Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси



Download 1,15 Mb.
bet66/82
Sana23.02.2022
Hajmi1,15 Mb.
#174230
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   82
Bog'liq
Dinshunoslik oquv qollanma 2018 (1)

АША ВАХИШТА – зардуштийликда адолат, ҳақиқат маъбу­ди, Ахура Мазда тарафдори.
АШВИНА ВА САВИТАР – Ҳинд ҳаво худолари.
БАРАШНУМ – зардуштийликда жасадни кўтарган ва юв­ган кишиларнинг узоқ вақт давомида итлар ёрдамида амалга ошириладиган покланиш маросими.
БАР–МИЦВА (ибр., «буюрилган амрлар ўғли») – яҳудийликда 13 ёшга тўлган ўғил бола, балоғат ёшига ет­гани муносабати билан ўтказиладиган маросим.
БИБЛИЯ (юнонча, «китоблар») – яҳудийлик ва христиан­лик динларидаги асосий муқаддас манбанинг номланиши. Яҳудийлар «Библия»си «Китве кадеш» ва «Танах» ҳам деб номланади. Христианлар томонидан тан олинадиган «Би­блия» «Қадимги Аҳд» ва «Янги Аҳд»дан иборат бўлиб, умумий ҳисобда 66 китобдан иборат.
БИБЛИЯ ЖАМИЯТИ – «Библия»нинг алоҳида қисмларини ёки тўлалигича дунё тилларига таржима қилиш билан шуғулланадиган жамиятлар номи. Бундай жамиятлар би­рор бир диний конфессияга қарашли бўлмай, буюртма асосида ишлайди. Илк «Библия» жамияти 1804 йилда Британияда тузилган. Ҳозирда дунё бўйича 140 дан ортиқ шундай жамиятлар мавжуд.
БОДДҲИСАТТВА – худонинг нури, олий камолотга эриш­ган ва нирванага кўтарилиш ҳуқуқига эга бўлган инсон.
БОЗКУРТ – Қадимий туркий тилда «Кулранг бўри» маъно­сида келиб, тангричиларнинг тотеми бўлган.
БРАХМАН – санскрит тилидан олинган бўлиб «Брахмага аталган, ўзини бағишлаган», деган маъноларни билдира­ди.
БУТУНЖАҲОН СОБОРЛАРИ – христиан черкови епи­скопларининг маълум диний масалаларни ҳал қилиш мақсадида ўтказиладиган йиғилиши. Илк собор милодий 325 йилда Никея шаҳрида бўлиб ўтган. Ҳозиргача 21 мар­та Бутунжаҳон соборлари ўтказилган.
ВАЖРАЯНА – «олмос ғилдирак», илк буддавийликнинг дҳармалар табиати ҳақидаги турли қарашлари натижасида юзага келган йўналиш.
ВАЙШЛАР – ҳинд каста тизимида савдогар, ҳунарманд ва деҳқонлар.
ВАРАНА – Тридандиналарнинг маркази бўлиб, унда тарки­дунёчиликда ҳаёт кечирадилар.
ВАҲИЙНОМА – рус ва бошқа тилларда Апокалипсис. «Янги Аҳд»нинг таркибий қисми бўлиб, уни «Инжил» муаллифларидан бири Иоанн илоҳий илҳом орқали ёзган, деб эътиқод қилинади. Ушбу китобда қиёмат ва Исонинг иккинчи қайтиши билан боғлиқ ҳодисалар баён қилинган.
ВЕДАЛАР – орийлар ўзлари билан олиб келган муқаддас ёзувлари, санскрит тилидан таржима қилинганда «муқаддас, илоҳий билим» маъноларини англатувчи Ҳиндистоннинг асосий муқаддас манбаи.

Download 1,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish