодавлат ахбюорот агентлик бўлмиш “Туркистон пресс” ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалариниг боқа турларига ахборот етказиш билан шуғулланади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекситон Президентининг 1992 йил, 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилган. Шу йиллар орасида у тубдан ўзгарди. Энг муҳим ўзгариш ЎзА материлаллариниг мазмунғмоҳиятидаги ўзгариш бўлди, улар она тилимизда тайёрланадиган бўлди.
“Жаҳон” ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1995 йили 8-ноябрдаги қарори билан Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ташкил этилди. Қарорда агентлик зиммасига хорижда кенг ҳамкорликка чорловчи, республиканинг сиёсатини очиб берувчи ахборот бюллетенлари, маълумотномаларини тарқатиш ва бошқа кўплаб вазифалар юкланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 19 мартдаги Фармонида Ўзбекситоннинг ҳукуматга қарашли бўлмаган оммавий ахборот воситалари, давлат ва давлат тасарруфида бўлмаган ташкилотлардан иборат ташаббус гуруҳининг “Туркистон Пресс” давлат тасарруфида бўлмаган ахборот агентлинии ташкил этганликлари маъқулланди.
Ўзбекситон мустақиллика эришгач, матбуот янгича, умуминсоний қарашлар асосида ўрганила бошлади.
Қонун оммавий ахборот воситаларини эркин фаолият юритишларини, ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқидан фойдаланишларни кафолатлайди. “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”, “Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Реклама тўғрисида” “”Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги каби қатор қонунлар қабул қилинди.
Мустақиллик давридаги ОАВ турлари:
Матбуот
Телевидения
Радио
Интернет
Ахборот агентликлари
Адабиётлар рўйхати
1. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли -Т.: Ўзбекистон, 1992. - 326 б.
2. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Мулоқот. 1998, 5-сон
3Абдуазизова Н. Миллий журналистика тарихи. – Т.:Шарқ, 2008
4. Каримов И.А. Ўзбекистон – келажаги буюк давлат -Т.: Ўзбекистон, 1992. - 326 б.
5. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда -Т.: Ўзбекистон, 1999..
6. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008.
7. Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш
8. Дўстқораев Б. Ўзбекистон журналистикаси тарихи.- Т.:2009
Do'stlaringiz bilan baham: |