Мустақил иш мавзу


Иш билан банд аҳоли сони динамикаси



Download 260,5 Kb.
bet4/4
Sana01.03.2022
Hajmi260,5 Kb.
#475897
1   2   3   4
Иш билан банд аҳоли сони динамикаси1















Олдинги йилнинг







Январь-декабрь

январ-декабр




Ўлчов

ойларига













бирлиги







нисбатан % да







2011

2012

2011

2012







йил

йил

йил

йил



















Иш билан банд аҳоли сони

минг киши

11919,1

12223,8

102,5

102,6

мулкчилик шаклига кўра:
















давлат

%

19,9

19,3

х

х







нодавлат

%

80,1

80,7

х

х

соҳалар бўйича:
















саноат

минг киши



















1563,7

1589,7

101,6

101,7

қурилиш

минг киши

1093,4

1130,3

102,7

103,4

қишлоқ ва ўрмон хўжалиги

минг киши

3239,4

3330,0

103,6

102,8

транспорт ва алоқа

минг киши

619,9

636,3

102,7

102,6

савдо ва умумий овқатланиш

минг киши

1283,4

1329,4

103,2

103,6

уй-коммунал хўжалиги

минг киши

417,5

428,3

104,2

102,6

соғлиқни сақлаш, жисмоний

минг киши

908,5

924,1

101,6

101,7

тарбия ва спорт



















таълим, маданият, санъат,

минг киши

1636,9

1642,9

101,7

100,4

фан хизсатлари



















молия, кредитлаш ва суғурта

минг киши

67,7

67,8

102,1

100,1

бошқалар

минг киши

1088,7

1145,0

101,0

105,2

Жадвал маълумотларидан иш билан банд бўлган аҳоли сонининг ўтган йилга нисбатан 2,6 фоизга ортганлигини кўришимиз мумкин. Маълумотлар шуни кўрсатадики, айнан аҳолини иш билан таъминлашда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши анча юқори кўрсаткичга эга. 2013 йилнинг 1-чораги якунлари бўйича статистик маълумотлари шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда айни пайтдаги ҳақиқий ишсизлик даражаси 4,9 фоизга тенг. Биз биламизки, ишсизлик даражасининг ортиши ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқаришга ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Шу сабабли,



аҳолининг иш билан таъминланганлик даражасининг ортиши ялпи ишлаб

чиқаришнинг ҳам ўсишига олиб келади.
















Шу ўринда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бандликдаги

улушига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.













Бандлик
















80







73,1

73,9

74,3

75,1

75,7



















72,1




























70




69,1



















64,8











































60,3
















60




56,7



















51,8

53,5
















49,7








































50






















40






















30






















20






















10






















0






















2000 й.

2001 й.

2002 й. 2003 й. 2004 й. 2005 й. 2006 й. 2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

2011й.

2012й.




6-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг













бандликдаги улуши1













Жадвал маълумотларига назар ташласак, йиллар бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бандликдаги улуши ортиб бориш тенденциясига эга эканлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, 2012 йилда бу кўрсаткич 75,7 фоизга эга эканлигини кўришимиз мумкин.


Дастурни рўёбга чиқариш доирасида 2012 йилда бўш турган ва янги ташкил этилган иш ўринларига 487,3 минг киши ишга жойлаштирилди, улардан 215,7 минг нафари аёллар, 347 минг нафари қишлоқ туманларида яшовчилардир. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан ишга жойлаштирилганларнинг кўпчилигини биринчи марта иш


қидираётганлар, шунингдек, ўз хоҳишига кўра ва корхоналар қайта ташкил қилиниши қамда тугатилиши муносабати билан ишдан бўшаганлар - 241,9 минг киши, касбий маълумотга эга бўлган шахслар - 214,9 минг киши, 30 ёшгача бўлган ёшлар - 262,1 минг кишини ташкил этади.


Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда ҳудудий бандлик дастурларининг амалга эширилиши натижасида яратилган иш ўринлари сони кўпаймоқда. Бу эса, ўз навбатида, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга ёрдам беради.


1.2. Аҳоли турмуш даражасини оширишда касаначиликни


ривожлантириш истиқболлари

Тадбиркорликнинг турли йўналиш ва кўринишлари мавжуд. Касаначилик ҳам тадбиркорликнинг бир кўриниши сифатида аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг даромадларини кўпайтириш, фаровонлигини ошириш учун асосий омиллардан биридир. Шу туфайли ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган махсус фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.


Бу борада мамлакатимизда 2006 йилдан бошлаб янги босқичга қадам қўйилди. Президентимизнинг 2006 йил 5 январда имзо чеккан “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ -3706-сонли Фармони ушбу соҳани янгидан шакллантириш ва ривожлантиришнинг маъёрий ҳуқуқини яратиш борасида сезиларли ҳужжат бўлди. Мазкур фармонни амалга ошириш чораларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январда 4-сонли қарори қабул қилинди. Шу қарор билан “Касаначилик тўғрисида Низом” қабул қилинди. Буларнинг ҳаммаси касаначиликни янги мазмунда ривожлантиришга қаратилган тадбирлардир.


Касаначилик деганда эса, иш берувчининг буюртмасига асосан шартнома асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатишни ўзининг уй хўжалигида ташкил қилиш билан боғлиқ фаолият тушинилади. Касаначилик касаначи билан иш берувчи ўртасидаги муносабатга асосланади. У ҳолда иш берувчи ким? Иш берувчи деганда касаначи билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ касаначи учун ишлаб чиқариш биносини белгилайдиган, уни асбоб ускуналар, жиҳозлар, материаллар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлайдиган, бажарилган ишни қабул қилиб оладиган ва унга ҳақ тўлайдиган юридик шахс тушунилади.Касаначиликни ривожлантириш чора-тадбирларига бағишланган фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатларда таъкидланишича, йирик саноат корхоналари билан касаначилик ўртасида кооперация алоқаларининг мустаҳкамланиши оила бюджети даромадларини оширишдек муҳим муаммони ҳал этади, иш билан банд бўлмаган аҳоли сонини кескин қисқартириш ва фаол қисмини ишлаб чиқаришга жалб этиш имконини беради. Айни пайтда касаначилар иш стажини ҳисоблаш, уларга пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тайинлаш ҳуқуқи таъминланади.


Мамлакатимизда бозор муносабатлари шакллана борган сари, унинг таъмойиллари ҳаётимизга кириб бориши билан ишсизлик тушунчаси кескинлашиб бораверади. Эркин рақобат ҳам бу жараённи кучайтирувчи омиллардандир. Буларнинг олдини олиш, меҳнатга қобилиятли аҳолини иш билан таъминлашни йўлга қўйиш ҳар қандай мамлакат раҳбариятининг асосий вазифаларидан бирига киради. Шу туфайли бизда ҳам ушбу ишни яхши йўлга қўйиш учун кескин чоралар кўрилмоқда. Шу жумладан, “Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун намунавий меҳнат шартномаси”нинг шакли ҳам тасдиқланди.


Корхона билан касаначилар ўртасидаги муносабатлар “Касаначилик тўғрисидаги Низом” асосида амалга оширилади. Таъкидланганидек, ушбу низом 2006 йилнинг 11 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг 4-сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу низомда касаначилар билан меҳнат шартномасини тузиш тартиби, уларга асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар бериш тартиби, маҳсулотларни олиб кетиш ҳамда бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб қилиш кафолатлари ва техник хизматлар кўрсатиш тизимини ташкил этиш, касаначилар ҳаражатларини қоплаш тартиби, уларни ҳимоя қилиш механизмлари, томонларнинг ўзаро жавобгарликлари каби масалалар кўзда тутилган. Ушбу низомда касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари, касаначининг иш


вақти, дам олиш ва татил муддати, касаначиларни ижтимоий суғурта қилиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, касаначиларнинг меҳнат хавфсизлиги каби муҳим масалалар ҳам ўз ифодасини топган. Шунингдек, низомда касаначилар меҳнатидан фойдаланадиган иш берувчиларга бериладиган имтиёзлар ва уларнинг қўлланилишини солиқ органлари томонидан назорат қилиш тартиби ҳам алоҳида кўрсатилган.

Мазкур фармон ва қарорлар республика аҳолисининг бандлиги, айниқса қишлоқ жойлардаги иш билан банд бўлмаган аҳолини уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ишларига жалб этиш учун ва улар даромадларининг барқарор ўсишини таъминлашга доир вазифаларни ҳал этишда касаначиликнинг турли шаклларини кенг ривожлантириш, жумладан, унинг йирик саноат корхоналари билан кооперациясини кенгайтиришга устуворликни беришни таъминлайди. Бу тадбирлар амалга оширилса, иш берувчиларга реал рағбатлар ва имкониятлар яратилади.


Шу ўринда мамлакатимизда касаначилик учун яратилаётган имтиёзлар хусусида ҳам маълумотлар келтириб ўтиш жоиз. Ҳозирги кунда мамлакатимизда касаначиликни ташкил қилган корхоналар учун ҳам ва касаначилик билан шуғулланадиган аҳоли учун ҳам бир қанча имтиёзлар берилган. Бу имтиёзларга қуйидагиларни киритиш мумкин:


Биринчида, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар 2006 йил 1 февралидан бошлаб беш йил муддатга, меҳнат шартномаси асосида касаначиларга тўланадиган маблағларга тенг миқдорда, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилинади.


Иккинчидан, агар корхоналар касаначиларга ишлаб чиқариш ва иш бажариш учун шартнома асосида асбоб-ускуналар ва жиҳозларни текин фойдаланиш учун берган бўлса, шу фойдаланиш даврида ушбу жиҳозлар учун мулк солиғидан озод этилади.


Мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот, маҳсулот ва хизматлар ишлаб
чиқаришнинг юқори суръатларда барқарор ўсиб бориши, бюджет соҳаси
ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдорининг
мунтазам қайта кўриб чиқилиши, таълим, соғлиқни сақлаш ва илм-фан
соҳалари хизматчи-ларининг меҳнатини рағбатлантириш, аҳоли турмуш
даражасини тубдан яхшилашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар, айниқса,
охирги йилларда ҳалқимизнинг ҳаёт сифати изчил юксалиб боришини
таъминлади.
Мамлакатимизда кучли ижтимоий сиёсатнинг босқичма-босқич амалга
оширилиши, аҳоли даро-мадлари ва ҳаёт даражасини мун-тазам ошириб
бориш, ҳалқимизни ижтимоий қўллаб-қувватлашни ку-чайтиришга
қаратилган аниқ мақ-садли чора-тадбирлар ўртача ойлик иш ҳақи
миқдорининг сезиларли равишда, яъни 2012 йилда 1991 йилга нисбатан
АҚШ доллари қийматида 2,9 баробар, ўртача пенсия ҳажмининг эса 6,1
баробар ошишини таъминлади.
Аҳоли фаровонлиги ўсишининг муҳим таркибий қисми хизмат
кўрсатиш ва хизмат турларига нисбатан ошиб бораётган талабнинг
таъминланиши билан боғлиқдир. Хизматлар соҳасини ривожлантириш
дастури ижроси даврида - 2007-2012 йилларда аҳоли жон бошига тўғри
келадиган истеъмол ҳажми 1,9 баробар кўпайди. Шу билан бирга, бу даврда
хизмат бозори таркибини такомиллаштириш борасида қабул қилинган изчил
чора-тадбирлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган банк, молия ва суғурта
хизматининг янги истиқболли турлари жадал ривожланишини таъминлади ва
улар ушбу давр мобайнида 3 баробар ўсди.
Аҳоли тўлов қобилиятининг ортиши кўрсатилаётган пулли хизматлар
ҳажмининг аҳоли жон бошига нисбатан 1992 йил билан қиёслаганда 2,2
баробар, маиший хизматлар бўйича эса 8,3 баробар ўсишини тақозо этди, шу
даврда аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана товар айланмаси, биринчи
навбатда, ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдосининг ўсиши ҳисобидан баробар ошди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг
асосий тамойилларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ислом Каримов томонидан чуқур асослаб берилган кучли
ижтимоий сиёсат аҳоли ялпи даромадларининг ўсиши учун зарур шарт-шароит яратди. Мазкур ислоҳотлар натижасида 1991-2012 йиллар давомида
Ўзбекистон аҳолисининг ялпи даромадлари 9,2 баробар ошди.
Ялпи даромадлар таркибида шу давр мобайнида мулк даромадлари,
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олинган даромадлар
кўринишидаги янги даромад турлари пайдо бўлди.
Ҳукуматимиз томонидан аҳоли даромадларини оширишга қаратилган
чора-тадбирлар-нинг қабул қилиниши ҳаётимизда тобора ҳал қилувчи кучга
айланиб бораётган ўрта синфни шакллантириш имконини берди
Расм Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган
Расмда келтирилган маълумотларга кўра, 1990 йилда ўртача даромадга
эга бўлганлар аҳолининг 18 фоизини ташкил этган бўлса, 2000 йилда, уй
хўжаликларини тадқиқ этиш натижаларига кўра, бу кўрсаткич 24 фоизга
етгани аён бўлди. 2012 йилда эса 64 фоиз уй хўжаликлари ўртача даражадан
кам бўлмаган барқарор даромадга эга бўлган.
Оиланинг ялпи даромадлари ошиб бориши билан бир вақтда
юртимизда истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва
аҳолига кўрсатилаётган хизмат турларини кенгайтириш ҳисобидан ушбу
даромадлардан самарали фойдаланиш учун шароит яратилди.
Агар 1991 йилда аҳоли даромадларининг бор-йўғи 46-48 фоизи
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товар ресурслари билан таъминланган
бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич 75 фоиздан ошди. Шу билан бирга, 2011
йилда истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1991 йилга нисбатан
6,7 баробар, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми эса 1,4 баробар ўсди
Аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган ноозиқ-овқат
маҳсулотларининг катта қисми илгари республикамизда ишлаб чиқарилмас,
балки четдан келтирилар эди. Жумладан, телевизорлар, кир ювиш
машиналари, электр чангютгичлар, енгил машиналар 100 фоиз,
газмолларнинг қарийб 40 фоизи, барча турдаги оёқ кийим ва бошқа шунга
ўхшаш маҳсулотларнинг 30 фоизи четдан олиб келинарди.
Мустақиллик йилларида юртимизда истеъмол маҳсулотлари ишлаб
чиқаришнинг анча фаол ўсиши, асосан, 2000 йилдан сўнг, мамлакатимизда
уларни ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган шарт-шароитлар босқичма-босқич яратила бошланганидан кейин кузатилди.
Ҳозирги вақгда мамлакатимиз саноати аҳолининг сифатли мебель,
гилам маҳсулотлари, енгил автомобилларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ
таъминлай олади. Юртимизда телевизорлар, кондиционерлар ва экологик
хавфсиз музлатгичлар ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ўсди.
Трикотаж маҳсулотлари, оёқ кийимлар тайёрлаш ва енгил саноатнинг бошқа
тармоқлари юқори суръатлар билан ривожланиб бормоқда.
Агар 2000 йилга қадар, ўтиш даврининг объектив шарт-шароитлари
туфайли, аҳолининг асосий ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ва
таъминоти пасайган бўлса, сўнгги ўн йилликда бу борадаги кўрсаткичларда
барқарор ўсиш тенденцияси кузатилмокда.
Бу жараёнда уй хўжаликлари эскирган ва ноқулай маиший ва
электротехника буюмларидан воз кечиб, янги, замонавий, сифат жиҳатидан
эски буюмлардан кескин фарқ қиладиган маҳсулотларни тез сотиб олмоқда.
Қайд этилган даврда мутлақо янги маҳсулотлар пайдо бўлди. Бугун
уларни хонадон эгалари катта қизиқиш билан сотиб олмоқда: рақамли
телевизор ва фотоаппаратлар, сунъий йўлдош антенналари ва мобиль
телефонлар, Б\Т) плейерлар, компьютер ва унга қўшимча қурилмалар,
ноутбуклар ва бошқа электрон техникалар, қурилиш материалларининг янги
турлари, қадоқлаш буюмлари ва бошқа рўзғор ашёлари шулар
жумласидандир. Шуниси эътиборлики, хонадонларнинг замонавий маиший
ва электротехника билан таъминланиш суръатлари юртимизнинг барча
ҳудудларида бир маромда, мутаносиб тарзда ўсиб бормоқца ( -жадвал).
Аҳолининт харид қобилияти, яъни унинг ойлик маош ва пенсия
ҳисобидан энг зарур истеъмол маҳ-сулотларининг сотиб олиш ва хиз-матлардан фойдаланиш имконият-лари аҳолининг истеъмол товар-ларига
бўлган талаб ва эҳтиёжла-рининг таъминланиши сезиларли даражада
яхшиланиб бораётганини акс эттиради. Ўртача ойлик маош харид
қобилиятининг ўсиш дина-микаси, минимал истеъмол савати билан
қиёслаганда, ҳозирги вақтда 7,2 баробар ошди.
Аҳолининг жамғарма маблағлари истеъмол бюджетининг муҳим
таркибий қисми ҳисобланади. Юртимизда 1995-2010 йилларда аҳоли
омонатлари ҳажми барқарор ошиб борди. Айниқса, юқори ўсиш суръатлари
2000-2010 йилларга тўғри келади, бу даврда мазкур кўрсаткич 28,6 баробар
ошган. Ҳозирги вақтда, сўров натижаларига кўра, мамлакатимиздаги қарийб
барча хонадон соҳиблари банкларда ўз жамғарма маблағлари - омонатларига
эга.
Бозор муносабатлари чуқурлашиб, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик ривожланиб боргани сайин аҳолининг ялпи ҳаражатлари
таркибида янги йўналиш - тадбиркорлик фаолияти учун ҳаражатлар
йўналиши пайдо бўлди. Уларнинг улуши ҳозирги пайтда 8,5 фоизни ташкил
этмоқца. Ўз моҳиятига кўра, бу усул оила хўжалигининг асосий капитал учун
маблағ жамғаришнинг самарали шакли бўлиб, хусусий мулк асосида ўз
даромадларини шакллантириш ва кўпайтириш имконини беради.
Битирув олди малакавий амалиёти объекти ҳисобланган “TOTEM
GROUP” масъулияти чекланган жамияти мебель маҳсулотларини ишлаб
чиқаришга ихтисослашган. Корхонада штат жадвалига мувофиқ 2012 йилда
9 киши доимий иш билан таъминланган. Уларга бериладиган ойлик
маошнинг умумий ҳажми 1880 минг сўмни ташкил қилади. 2011 йилда
корхонада ишчи ходимлар сони 10 тани ташкил қилган.
Учинчидан, касаначилар томонидан буюртмачи корхоналарнинг ишлаб чиқариш технологиясига тўлиқ амал қилган тақдирда, уй шароитида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматларни қўшимча сертификатлаш ва стандартлаш талаб этилмайди.

Тўртинчидан, касаначилар фаолияти алоҳида текширилмайди. Уларнинг фаолияти буюртмачи-корхона қонунчиликда белгиланган тартибда текширилгандагина назорат қилувчи органлар томонидан текширилиши мумкин. Бундай ҳолат нафақат корхоналар, балки касаначилик билан шуғулланган ахолининг ҳам иқтисодий эркинлигини таъминлаш имконини беради.


Бешинчидан, касаначилик меҳнати билан шуғулланадиган шахслар меҳнат шартномаси бўйича ишларни бажариш учун истеъмол қилинадиган коммунал хизматларга аҳоли учун қўлланиладиган таърифлар бўйича қатъий равишда ўлчов асбоблари кўрсаткичлари асосида ҳақ тўлайдилар.


Олтинчидан, касаначи ўз уйида меҳнат қилишига қарамасдан ҳар йили меҳнат татилини ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда олишга ҳақли. Унинг муддати 15 кундан кам бўлмаслиги лозим. Меҳнат татилини бериш вақти ва навбати касаначи билан келишилган ҳолда иш берувчи томонидан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади.


Еттинчидан, касаначи пенсия ва барча ижтимоий тўловлардан корхонада ишлаётган ходимлар сингари фойдаланишга ҳақли. Уларга ёши бўйича пенсия тайинланади ва иш фаолиятида касал бўлиб қолган тақдирда ижтимоий нафақа олишга ҳам ҳақли.


Мазкур фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатларда, касаначилар ва шартнома асосида ишлаётган корхоналарга, таъкидланганидек, бирқанча имтиёзлар берилган экан. Аммо ушбу имтиёзларни қўллашда хато ва камчиликларга йўл қўйилса, тегишли тарзда чоралар ҳам кўрилади. Хозирги пайтда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш бўйича солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган назорат тизими ҳам ишлаб чиқилган.


мониторинг қилиб кўришлари, ўзларининг имкониятларидан келиб, чиқиб касаначиликни қай даражада ривожлантириш мумкинлигин аниқлаб олишлари лозим. Бунда қайси соҳалар бўйича касаначиликни ривожлантириш мумкин, уни ташкил қилиш учун қанақа чора-тадбирлар кўриш кераклиги ва уларнинг ҳаражатлари қандай ва қайси манбадан қопланиши лозимлигини белгилаб олишлари ҳам бугунги кунда ўта муҳимдир.

Кўриб чиққанимиздек, касаначиликни ривожлантириш аҳолининг турмуш даражасини оширишда нафақат даромадлилиги жиҳатидан, ўз навбатида, бу соҳага берилаётган имтиёзлари билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки соҳага имтиёзларнинг берилиши ҳам аҳоли даромадларининг ортишига ва ўз-ўзидан жамғармаларининг ҳам кўпайишига имкон беради.

Хулоса ва таклифлар

Ҳар қандай жамиятда ҳам аҳолининг фаровонлигини ошириш, унинг турмуш даражасини яхшилаш, миллати, дини, ирқидан қатъий назар ҳар бир мамлакат иқтисодий сиёсатининг диққат марказида бўлиб келган.


Мамлакатимизда ҳам истиқлол йилларида аҳолининг турмуш даражасининг ортиши иқтисодий ривожланишимизга мос ва хос ҳолда юз бермоқда. Айнан ушбу жараёнда, яъни аҳоли фаровонлигини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг аҳамиятини ҳар томонлама ўрганиб, хусусан, таҳлилий материаллар мазмунига асосланиб қуйидаги хулосаларга эга бўлдик.


Биринчидан, аҳоли фаровонлиги даражаси узлуксиз ўзгариб турувчи кўрсаткич ҳисобланади, бунинг асосий сабабларидан бири сифатида аҳоли даромадлари, меҳнаткашларнинг иш ҳақи миқдорлари, шунингдек, товар ва хизматлар бозоридаги ўзгаришларни келтириш мумкин.


Иккинчидан, аҳоли фаровонлиги даражаси ҳар қандай мамлакатда ҳам унинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, сиёсати самарадорлигини баҳолашнинг ҳал қилувчи аҳамият касб этувчи мезонларидан бири ҳисобланади.


Учинчидан, аҳоли фаровонлигининг ортиши мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролининг ортишига ҳам бевосита боғлиқ бўлиб, бу соҳа аҳолининг ўз меҳнат фаолияти ҳисобига оладиган даромадларини ошириш ва мамлакатдаги бандлик даражасини таъминлашга ёрдам беради.


Тўртинчидан, истеъмол умумий ҳажмида узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарлар улушининг юқорилиги аҳоли фаровонлиги даражаси ва мамлакат иқтисодий тараққиёти даражасининг юқорилигидан далолат беради. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотдан инсон ривожланиш индекси ва мамлакатнинг ижтимоий тараққиёти индексини ҳисоблашда фойдаланилади.




Асосий ва қўшимча адабиётлар.

2.1. Абдураҳманов К.Х. Меҳнат иқтисодиёти (назария ва амалиёт). Дарслик Т-”Меҳнат”-2004


2.2. Ф.Каримов ва бошқалар. Кичик бизнесни бошқариш. Дарслик. Т,2011 й


2.3. Ўлмасов А., Ваҳобов А. “Иқтисодиёт назарияси” Ўқув қўлланма, Тошкент, 2006 “Шарқ


2.4. Ахмедов Ф. Иқтисодий тафаккур - аҳоли фаровонлигининг асоси. // Бозор, пул ва кредит. –Тошкент, 2009. -№ 4.


2.5. Малое предпринимательство: организация, экономика, управление: Учеб


пособие. / Под ред. А. Д. Шереметова. - М.: ИНФРА-М, 2009.- 480 с.


2.6. Ходжаев Р.С., А.Эгамбердиев. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. ТМИ ТМИ. Ўқув қўланма. Т.: “IQTISOD - MOLIYA”, 2008


2.7. Ходжаев Р., А.Эгамбердиев, Ф.Қ. Шоюсупова. Кичик бизнесни бошқариш. ТМИ Ўқув қўланма. Т.: “IQTISOD - MOLIYA”, 2008


2.8. Самадов А.Н., Останақулова Г.Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.:


Молия-иқтисод, 2008.


2.9. Bekmurodov A.Sh., Qosimova M.S., Ergashxodjaeva Sh.J. Strategik marketing. O`quv qo`llanma. 2010.-161 b.


Интернет сайтлари.

4.1. www. xs.uz


4.2. www.press-service.uz


4.3. www. stat.uz


4.4. www. lex. uz


4.5. www.wikipedia.org




4.6. www.finance.uz
Download 260,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish