Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси


Ўзбекистонда фаолияти аниқланган норасмий диний жамоа ва секталар



Download 1,15 Mb.
bet55/82
Sana23.02.2022
Hajmi1,15 Mb.
#174230
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   82
Bog'liq
Dinshunoslik oquv qollanma 2018 (1)

5. Ўзбекистонда фаолияти аниқланган норасмий диний жамоа ва секталар. Тарих шуни кўрсатадики, чуқур ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар бошидан кечираётган жамиятда ривожланишнинг «ягона тўғри йўли»ни, агар жамиятдаги вазият салбий томонга йўналган бўлса, «ягона нажот йўли»ни билишга даъво қилувчи турли диний жамоалар ёки секталар вужудга келиши кузатилади. Ўзбекистонда ҳам 1990-йилларнинг бошида муайян даражада харизма ва ташкилотчилик қобилиятларига эга, ўзига ишончи юқори бўлган айрим «янги диндорлар» ўз ғояларини бошқаларга ҳам тарғиб қила бошладилар. Оқибатда республикада бир неча норасмий диний жамоалар шаклланди. Уларнинг аъзолари орасида махсус диний маълумотга эга шахслар деярли учрамайди.
Норасмий диний жамоалар илгари сураётган диний-ғоявий қарашларнинг аксарияти соф диний характерга эга бўлиб, «халифалик қуриш» каби диний-сиёсий мақсадларга қаратилмасада, ақидавий жиҳатдан ҳанафийлик мазҳаби таълимотига мутлақо зид ғояларни тарғиб этиш ва ўзларига эргашмаган мусулмонлар ва бошқа дин вакилларига ўта кескин муносабат билдирилади. Жамоа ичида айрим ҳолатларда фуқароларнинг қадр-қимматини камситувчи тартиблар жорий қилинган ва жамиятга салбий муносабатлар шакллантирилган. Оқибатда жамоа аъзоларининг жамият ва ижтимоий алоқаларнинг узилиб қолиши, улар ва бошқа фуқаролар орасида ўзаро можаролар келиб чиқиши, айрим адептларнинг оилалари барбод бўлиши каби ижтимоий иллатлар кузатилмоқда. Жамоа раҳбарлари эса ўз тарафдорларини шахсий манфаат йўлида фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ҳозирги кунда республикада фаолияти кузатилаётган норасмий диний жамоалар қаторига «Маърифатчилар», «Шоҳидийлар» ва «Бахшиллочилар»ни киритиш мумкин.
«Маърифатчилар» жамоасига 1990-йилларнинг ўртасида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи Баҳодир Мамажонов (1950 й.т.) томонидан асос солинган. Жамоанинг ғоявий таълимоти Б.Мамажонов томонидан ёзилган ва ноқонуний тарзда чоп этилган, диний ва илмий асоссиз ёзилган «Маърифат», «Тилак», «Намоз-Сиғиниш», «Рост-Қуръон» китоблари ҳисобланади.
«Маърифат» китоби Б.Мамажоновнинг диний мавзудаги фикрлари ва нозил бўлиш тартибига кўра жойлаштирилган бир неча сураларнинг таржимасидан иборат. Ушбу китоб номидан келиб чиққан ҳолда аҳоли ичида Б.Мамажоновнинг издошлари «Маърифатчилар» деб танилган. Б.Мамажонов эса ўзини ва тарафдорларини «Тўғри дин»дагилар деб ҳисоблайди.
«Намоз-Сиғиниш» китобида Б.Мамажонов томонидан белгиланган намоз тартиби баён қилинган. «Рост-Қуръон» китобида ҳам гўёки «Усмон ибн Аффон даврида Қуръон нотўғри тартибланган» деган даъво остида суралар нозил бўлиш тартибига кўра жойлаштирилган.
«Маърифатчилар»нинг анъанавий ислом таълимотига зид даъволари:

  • Қуръон ва намоз миллий тилда, яъни ўзбек тилида ўқилиши шарт ҳисобланиб, гўёки «ўзи аниқ билмаган нарсага эришиш» ширк экани эълон қилиниб, «ота-боболаримиз ... мушрик эдилар» деб ҳисобланади;

  • Ўзбекистон аҳолиси фақат 1990 йили «Шарқ юлдузи» журналида чоп этилган Қуръон таржималари орқали ҳақиқий Қуръонга (Б.Мамажоновнинг даъвосича – «Рост-Қуръон») эришган, унгача Қуръонга гўёки «шайтон суралари қўшилган» деб даъво қилинади ҳамда мавжуд тафсирлар тан олинмайди;

  • Муҳаммад пайғамбарга «воситачи», «унинг вазифаси фақат Қуръонни етказиш эди» деган даъво билан ҳурмат кўрсатилмайди, «хулафои рошидин»дан кейинги халифалар «дўзахи» саналади;

  • Қуръон - ягона муқаддас манба, ҳадислар тан олинмайди;

  • дунёвий партия ва бошқа диндагилар, шу жумладан, яҳудий ва христианлар «шайтонга эргашган»лар деб қаралади;

  • мазҳабларга эргашиш «ширк» амал ҳисобланади;

  • маййитни кафанлаш ва «жаноза» ўқиш исломда йўқ амаллар, деб қаралади;

  • гўёки исроф баҳонасида давлат байрамлари ва туғилган кунларни нишонлаш, тўй-маъракалар ўтказиш, диний маросим ва урф-одатлар диндан чиқарувчи ширк амаллар қаторига киритилган;

  • намоз ва ибодатда ишлатиладиган сано ва саловотларнинг барчаси ўзбек тилида ўқилиши жорий қилинган, намоз вақти ва тартиби эътиборга олинмайди, бир суткада беш маҳал азонсиз, Б.Мамажонов белгилаган вақт ва тартибда 17 ракат, кечаси 2 ракат суннат намози ўқилади.

Жамоа аъзоларининг асосий қисмини Б.Мамажоновнинг қариндошлари ва яқинлари ташкил этади. Айрим аъзолар Ўзбекистон ислом ҳаракатининг жанговар лагерларида «ҳижрат»да бўлиб қайтганлар. Ҳозирда жамоанинг кам сонли аъзолари Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани ва Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида истиқомат қилади.

Download 1,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish