Озиқ-овқат муаммоси – бу мамлакатимизда коронавирус пандемияси-нинг таъсири натижасида юзага келадиган нозик муаммолардан биридир. Бунга карантин пайтида ишнинг нисбатан “тўхтаб” қолиши сабаб бўлса, яна бир муаммо халқаро алоқаларнинг узилиши, чегараларнинг ёпилиши, ташиш хизматларининг пасайиши товар ва хизматларнинг алмашинуви билан боғлиқ. Бир қатор давлатларда эпидемиолигик вазият ва карантин қишлоқ хўжалик ишларини батамом тўхтатиб қўйди. Дунёнинг кўпгина давлатлари озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида маъмурий ва иқтисодий чекловларни қўлламоқда. Натижада бизнинг ҳамкорларимиз ҳам маҳсулотларини бизга ҳам сотишни тўхтатиб қўйди. Жумладан, Россия 1 июлгача буғдойни четга олиб чиқишни тақиқлади. Жавдар, арпа ва маккажўхори экспортини ҳам вақтинча тўхтатди ва буни мамлакат ички эҳтиёжларини қондириш зарурияти билан изоҳлайди. Қозоғистон эса қўшнилари – Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонга 1 августгача ҳар ой 200 минг тонна буғдой, 60 минг тонна ун экспорти квотасини жорий этди. ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи ҳудудидан ташқарига пиёз, саримсоқ, жавдар, шолғом, гуруч, ёрма, ғалла-дон, қорабуғдой, тариқ, бутун донли ун, тозаланган гречка, соя дуккаклари, кунгабоқар уруғларини олиб чиқиш 30 июнга қадар тақиқланди. Ушбу маҳсулотларнинг асосий ишлаб чиқарувчилари – Россия ва Қозоғистон ҳисобланади.
Украина эса жорий йилнинг 1 июлига қадар гречкани экспортга чиқаришни тақиқлади. Осиё давлатлари дуккакли маҳсулотлар ва гуруч экспортига квота белгилади.
Умуман олганда, барча давлатлар аввало ўзида озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишнинг чора-тадбирлари ишлаб чиқа бошлади. Бундай шароитда Ўзбекистон қандай йўл тутиши керак, ушбу муаммоларни ҳал этиш учун нима қилиш лозим ва яна нима ишларни амалга ошириш мумкин, деган саволлар кўндаланг бўлиб турибди.
Ишсизлик ва озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш йўлларидан бири – томорқадан самарали фойдаланиш билан боғлиқ. Бугунги кунда ҳукумат томонидан томорқада янги лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 350 миллиард сўм ажратилди. Мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 2 баробар ошириш, қорамол боқиш бўйича оилавий кооперация фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир оилани парранда боққан даври учун 500 минг сўмдан рағбатлантириш каби амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Албатта, бутун мамлакат аҳолисининг ҳаёти уйда кечаётган бир пайтда тўқ яшашнинг муҳим омиллардан бири қишлоқ жойларида томорқа ва қишлоқ хўжалигидан фойда олишдан бошқа яна нима бўлиши мумкин? Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан келган меҳнат муҳожирларимизнинг асосий қисми қишлоқ жойлари истиқомат қилади. Давлатлар ўртасидаги чегараларнинг ёпиқлиги, халқаро ишчи кучи миграциясининг вақтинчалик инобатга олинганлигини ҳисобга олиб, томорқадан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жараёнида вақтинчалик ишсиз ҳисобланган меҳнат муҳожирлари ҳам фаол қатнашса мақсадга мувофиқ бўлади.
Президентимиз 2020 йил 8 апрелда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни ривожлантириш масалалари бўйича, 14 апрель куни эса ушбу масалани янада чуқурлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширишга қаратилган видеоселектор йиғилиш ўтказиб, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун ушбу инқироз катта синов бўлиши билан бирга, кенг имкониятлар даври эканлигини қайд этди. Бу борада кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш йўллари ҳам кўрсатиб берилди. Чунки озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжнинг 80 фоиздан ортиқроғи айнан қишлоқ хўжалиги орқали қондирилади.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги мамлакатимизда аҳолининг даромадларини ошириш, бандлигини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини тўлиқ бартараф қилиш билан бирга, мева ва сабзовотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилишдек катта имкониятларга ҳам эга. Чунки соҳа ходимларининг ўз кучларини тўлиқ сафарбар қилиб ишлаши, иш натижаси бўйича манфаатдорликка эга бўлиши учун имконият яратилган.
Мазкур вилеоселекторларда ва вазиятни юмшатиш бўйича қабул қилинаётган фармон ва қарорлардан максад:
Биринчидан, мамлакатимизда мавжуд суғориладиган ва экин экаладиган ерлардан унумли фойдаланиш лозим. Ҳар бир қарич ердан имкон қадар уч марта, бўлмаса икки марта ҳосил олиш чораларини кўришга тўғри келмоқда.
Иккинчидан, ҳар бир ҳудудга мос экинларни экиш, янги ҳосилдор навларни етиштириш, имконияти бор жойларда замонавий инновацион технологияларга асосланган иссиқхоналарни кўпайтириш, томорқадан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш. Бу борадаги ишларни бутун мамлакат бўйлаб оммалаштириш зарурю.
Учинчидан, ҳосилдор ва сермаҳсул чорва молларини кўпайтириш, хориждан келтирилган, мамлакатимизга мослаштирилган чорва молларини барча ҳудудларда тарқатиб, маҳсулдорликни кўтаришга эришиш.
Тўртинчидан, янги ерларни ўзлаштириш, уруғчиликни ривожлантириш, четдан олиб келинаётган уруғларни ўзимизда етиштириш ва минерал ўғитларни шуларга мос ҳолда ишлаб чиқариш.
Бешинчидан, мамлакатимизга импорт қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, айниқса ғалла ва бошқа маҳсулотлар ўрнини қоплаш билан бирга, уларнинг ўрнига мева-сабзовот маҳсулотларини экспорт қилиш.
Олтинчидан, чорва молларига озуқа, қишлоқ хўжалик экинларига минерал ўғит тайёрлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратиш.
Еттинчидан, аҳоли уй шароитида банд қилиш мақсадида чорвачилик, парандачилик, балиқчилик, ипакчилик, асаларичилик, касаначиликни ривожлантириш.
Саккизинчидан, барча тадбирларни молиялаштириш, имкон қадар тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, етишмаган жойларда тижорат банклари маблағларидан самарали фойдаланиш механизмини янада такомиллаштириш.Шу ва бошқа чоралар давлатимиз ва халқимизнинг бугунги пандемия давридан кам талофат билан, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар кўпайиб кетишининг олдини олган ҳолда чиқишига ёрдам беради. Сўнгги эпидемиологик изланишларга кўра, COVID-19нинг
инкубация даври ўртача 1 кундан 14 кунгача давом этади, ўртача 3-7
кун. Асосий аломатлар орасида иситма, қуруқ йўтал ва ноқулайлик
мавжуд. Баъзи беморларда бурун тиқилиши, буруннинг оқиши,
томоқ оғриғи, мушак оғриғи ѐки диарея бўлиши мумкин. Оғир
ҳолатларда, беморлар нафас қисилиши ѐки кислород
этишмовчилигини вирус юқтирганидан тахминан бир ҳафта ўтгач
сезишлари мумкин. Критик ҳолат ўткир респиратор сиқилиш
синдроми (АДРС), септик шок, рефрактер метаболик ацидоз,
коагулопатия, кўп аъзоли этишмовчилик ва бошқа
асоратларнинг тез ривожланиши билан тавсифланади. Шуни
таькидлаш керакки, оғир ва оғир касал бўлган беморларда ҳарорат
бироз ѐки ўртача даражада кўтарилиши мумкин ѐки умуман
иссиқлик бўлмайди. Бундай беморларнинг рентгенографиясида
қоронғу доғлар ва интерстициал ўзгаришлар кузатилади,
айниқса экстрапулмонер соҳаларда. Кейинчалик беморларда
симптом пайдо бўлади. Иккала ўпкада “музли шиша”. Юқтирилган ўта оғир ҳолатларда ўпканинг сиқилиши, камроқ оғир ҳолатларда - плеврал эфузион мавжуд.
Енгил касаллик фақат ҳароратнинг озгина кўтарилиши ва пневмония
белгилари бўлмасдан ўртача чарчоқ билан тавсифланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |