Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси


«Мусулмон биродарлар» жамоаси («Жамоат ал-Ихвон ал-муслимин»)



Download 1,15 Mb.
bet46/82
Sana23.02.2022
Hajmi1,15 Mb.
#174230
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   82
Bog'liq
Dinshunoslik oquv qollanma 2018 (1)

«Мусулмон биродарлар» жамоаси («Жамоат ал-Ихвон ал-муслимин»). «Мусулмон биродарлар» ҳаракатига 1928 йил март ойида Мисрнинг Исмоилия шаҳрида Ҳасан ал-Банно (1906-1949) томонидан асос солинган. Ташкилотнинг асосий ғоялари Ҳасан ал-Банно ва Саид Қутб томонидан тарғиб қилинган.
«Мусулмон биродарлар» ўз тарихида бир неча босқичларини босиб ўтган. Дастлаб «Мусулмон биродарлар» ташкилоти ХХ аср биринчи ярмида мавжуд бўлган кўп сонли майда исломий гуруҳлардан бири ҳисобланарди. Шунинг учун Ҳасан ал-Банно ўз тарғиботларини одамларга кенгроқ ёйиш мақсадида, Мисрнинг бир қанча шаҳарларига сафар уюштирган. Кейинчалик эса турли шаҳар ва минтақаларга ўзининг вакилларини юборган. Бундай сафарлар натижасида, қисқа вақт ичида, яъни 1930-йиллар охирига бориб, мамлакатнинг деярли барча минтақасида ташкилотнинг бўлимлари фаолият юрита бошлаган. Ташкилот «Аллоҳ – бизнинг мақсадимиз, Қуръон – қомусимиз, Пайғамбар – бизнинг етакчимиз, Жиҳод – бизнинг йўлимиз ва Аллоҳ йўлида қурбон бўлиш бизнинг энг олий орзуимиздир» деган тамойилни ўзининг бош шиори қилиб олган.
1950-1960 йилларда «Мусулмон биродарлар»га раҳбарлик қилган Саййид Қутб ташкилот фаолиятининг янада радикаллашувига замин яратди. Хусусан, у 1965 йилда ёзган «Йўлдаги белгилар» китобида араб жамияти «жоҳилия» даврига қайтиб, маънавий таназзулга учради, бундай вазиятда асл диндорлар жамиятдан ажралиб, алоҳида жамоалар тузишлари ҳамда жоҳилияга айланган жамиятни исломлаштириш учун жиҳод олиб боришлари лозим, деган ғояни илгари сурди. Бунда у «жиҳод» тушунчасини динсизларга ҳатто, унинг талқинига қўшилмаган мусулмонларга қарши қуролли кураш маъносида қўллай бошлади. Саид Қутб илк марта дунёвий ҳукумат ва ўзига қўшилмаган мусулмонларга нисбатан «такфир» (кофирликда айблаш)ни қўллаган ҳолда исломга умуман ёт бўлган – «фитна» (амалдаги давлат тузумига қарши қуролли қўзғолон кўтариш амалиёти)ни ёқлаб чиқди. Ҳозирда фаолият юритаётган қатор диний-экстремистик ташкилотлар учун ҳам бундай ёндашув мафкуравий асос бўлиб хизмат қилди.
Маълумотларга кўра, «Мусулмон биродарлар»нинг минтақавий бўлинмалари Баҳрайн, Миср, Иордания, Яман, Қатар, Кувайт, Ливан, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Саудия Арабистони, Судан, Сурия, Туркия, Буюк Британия, Дания, Швейцария, АҚШ, Франция ва Германия каби мамлакатларда фаолият юритган. Ўтган давр мобайнида «Мусулмон биродарлар»нинг маҳаллий бўлимларидан ажралиб чиқиб, мустақил фаолият юритаётган бир қатор диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар мавжуд. Улар қаторида Мисрда фаолияти кузатилган «ал-Жамоа ал-исломия», «ал-Жиҳод», «ат-Такфир вал-ҳижра», Жазоирдаги «Қуролланган ислом гуруҳи», «Ислом жиҳоди», Саудия Арабистонидаги «Жумаймана ал-Утейбий», кўпчилик давлатларда илдиз отишга ҳаракат қилаётган «Ҳизбут-таҳрир ал-исломий» каби ташкилотларни кўрсатиш мумкин.
XX асрнинг сўнгги йилларига келиб, диний уюшма сифатида очиқ фаолият юритган «Мусулмон биродарлар»нинг сиёсий қаноти терроризмдан воз кечиб, парламент типидаги партияга айланганини эълон қилди ва жамиятдаги таъсири янада кенгайиб борди. Ҳаттоки, 2005 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтган «Миллий Мажлис» сайловларида «Мусулмон биродарлар» ҳаракатининг аъзолари «Ислом – муаммолар ечими» шиори остида парламент сайловларида «мустақил номзодлар» сифатида қатнашиб, умумий ҳисобда 20 фоиз овозга эга бўлди ва мамлакат парламентида энг йирик мухолифат (оппозиция) блокини ташкил этди. Бунинг натижасида умумараб диний ҳаракатига айланган «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг фаолияти ошкора сиёсий тус олди. 2011 йил 25 январда Мисрнинг пойтахти Қоҳирада бошланган йирик норозилик намойишлари 11 февралда Президент Ҳусний Муборакнинг истеъфоси билан якунланди. 2012 йил мамлакат президентини сайлаш учун бўлиб ўтган икки босқичли сайлов натижаларига кўра, 30 июнда «Мусулмон биродарлар» ташкилотнинг сиёсий қаноти ҳисобланган «Адолат ва озодлик партияси» раҳбари Муҳаммад Мурсий Миср президенти этиб сайланди. Кўп ўтмай, 2013 йил 3 июлда «Мусулмон биродарлар» ҳаракати вакили бўлган Муҳаммад Мурсий оммавий норозиликлар натижасида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлаштирилди.
Юқорида қайд этилган таҳлил «Мусулмон биродарлар»нинг узоқ йиллар давомида олиб борган фаолияти Мисрда даврий равишда ижтимоий-иқтисодий беқарорликни келтириб чиқариши билан бир қаторда мусулмон дунёсига мансуб бошқа давлатларда радикал диний-сиёсий ташкилотлар вужудга келишига мафкуравий ва ташкилий замин яратгани ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.

Download 1,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish