Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси



Download 1,15 Mb.
bet61/82
Sana23.02.2022
Hajmi1,15 Mb.
#174230
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   82
Bog'liq
Dinshunoslik oquv qollanma 2018 (1)

Янги аъзоларни жалб этиш. Бунда веб-саҳифаларга кўп кирадиган одамлар кузатилиб, ўрганилиб, охир-оқибат улар билан алоқага киришилади ҳамда ўз ғояларини секин-аста сингдириб, уларни ўз домига тортадилар. Шунингдек, мутаассиблар турли чатлар ва форумларда «ўткир» мунозарали масалаларни онлайн тарзда муҳокама этадилар ва ўзларига ўхшаш фикрлайдиганларни саралаб, улар билан алоқа ўрнатадилар;

  • Тарғибот мақсадида. Бунда террорчилар ўз бузғунчи ғояларини тарқатишда кенг кўламда фойдаланаётганини кўриш мумкин;

  • Маҳоратни ошириш. Террорчилар глобал тармоқ орқали қўлбола бомбани ясаш, ўзини ўзи ўлдириш орқали кўпчиликка талофат етказиш услубларини муттасил, тизимли равишда ўргатиб боради. Қўлланмалар видео, аудио ва электрон китоб шаклида интернетга жойлаштирилади;

  • Маблағ жамғариш. Бунда веб-саҳифалар, чатлар ва форумларга ушбу ташкилотларга алоқадор банг ҳисоб рақамлари жойлаштирилади ва жиҳодий фаолиятни қўллаб-қувватлашга тарғиб этилади;

  • Психологик кўраш. Террорчилар интернетдан аҳоли орасига қўрқув-ваҳима солиш, руҳий таъсир ўтказиш ва тартибсизликка чақириш мақсадида фойдаланади;

  • Террорчиларни тайёрлаш ва кўрсатмалар бериш. Террорчилар ўз маслакдошларини интернет орқали маълумотлар ва манбалар билан таъминлаб боради. Масофадан туриб, уларга турли хил кўрсатма ва топшириқлар беради;

  • Қўпорувчиликни режалаштириш ва бошқариш. Бунда террорчилар ўзларининг жойлардаги ҳамтовоқлари билан интернет орқали террорчи ҳаракатларни режалаштиради ва уларнинг виртуал тўдабошиси масофадан туриб ушбу ҳаркатларни бошқаради.

    Маълумки, бузғунчи кучлар Youtube, Twitter, Facebook, Whatsapp, Instagram, Telegram кабилар воситасида ёшларни ўзига жалб қилиш, маънавиятини ўзгартириш мақсадида турли хил суратлар ва видеолавҳалардан фойдаланади. Шунингдек, бу чегарасиз мулоқот майдонларида атайлаб, обрўли, яхши инсонлар ҳақида миш-миш гаплар тарқатиб, уларнинг устидан кулишади ва масхара қилишади.
    Шунингдек, ижтимоий тармоқларда бузғунчи кучларнинг ёлғон, асоссиз, сохта ғояларни жойлаштираётгани, натижада, вйрим ёшларни ота-онасига, раҳбарларга қарши килиб, Ватанига нисбатан нафрат уйғотиб, иши ва ўқишидан воз кечтиришга, бошқаларнинг фойдаси учун ўз юртида фитналар чиқишига сабаб бўлаётганини қайд этиш лозим.
    Албатта, фикр, сўз эркинлиги ҳар бир инсоннинг ҳақи, лекин бу ахлоқ ва қонун-қоидалар, умумий тушунчалар ва чегараларни англаш билан ўрнатилади. Фитна-фасодни тарқатиш бу фикр эркинлиги эмас, балки жиноятдир.
    Таъкидлаш лозимки, ота-боболаримиз дини бўлмиш ислом ҳар доим одамларни ўз-ўзини идора этишга, яхши хислатларни кўпайтириб, ёмонларидан халос бўлишига чорлаган, оғир синовларга бардош беришга, ёруғ кунларга интилиб яшашга даъват қилган, бир сўз билан айтганда, халқимиз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам маърифат бўлиб келган. Ҳозирда ҳам бу маърифат одамларга маънавий-руҳий куч-қувват бағишлаб, ўзаро меҳр-оқибатлилик туйғуларининг камол топишига хизмат қилмоқда.
    XXI асрга келиб диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш нафақат бир давлат ёки минтақа, балки жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб масалага айланди. Шу жумладан, бизнинг юртимизда ҳам бегуноҳ кишиларнинг қони тўкилиши, обод жойлар вайрон бўлиши, аҳоли ўртасида ваҳима, парокандалик келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида бу каби ишларни амалга оширмоқчи бўлганларга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда.
    Ҳозирги кунга келиб минтақада, хусусан, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳанинг ривожланиши диний мутаассиблик хавфининг олдини олишда муҳим омил бўлиб қолмоқда. Аммо ғаразли кучлар ҳам ўз мақсадларига эришиш йўлида янги-янги услубларни, ҳийла-найрангларни ўйлаб топишлари ҳам табиий. Бу каби салбий ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва ривож топишига йўл қўймаслик эса доимий хушёрликни талаб этади.
    Минг афсуски, диний саводи паст бўлган айрим кишилар ўзларини ислом динининг жонкуярлари қилиб кўрсатувчи, аслида эса, ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилиб қўйган турли оқим вакилларининг қуруқ ваъдаларига алданиб қолмоқдалар, ҳатто, ўзларини қурбон қилишгача етиб бормоқдалар. Жоҳиллик ҳам мутаассиб оқимларнинг ғаразли ниятларини амалга оширишига замин яратадиган омиллардан бирига айланди. Мамлакатимиз ҳудудига яширин тарзда олиб кирилаётган экстремистик руҳдаги адабиётлар, интернет тармоқларида тарқатилаётган материаллардан таъсирланаётган ва тўғри йўлдан адашаётганларнинг борлиги ҳам буни тасдиқлайди. Ўзини портлатиш орқали бегуноҳ кишиларнинг ҳалок бўлишига, қанчадан-қанча болаларнинг етимга айланишига сабаб бўладиган жафокорлик ҳам жаҳолатнинг ўзига хос кўринишидир. Дарҳақиқат ҳозирги кунга келиб диний экстремистик ташкилотлар кенг тармоқли тизимга айланиб улгурди. Бу чуқур ўйланган стратегиянинг бир қисмидир. Бундай кучлар ёшларимиз онги ва қалбини забт этиш мақсадида ҳар қандай қабиҳ йўллардан фойдаланишга уринмоқда.
    Юқоридаги мулоҳаза ва далиллар, диний экстремизм ва мутаассибликнинг асл қиёфасини очиб бериб, мазкур ҳаракатларнинг нафақат дунёвий қонун-қоидалар, балки ислом дини асосларига ҳам зид эканини кўрсатади. Шундай экан, бундай оқимларга қарши муросасиз кураш, террорчилик ҳаракатларини амалга ошираётган мутаассиб кучларнинг ислом динига мутлақо ёт, бегона эканини ҳар томонлама асослаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
    Ҳозирги кунда фарзандларимиз дунёнинг энг ўткир, фаол, уддабурон, Ватанпарвар ёшларига айланиши, уларни фидоийлик, ватанпарварлик, тадбиркорлик, миллатпарварлик, садоқатга ўргатиш кўп жиҳатдан ота-оналарга ҳам боғлиқ. Бу борада, албатта, ота-онага ёрдам беришда бутун жамоатчилик – маҳалла фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика нозири, Хотин-қизлар қўмитаси ва «Ёшлар иттифоқи» каби ташкилотларнинг жойлардаги масъуллари биргаликда фаол ишлашлари керак.
    Республикамизда қарор топган толерантлик муҳитини афкор оммага объектив кўрсатиб бериш, эътиқод эркинлиги соҳасида Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатни кенг тарғиб қилиш, диний-экстремистик оқимлар томонидан тарғиб қилинаётган вайронкор ғояларга қарши ислом манбаларига асосланган илмий раддиялар бериш, диний мутаассиблик тамойилларининг жамиятга таҳдиди, унинг замиридаги ғаразли геосиёсий мақсадлар, уларни амалга ошираётган бузғунчи кучларнинг кирдикорларини фош этишга қаратилган ишланмалар яратиш ёки уларни аҳоли орасида тарғиб этиш муҳим аҳамият касб этади.
    Демак, ҳар бир инсоннинг ўз ишини сидқидилдан амалга ошириши, лоқайдлик, бепарволикнинг олдини олиши, ён-атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ҳушёрлик билан қараб, Ватан тинчлиги йўлида сергак ва огоҳ бўлиб яшаши, ёшларимизнинг онгу қалбини жаҳолатдан, ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, аждодларимизга армон бўлиб қолган, биз эришган мустақиллик ва тинчлик-осойишталикни кўз қорачиғидек асраб-авайлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Буни ҳеч қачон унутмаслик, тинчлик учун доимо бор куч ва имкониятларни сафарбар этиб яшаш лозим.

    Download 1,15 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   82




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish