ЖССТ томонидан тавсия этилган, касалик ҳолатларини қайд этишнинг стандарт таърифлари:
1. COVID-19 инфекциясига чалинганликка гумон ҳолати:
1. ўткир респиратор инфекция, бронхит, пневмонияни клиник
аломатларининг эпидемиологик анамнез маълумотлари
билан биргаликда мавжудлиги;
2. COVID-19 буйича эпидемиологик жиҳатдан хавфли
мамлакат ва минтақалардан (Германия, Франция, Россия ва б.) мамлакатга кириш;
3. охирги 14 кун давомида инфекцияга чалиниш бўйича
кузатув остида бўлган ва кейинчалик COVID-19 билан
касалланган беморлар билан яқин алоқада бўлиш;
4. охирги 14 кун ичида лаборатория натижалари буйича
тасдиқланган ташхисга эга бўлган шахслар билан яқин алоқада бўлиш;
2. Эҳтимоллиҳолат: 1. гумонлиҳолат билан биргаCOVID-19 мавжудлигини тасдиқлаш учун лаборатория текшируви натижаси шубҳали ёки ижобий бўлган холатлар.
3. CОВИД-19 инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар: 1. клиник белгилари ва аломатларидан қатъий назар, ПЗР усули билан SARS-CoV-2 РНК мавжудлигини аниқлашдаги лаборатория синов натижасининг ижобий эканлиги.
Шубҳали ҳолатларни аниқлаш ва баҳолаш тиббий ходим томонидан беморнинг қаерда жойлашганига қараб, уйда, изоляторда, тиббий муассасада ёки чегарада амалга оширилиши лозим.
Covid-19 пандемияси тарқалишини кузатаётган кўпчилик таҳлилчилар коронавирус эрта ё кеч ер куррасидаги аҳолининг сезиларли қисмига юқади, демоқда. Ҳатто инфекция ўрнашиб оддий грипп каби мавсумий бўлиб қолади, деган тахминлар ҳам бор. Уни юқтириш фақат вақтга боғлиқ бўлса, ундан қочиш ҳақида эмас, балки у билан учрашишга тайёргарлик ҳақида ўйлаш керак. Душманингни яқиндан бил, дейишади-ку.
Касаллик кучайса, демак, бизнинг иммун тизимимиз вирусга қарши ортиқча реакция (гиперреакция) кўрсатган. Бу жараёнда чиққан кимёвий сигналлар бутун танамизга тарқалиб, яллиғланиш бошланади. Ушбу ҳолатда нозик мувозанат мавжуд. Агар у бузилса, ҳаддан ортиқ яллиғланиш танамизга зарар етказади. «Вирус иммун тизимимиз жавобидаги мувозанатни бузмоқда ва яллиғланиш ҳаддидан ошиб кетаяпти» – дейди Лондондан доктор Наталья Макдермот. «Бу ўринда вирус қандай ишлаяти – билолмаяпмиз».
Оқибатда, ўпка яллиғланиши ёки зотилжам (пневмония ) касали келиб чиқади. Зотилжам хавфи :СУРАТ МАНБАСИ,GETTY IMAGES
Ўпкангизга саёҳатни тасаввур қилинг: оғиздан кириб, қизилўнгач ҳамда кейин тор қувурсимон томирчалар ичидан ўтиб борасиз ва охирида ўпкадаги митти ҳаво халтачаларига тушасиз. Худди шу жойда ҳаво (кислород) қонимизга ўтади ва, аксинча, карбонат ангидрид чиқиб кетади. Зотилжам бўлган инсон ўпкасидаги ана шу халтачалар эса сувга тўлади. Натижада бемор нафас олишга қийналади. Баъзи одамларга махсус вентилятор ускунаси ёрдамида сунъий нафас бериш керак.
Хитойдаги касаллар ўрганилганда, вирусни юқтирганларнинг 14% қисми сунъий нафас олиш даражасида аҳволи оғирлашгани аниқланган. Оғир жанг: иммун тизими ва вирус
Мавжуд кузатувларга қарасақ, вирусга чалинганлардан 6% бемор ўта оғир аҳволга тушади. Уларнинг танаси ишдан чиқа бошлайди ва ўлим эҳтимоли кучаяди. Сабаби – беморнинг иммун тизими буткул назоратдан чиқиб кетади ва бутун танага зарар етказа бошлайди. Септик зарба вужудуга келиб, қон босими хавфли даражада тушиб кетиши, тана аъзолари рисоладагидек ишламаслиги ва ёки буткул ишдан чиқиши мумкин. Ўпканинг ҳаддан ташқари яллиғланиш оқибатида ўткир нафас йўллари дистресс синдроми юзага келади: Танамиз яшаш учун кераклича кислород ололмайди. Буйраклар қонни тозалашни тўхтатади. Ичаклар ички деворлари зарарланади.
«Вирус жуда катта миқёсда яллиғланиш жараёнини юзага келтиради ва оқибатда бир нечта тана аъзолари ишдан чиқади» – дейди Доктор Бҳарат Панханиа. Агар беморнинг иммун тизими вирусни енгмаса, танамизнинг ҳар бир нуқтаси зарар кўради.
Бу – амалда сунъий ўпка дегани. У қувурчалар орқали танадаги қонни чиқариб олиб, оксигинация қилади (кислород билан тўйинтиради) ва қайта танага юборади. Аммо охир-оқибатда бемор жисмига етган зарар жуда кучайиши ва тана аъзолари беморни тирик ушлаб тура олмаслиги мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |