Ҳудудлар бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш
суръатлари (2018 йил январь-декабрь ойлари учун) (ўтган йилнинг
тегишли даврига нисбатан, % да) 2-расм
Республика саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркибида энг кўп Тошкент
шаҳри (республика саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 18,6 % улушини),
Тошкент вилояти (15,3 %), Андижон (11,8 %), Навоий (9,9 %), Қашқадарё
(6,2 %), Фарғона (5,6 %) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳудудларнинг республика жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмидаги
улуши (2018 йил январь-декабрь ойлари учун)
41
5-чизма
Шу билан бирга энг кам улуши Сурхондарё (1,4 % ), Жиззах (1,4 %),
Сирдарё (2,2 %), Наманган (2,5 %) ва Хоразм (2,6 %) вилоятлари ҳиссасига
тўғри келади.
Бизга маълумки, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва қўшимча
қиймат яратувчи саноат тармоқларини ривожлантиришга қаратилган
иқтисодий стратегия республикага яхши натижалар келтирмоқда.
Ўзбекистон ўзининг олтини, миси, пахта толаси ва ипаги, нефти ва гази,
автомобиллари, шиша ва қораметаллар ҳамда улардан тайёрланган
буюмлари, кимё маҳсулотлари, вино ва консервалари ҳамда бир қатор бошқа
саноат маҳсулотлари билан дунёга машҳур.
Ўзбекистон Республикасининг индустриал қиёфасини энергетика, кон-
руда, олтин қазиб олувчи, автомобилсозлик саноатлари, электротехника ва
электроника, кўп тармоқли машинасозлик ва қурилиш материаллари
саноатлари белгилаб бермоқда.
1.4. Саноат тармоқлари ва уларнинг ривожланиши
42
Саноат ишлаб чиқаришининг тарихий ривожланиши ва унинг асосий
якунлари тўғрисида сўз юритилганда шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги
Ўзбекистон ҳудудида «Уй саноати»нинг ривожи бундан 12-15 минг йил
муқаддам — мезолит даврида бошланган. Бу даврда жуда оддий меҳнат
қуроллари ва буюмлари тайёрланган.
Янги тош асри (неолит, милоддан аввалги 5-минг йилликнинг боши)
даврида кемачилик, тўқимачилик вужудга келган. Неолит даврининг охирида
металлдан қурол ясаш бошланган.
Археологик топилмалардан маълум бўлишича, миллоддан аввалги
3 минг йилликнинг охиридаёқ ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яшаган аҳоли
мисдан қурол ясашни билган.
Қулдорлик тизими (милоддан аввалги 1-минг йиллик ўрталари, V аср)
даврида меҳнат қуролларини ясаш жараёнининг тараққий этиши, металга
ишлов беришнинг такомиллашуви ҳунармандчиликнинг юксалишига,
айирбошлаш ва савдо-сотиқ кучайишига олиб келди.
Феодализм тузумининг бошларида (VI-VIII асрларда) Фарғона билан
Сўхда олтин, мис, темир, Илокда қўрғошин, кумуш, олтин, Шаҳрисабзда
тоштуз қазиб чиқарилган.
IX асрда Самарқанд сифатли қоғози ва лампа шишаси билан машҳур
бўлган, Шош вилояти кўпчилик маҳсулотлари билан донг таратган. Ўша
даврда Ўрта Осиёдан Шарқий Европа, Хитой ва бошқа юртларга Буюк Ипак
йўли орқали чарм, мато, ипак, жун, кийим-кечак чиқарилган.
Х-ХIII асрларда юз берган феодал тарқоқлик, қабила ва элатлар
ўртасидаги низоларнинг авжига чиқиши туфайли ҳунармандчиликда йирик
ўзгаршлар рўй бермаган.
XIV
асрнинг 2-ярмида Амир Темур Самарқандда ҳокимиятни қўлга
киритиб
,
марказлашган
давлатга
асос
солди
ва
натижада
давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий равнақига катта йўл очиб берди.
43
XV
асрнинг охирига келиб Моварауннаҳрда юзага келган
зиддиятлар туфайли Темурийлар давлатининг иқтисодий негизига путур
етади ва ривожланиш тўхтаб қолди.
XVI-XVIII асрларда Бухоро, Хива, Қўқон хонликларининг вужудга
келиши иқтисодиётнинг, шу жумладан, саноат ишлаб чиқаришининг
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди XIX асрга келиб Туркистонда
ҳунармандчиликда ёғоч ва металл ўймакорлиги, идишларга нақш солиш,
матоларга гул босиш, қуролларни бадиий безаш ривожланди. Бу асрнинг
иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудида тараққиёт тезлашиб саноат, айниқса,
ип-газлама саноати ривож топди.
XX аср бошларида кўплаб пахта тозалаш, ёғ-мой заводлари қурилиб
ишга туширилди. 1925-1926 йилларда электростанциялар қурила бошланди.
Биринчи бўлиб Тошкент яқинида қурилган Бўзсув гидроэлектростанцияси
1926 йил 1 майда ишга туширилди.
Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Термиз ва Асака шаҳарларида иссиклик
электростанциялари қурилиши бошланди. Бундай электростанциялар сони
1930 йилда 30 га етди. Ўсиб бораётган энергетика базаси бир қанча янги
саноат корхоналари қуришга имконият яратди.
Иккинчи жаҳон урушигача бу ерда 500 дан ортиқ саноат корхоналари,
жумладан, «Ташсельмаш», Тошкент тўқимачилик комбинати, Чирчиқ
электрокимё комбинати, Каттақўрғон ёғ заводи, Бекобод ва Қувасой цемент
корхоналари қурилди. Нефть ва рангли нодир металлар қазиб чиқариш,
қурилиш саноати маҳсулотларини тайёрлаш ривож топди.
Саноат тараққиётида ёқилғи — энергетика мажмуасининг ўрни алоҳида.
Унинг таркибига энергетика, нефть ва нефтни қайта ишлаш, газ ва газ
конденсати, кўмир қазиб олиш ва бошқа бир қатор кичик соҳалар киради. Бу
мажмуа саноат ишлаб чиқаришининг ¼ қисмини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси жаҳонда газ ишлаб чиқарувчи 10 та
мамлакатдан биридир.
44
Бу
ерда
қудратли
иссиқлик
электростанциялари
ва
гидроэлектрстанциялар мавжуд. Энергетика тармоғи республика халқ
хўжалигининг негизи, иқтисодиёт ва фан-техника тарақкиётининг мустаҳкам
пойдевори ҳисобланади. Ўзбекистон энергетика тизими умумий қуввати
12,5 минг. МВт бўлган 37 иссиқлик ва гидравлик электростанцияларни ўз
ичига олган. Улар йилига 53 млрд. кВт/соат дан ортиқ электр энергияси
ишлаб чиқариш имкониятига эга. Ўзбекистон энергетика тизимининг барча
кучланишлардаги электр тармоқлари умумий узунлиги қарийб 300 минг
км.ни ташкил этади. Тармоқ трансформаторларининг умумий қуввати
42,6 минг МВт.га тенг. Ҳозир республика энергетика тизимида 47 мингга
яқин ходим ишлайди.
«Ўзбекэнерго» давлат акционерлик компанияси таркибидаги қурилиш-
монтаж, созлаш, таъмирлаш ва бошқа бир қатор ташкилотларнинг тўла
мажмуи Ўзбекистон энергетика тизими ишончли ишлашини, изчил
ривожланишини таъминламоқда.
2018 йилнинг январь-декабрь ойларида саноатнинг мазкур тармоғида
электр энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш ҳамда буғ билан
таъминлаш ва ҳавони кондициялаш тизими ва газсимон ёнилғини ишлаб
чиқариш ва тақсимлаш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 % га
ошганлиги кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |