Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси



Download 1,15 Mb.
bet47/82
Sana23.02.2022
Hajmi1,15 Mb.
#174230
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   82
Bog'liq
Dinshunoslik oquv qollanma 2018 (1)

Ҳизбут-таҳрир ал-исломий. (Ислом озодлик партияси). «Ҳизбчилар», «таҳрирчилар» деб ҳам юритилади. Фаластинлик Тақийиддин Набаҳоний (1909-1979) мазкур экстремистик ташкилотнинг асосчиси ҳисобланади. Исроил давлатини ташкил этиш ҳақидаги БМТ қароридан кейин 1947 йилда оиласини олиб, Фаластиндан Байрутга кўчган. Аслида Мисрдаги «Мусулмон биродарлар» ташкилоти аъзоси бўлган Набаҳоний 1953 йилда мазкур жамоа аъзолигидан чиқиб, Қуддус (Иерусалим)да «Ҳизбут-таҳрир ал-исломий» ташкилотини тузган. Набаҳоний вафотидан сўнг ҳизбга фаластинлик Абдулқадим Заллум (1925-2003) бошчилик қилди. Унинг раҳбарлиги даврида ташкилот собиқ Иттифоқ таркибига кирган республикаларда (асосан Марказий Осиё ҳудудида) ўз фаолиятини жадаллаштирган. Абдулқадим Заллум вафотидан кейин «Ҳизбут-таҳрир» ҳаракатига Ато Абу Рушта (Абу Ёсин) раҳбарлик қилади.
Даставвал Фаластинни озод қилишни мақсад қилган Набаҳоний, кейинчалик бутун дунё мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи ягона халифалик давлатини қуришни бош мақсад деб эълон қилган. Шундан кейин эса, ушбу шаклланган ислом умматининг даъватлари орқали бутун дунёда халифалик давлатини қуриш мумкин, деб ҳисоблайди.
«Ҳизбут-таҳрир»нинг Марказий Осиё минтақасидаги фаолияти XX аср 80-йилларнинг охири 90-йилларига тўғри келади. «Ҳизбут-таҳрир»нинг ўзагини 1990 йиллар бошида Наманганда тузилган «Адолат», «Ислом лашкарлари» ва «Тавба» сингари экстремистик ташкилотларнинг собиқ аъзолари ташкил қилди. 1992 йилда диний экстремистик гуруҳлар бошлиқлари Ўзбекистондан қочиб кетгач, уларнинг ўрнини «Ҳизбут-таҳрир» эгаллади. Бу даврда «Ҳизбут-таҳрир»нинг таълимотларига оид чет давлатларда нашр этилган мутаассибликка йўғрилган турли хилдаги китоб, рисола ва журнал шаклидаги материаллар ноқонуний йўллар билан юртимизга кириб келди.
Сўнгги йилларда «Ҳизбут-таҳрир»да ғоявий якдиллик йўқолиб, фаолиятида юзага келган самарасизлик таркибий бўлинишларга олиб келди. Ундан «Ҳизбун-нусра» гуруҳи ажралиб чиқди. Шунингдек, «Ҳизбут-таҳрир»нинг «Аёллар қаноти» кучайтирилиши баробарида, улар орасида ўзини ўзи ўлдириш амалиётидан кенг фойдаланилмоқда. Улар ёш қиз ва аёлларга «уй тутиш сирлари» (пазандалик, тикувчилик)ни ўргатиш орқали ҳаракатнинг ғояларини тарғиб этиш, тузоққа илинган аёлларни гўёки, «ҳижрат» қилиш йўлида чет давлатлардаги ўз «биродарлари»га ёрдам бериш учун жўнатиш ёки жазо муддатини ўтаётган жамоа аъзоларига турмушга чиқишга даъват этиш каби амалиётлар билан шуғулланмоқдалар.
«Акромийлар». Асосчисининг номидан келиб чиққан ҳолда, «Акромийлар» фирқаси «имончилар», «биродарлар», «халифачилар» деб ҳам аталади. «Ҳизбут-таҳрир» ташкилоти асосчиси Тақийиддин Набаҳоний китобларидан таъсирланган ҳолда, 1992 йилда Акром Йўлдошев (1963-2009) томонидан Андижонда шакллантирилган.
«Акромийлар»нинг бош ғояси – исломий бошқарув шаклидаги давлатни барпо этиш ҳисобланиб, бунинг учун босқичма-босқич ҳаракат қилиш, аввал Фарғона водийсида халифалик тузуми барпо этиш ва кейинчалик уни минтақанинг бошқа ҳудудларига ёйиш мақсад қилинган.
Акром Йўлдошев «илк диний сабоқлар»ини айнан «Ҳизбут-таҳрир» уюшмасида олганлиги боис, ўз шахсий таълимотини яратишда ҳаракатнинг назарий ва амалий фикрларидан йироқлаша олмаган. Шу боис, «Ҳизбут-таҳрир» адабиётларидан фойдаланган ҳолда ўн икки дарсдан иборат «Имонга йўл» номли китоби орқали ўз «диний фалсафий» қарашларини баëн қилади. Секин-аста ўз атрофига хайрихоҳ бўлган кишиларни йиғиб, мазкур китоб асосида дарслар ташкиллаштирган ва «Акромийлар» жамоасини шакллантирган.
Ҳаракат сиёсий ҳокимиятга эришишнинг 5 та – «сирли», «моддий» («иқтисодий»), «маънавий» («сиёсий»), «узвий майдон» ва «тўнтариш» («охират») босқичига асосланади. Сўнгги икки босқич жамият «исломлаштирилган»дан сўнг амалга оширилиши ва у орқали ҳокимиятни бутунлай эгаллаш режалаштирилган.
«Акромийлар» ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида, тадбиркорлик билан шуғулланганлар ҳамда янги аъзоларни асосан қариндошлар ҳисобига ўзларининг савдо дўконлари, сартарошхона, новвойхона, дурадгорлик, қандолатчилик, косибчилик ва мебель ишлаб чиқариш цехларига ишга жалб қилиш орқали кенгайтиришга ҳаракат қилганлар. «Акромийлар» янги аъзоларга эртаю кеч мавжуд тузумнинг камчиликлари, ўзларининг гўёки сиёсатдан йироқ, кичик бўлсада, ҳақиқий «биродарлар жамоаси» муҳитининг «гўзал» жиҳатларини уқтириб бориш орқали руҳий таъсир ўтказишга ҳаракат қилганлар. Бунда улар ҳокимиятни қўлга олиш билан боғлиқ режаларини жамоанинг асосий қисмидан сир тутганликлари ҳамда янги тарафдорлар уларни сиёсатга алоқаси йўқ деб билганлари боис сингдирилаётган фикрларга кўникиб бораверганликларини кўрсатади. Бу йўлдаги амалий даъват услуби бошқа мутаассиб кучлар ёндашувидан фарқли бўлиб, оммага мафкуравий тузоқ қўйишга асосланган.
Маълумки, 2005 йил 12-13 май кунлари Андижон шаҳрида «Акромийлар» оқими мавжуд конституциявий тузумни ағдариш мақсадида кўплаб одамларнинг қурбон бўлишига ҳамда фуқаролар ва давлат мулкига катта зарар етказилишига олиб келган террорчилик ҳаракати содир этган. Ташқи кучлар таъсири билан жиноий гуруҳ томонидан юзага келтирилган тартибсизликлар оқибатида ҳисоботга кўра, 187 киши қурбон бўлган. Шундан 60 нафари тинч аҳоли вакиллари (уларнинг ичида икки нафар вояга етмаганлар ва бир нафари аёл) эди. Террорчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 31 нафарини ўлдиришган. 287 нафар киши, жумладан, 91 нафар тинч аҳоли вакиллари, 49 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва 59 нафар ҳарбий турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Террорчиларга қарши чора-тадбирлар вақтида эса 94 нафар террорчи йўқ қилинган, 76 нафари яраланган.
Ҳозирги вақтда Ғарбда «Акромийлар» янги диний-сиёсий гуруҳлар таркибида фаолиятни давом эттирмоқда. Жумладан, оқим тарафдорлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида 2009 йилнинг май ойида «Андижон – Адолат ва Тикланиш» ташкилоти ташкил қилган. 2011 йилда «Акромийлар» жамоаси ва уларга мойил бўлган «Андижон – Адолат ва Тикланиш», «Таняч» ташкилотлари ва «Эрк» партияси иштирокида 2011 йилнинг май ойи охирида Германиянинг Берлин шаҳрида «Ўзбекистон халқ ҳаракати» номи остида реакцион ташкилот тузилган. Ушбу ҳаракат аъзолари томонидан «озодлик», «эътиқод эркинлиги», «инсон ҳуқуқлари» каби жозибали тушунчалар ишлатилиб, турли йўллар, масалан, интернет тизими орқали асосан юртимиз ёшларини ўз сафларига қўшишга ҳаракат қилмоқда.

Download 1,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish