Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси



Download 1,15 Mb.
bet60/82
Sana23.02.2022
Hajmi1,15 Mb.
#174230
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   82
Bog'liq
Dinshunoslik oquv qollanma 2018 (1)

2. Ахборот уруши ва унинг мазмуни. Инсонлараро ўзаро муносабатлардаги хар қандай зиддият – бу, ахборотлар зиддиятидир. Ахборот ҳар қандай қарор қабул қилиш учун энг муҳим унсур бўлиб, у нафақат, тўқнашув пайтида оптимал хатти-ҳаракатларни амалга ошириш, балки, мақсадга йўналган фаолиятни бошқариш имконини беради. Тизим мавжудлиги ва барбод бўлишини белгиловчи омилларидан бири ҳисобланади.
Қадим даврлардан буён ахборотни ўзаро уруш ва низолар жараёнида ҳужум уюштириш ёки ҳимояланиш ресурси сифатида талқин этишга уринишлар бўлиб келади. Бироқ ҳозирга келиб илмий доирада «ахборот уруши» категория сифатида расмийлашди. Бундай урушларнинг моҳиятини англашга доир методологик ёндашувлар, назариялар шаклланди. Бундай шароитда ахборот дунё саҳнидаги тарихий рақобат кечадиган соҳага айланиб, «ахборот уруши» деб номланаётган фаол кураш шакли пайдо бўлмокда.
Бугунги кунда ахборот урушлари ҳақида кўп ёзилмокда. Бу тушунчанинг пайдо бўлиш тарихи, илк маротаба кўлланилиши ҳақида турли, баъзида бир-бирига зид фикр-мулоҳазалар мавжуд. Уларга алоҳида равишда тўхталмаган ҳолда, бу борадаги айрим нуқтаи назарларга эътиборни қаратиш жоиз. Манбаларда таъкидланишича, «ахборот уруши» атамаси илк бор 1976 йил «Boeing» компанияси учун тайёрланган «Қурол тизими ва ахборот уруши» деб номланган ҳисоботда Томас Рона томонидан ишлатилган. Ҳужжатда мутахассис ахборот инфратузилмаси АҚШ иқтисодиётининг муҳим компонентига айланиб бораётган ахборот соҳаси ҳам уруш, ҳам тинчлик ҳолатларида нозик, заиф тармоқ бўлиб қолаётганини таъкидлаган.
Т.Рона томонидан илгари сурилган ушбу ғоя ҳарбийлар оммавий ахборот воситалари ходимларида катта қизиқиш уйғотди, бу борада илмий таҳлиллар, интервьюлар, чиқишлар авж олди. 1980 йилларга келиб эса жамоатчиликда ахборотнинг мақсад ҳамда қурол, восита сифатида намоён бўлиши ҳақида ягона хулоса шаклланди.
«Совуқ уруши»нинг ниҳояси ва АҚШ олдида янги вазифалар пайдо бўлиши билан «ахборот уруши» атамаси мудофаа вазирлиги ҳужжатларига киритилди. 1991 йил «Саҳродаги бўрон» операцияси мобайнида ахборот технологиялари илк маротаба ҳарбий ҳаракатларнинг воситаси сифатида ишлатилди.
1996 йил Пентагон эксперти Роберт Банкер АҚШ мудофаа кучларининг XXI аср учун янги ҳарбий доктринасига бағишланган маъруза қилади. Унда мутахассис ҳарбий ҳаракатлар театрини анъанавий ҳарбий макон ҳамда кибермакондан иборат икки муҳим асосларда ташкил этиш ғоясини илгари сурди. Бошқача айтганда, Р.Банкер рақиб ҳарбий кучларини бостириш, нейтраллашга қаратилган анъанавий ҳарбий коницепцияларнинг табиий тўлдирувчиси сифатида хизмат қилиши зарур бўлган «киберманёвр» доктринасини таклиф этади. Шу тариқа, қуруқлик, денгиз, ҳаво йўлларидан ташқари ҳарбий ҳаракатлар тизимига «инфомакон» – ахборот макони ҳам қўшилади. Бундай янги шакл ва мазмундаги урушларда рақиб томоннинг axборот инфратузилмаси ва руҳияти асосий объект (нишон) бўлади.
1998 йил октябрда АҚШ мудофаа вазирлиги «Axборот операцияларининг бирлашган доктринаси»ни амалга оширишга киришди. Аслида, ушбу доктрина аввал «Ахборот урушининг бирлашган доктринаси» деб номланган эди. Кейинчалик унинг номи ўзгартирилди. Бунга сабаб эса, «ахборот операциялари» ва «ахборот уруши» тушунчаларининг ўзаро муносабатига ойдинлик киритиш эди. Шу тариқа ахборот операцияси – ўз ахборот тизимларини ҳимоя қилиш жараёнида рақиб томоннинг ахборотни тўплаш, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш борасидаги ишларини мураккаблаштириш мақсадида амалга ошириладиган хатти-ҳаракат; ахборот уруши эса, қарама-қарши томоннинг сиёсий ва харбий бошқарув тизими ҳамда раҳбариятига қаратилган комплекс таъсирлар, ахборот операциялари мажмуи, деб таърифланди. Бундай таъсирлар орқали тинчлик ва уруш ҳолатларида рақиб томон раҳбариятини информацион таъсир ўтказаётган томонга мақбул қарорлар қабул қилишига эришиш мақсади кўзланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича ахборот уруши миллий ҳарбий стратегияни таъминлашда ахборот борасида устунликка эришиш мақсадида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатларни ифода этади. Бунда рақиб томон ахборот тизимларига таъсир ўтказиш билан бир вақтда ўз ахборот инфратузилмаси мустаҳкамлаб борилади.
Ахборот соҳасидаги устунлик муайян ҳолат ҳақида ахборотни узлуксиз тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатиш қобилиятини англатади. Бундай қобилият, ўзига хослик эса, рақиб томонга худди шундай хатти-ҳаракатларни амалга оширишда тўсқинликлар қилиш, қаршиликлар кўрсатишда намоён бўлади. Шунингдек, ахборот соҳасидаги устунлик ҳарбий ҳолат ҳақида реал тасаввурга, рақиб хатти-ҳаракатларининг аниқ ва интерфаол манзарасига эга бўлиш имконини беради.
Бир сўз билан айтганда, бугунги кунга келиб, ахборот соҳаси кўплаб давлатлар сиёсатининг yстувop йўналишига айланган. Бу борада давлатлар томонидан ахборот агрессиясидан ҳимоя тизими, оммавий маданият экспансияга қарши чора-тадбирлар билан боғлиқ кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳам ахборот ресурсларидан фойдаланиш, ахборот алмашинуви ва умуман, ахборотлаштиришга доир қонун хужжатлари мажмуи шакллантирилди. Жумладан, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида «Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган» – деган қоида ўз аксини топган.
Ҳозирда мазкур йўналишдаги конунчилик амалиёти бошқа давлатлар сиёсатида ҳам кенг ўрин эгаллаган. Зеро, ахборот хуружлари авж олиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга» бўлган бугунги кунда ахборот соҳаси билан боғлиқ жараёнларга алоҳида эътиборни қаратиш – инсон, жамият ва давлат маънавий-маданий хавфсизлиги ва барқарорлигининг муҳим шартидир.
3. Дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидларнинг намоён бўлиш шакллари. Ёшларнинг фаол ижтимоий кучга айланиб бораётгани бугунги кунда уларнинг турли мафкуравий таъсир ва тазйиқларнинг бош объектига айланишига олиб келди. Бунда уларнинг жамиятнинг ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган, ташқи таъсирларга тез берилувчан ва айни пайтда, энг ҳаракатчан қатлами экани инобатга олинмоқда.
Ёшларнинг турли оқимларга кириб қолишлари сабаблари қаторида уларнинг билимлари, шу жумладан, диний илмларни эгаллашга бўлган қизиқиш ва интилиши ҳамда ишонувчанлиги, бирданига ва ҳамма нарсага (бойлик, шон-шуҳрат, мартаба ва ҳ.к.) эга бўлишга ҳаракат қилиши, илмий тилда айтганда максимализм каби маънавий-руҳий омилларни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим. «Сен бу ташкилотга кириш ёки мана бу вазифани бажариш билан алоҳида, ҳар кимга ҳам насиб қилавермайдиган шарафли ишга қўл урган бўласан, керак бўлса, сен миллат, дин, инсониятнинг халоскорига айланасан!», – деган қарашларни сингдириш жараёни айнан мана шу каби хусусиятларга алоҳида эътибор берилаётганини кўрсатади. «Ёшларнинг онгида қандай кайфият устунлигини айтсанг, мен сенга кейинги авлоднинг табиати қандай бўлишини айтиб бераман», - деб ёзган эди сиёсий арбоблардан бири. Шу нуқтаи назардан қараганда, диний экстремистик оқимлар ҳам жамиятнинг эртанги кунини белгилаб берадиган авлод онгини эгаллаш, назорат қилишни кўзлаб иш юритмоқда дейиш мумкин.
Қайд этиш лозимки, сўнги йилларда ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги кескин ривожланиш инсонлар билан алоқа ўрнатиш ва алоқаларни мустаҳкамлашнинг янги усулларини яратди. Бу ўзининг мустақил фикрига эга, техника имкониятларидан ўз ўрнида фойдаланувчилар учун улкан имкониятлар эшигини очди. Шу билан бир қаторда, интернет маконининг турли ўйинлар ва видеолар билан бойитилгани дунёқараши шаклланаётган, ўйинқароқ болалар ва ўсмирлар учун кундалик нормал воқелик бўлса, бошқаларга ташвиш ўчоғига айланди.
Интернет томонидан дастлабки тақдим этилган имкониятларда аввало технологик узилишларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Вақт ўтиши билан «бутун дунё ўргимчак тўри» инсон эҳтиёжлари ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда турли мазмундаги ахборотлар, кўнгилочар дастурлар орқали қулайликлар яратди. Бу эса ўз навбатида интернет ҳаётини оммалашувига олиб келди. Албатта, яратилган бундай имкониятлар ўз мақсадларига етишиш учун мутаассиб оқимлар томонидан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Жумладан:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish