Мусаев Отабек Қудратовичнинг 13



Download 32,5 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi32,5 Kb.
#259480
TuriДиссертация
Bog'liq
2. ЭКСПЕРТ



Мусаев Отабек Қудратовичнинг 13.00.01-Умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этган “Ўқувчиларни эстетик тарбиялашда жисмоний машқларни лойиҳалаш технологиясидан фойдаланиш (Жисмоний тарбия дарслари мисолида)” мавзусидаги диссертациясига эксперт
Т А Қ Р И З И
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ ёш авлод тарбияси ва соғлигига алоҳида эътибор қаратила бошланди. Президентимиз Ислом Каримов томонидан чиқарилган «Мамлакатимизда спортни ривожлантириш тўғрисида», Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг «Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва фойдали машғулотлар билан таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатларда ёшларнинг жисмоний камолоти масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Шу жиҳатдан олганда тақриз қилинаётган иш педагогикадаги долзарб муаммолардан бири - янги авлодни соғлом шакллантириш муаммоларини ҳал этиш масаласига бағишланган.
Шунинг учун ҳам мазкур муаммо кўплаб олимлару педагогларимиз ва тадқиқотчиларимиз диққат-эътиборини ўзига жалб қилиб келаётган муаммо бўлиб турибди
Мусаев Отабек Қудратовичнинг “Ўқувчиларни эстетик тарбиялашда жисмоний машқларни лойиҳалаш технологиясидан фойдаланиш (Жисмоний тарбия дарслари мисолида)» мавзусидаги диссертациянинг кириш кисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ишланганлик даражаси, тадқиқот максади, вазифалари, объекти ва предмети асосланган, илмий янгилиги, назарий ва амалий ахамияти, методологик асослари ва методлари баён қилинган.
Диссертациянинг биринчи боби «Умумий ўрта таълим мактабларида маънан ва жисмонан комил инсон ғоясини амалга оширишнинг назарий асослари» деб номланиб, унда давлат таълим сиёсатида ўқувчи шахсининг камол топишида эстетик тарбиянинг ўрни, унинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида фикр баён қилинган. Инсоннинг жамиятда маънавий муаммолар билан шуғулланишдан олдин унинг моддий қизиқишлари, эҳтиёжи таъминланган бўлиши зарур. Инсонни ўраб турган муҳит, моддий ҳаёт унинг онгида ўз таъсирини кўрсатади, ўз навбатида маънавий ҳаёт, маънавий бойликлар қай даражада тараққий этса, жамиятнинг моддий ривожланиши, тараққиёт даражаси шу қадар кучаяди, жамиятнинг ҳар томонлама ривожланиши учун имкониятлар юзага келади ва маърифий саводхонликка кенг имкониятлар яратилади.
Мазкур ишда тадқиқотчи таълим жараёнида мактаб ўқувчиларини эстетик тарбиялаш долзарб муаммо эканлигини назарий асослашга муваффақ бўлган.
Диссертациянинг иккинчи боби «Эстетик тарбиялаш жараёнида ўқувчи шахсининг ривожланишига таъсир этувчи омиллар (жисмоний тарбия дарслари мисолида)» деб номланиб, унда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини эстетик тарбиялашда жисмоний тарбия дарсларини замонавий лойиҳалаш, таълим жараёнида эстетик ва жисмоний тарбиянинг ёшлар камолотига кўрсатаётган таъсири тўғрисида фикр билдирилган.
Диссертациянинг учинчи боби «Ўқувчиларни эстетик тарбиялашда жисмоний машқларни лойиҳалаш технологияси» деб номланиб, унда дарсларни замонавий ташкил қилиш жараёнида ўқувчиларнинг эстетик тарбиясини жисмоний тарбия билан уйғунлаштириш тизими, тадқиқот ишлари ва уларнинг самарадорлик натижалари тўғрисида фикр баён килинган. Тадқиқотчи тажриба мобайнида ўқувчиларда эстетик кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланишнинг бир неча дидактик босқичларидан фойдаланган ва ўқувчиларнинг хотирасига таянган ҳолда тадқиқот фаразини текширишга муваффақ бўлган.
Автореферат матнини ўрганиш шундан далолат берадики, диссертациянинг тузилиши, илмий аппарати пухта ўйланган, пишиқ. Мақсад ва вазифалар ижроси оқибатида қўлга киритилган натижалар ишнинг умумий хулосаларида ҳам ўз ечимини топган.
Юқорида билдирилган ижобий фикрлар билан биргаликда авторефератда тадқиқотчи О. Мусаев томонидан айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилган, жумладан:
1. Назаримизда, диссертациянинг иккинчи боби ниҳоятда кенгайиб кетган.
2. Диссертация матнида ( 22,28,30, 34, 45, 67, 68-бетлар ва ҳ.к.) имловий хатолар учрайди.
3. Диссертация матнида келтирилган жадваллар талаб даражасида расмийлаштирилмаган.
Умуман, юқорида билдирилган ноаниқликлар тадқиқотчи О.Қ. Мусаев ўтказган тадқиқотнинг илмий қимматига путур етказмайди, аксинча тадқиқот ҳаққоний бажарилганлигидан далолат беради.
Тадқиқотчи Мусаев Отабек Қудратовичнинг “Ўқувчиларни эстетик тарбиялашда жисмоний машқларни лойиҳалаш технологиясидан фойдаланиш (Жисмоний тарбия дарслари мисолида)” мавзусидаги 13.00.01.- “Умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи” ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзган диссертацияси мустақил равишда ёзилган, якунланган илмий тадқиқот бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ОАК талабларига тўлиқ мос келади. Уни ҳимоянинг кейинги босқичларига тавсия этиш мумкин.
Эксперт, Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ
Ихтисослашган кенгаш аъзоси,
педагогика фанлари доктори, профессор: Х. Қ. Йўлдошев
Download 32,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish