Ч.Ахмаров. Алишер Навоий номли Ўзбек давлат ака
-
демик катта театри фойесининг интерьери.
1947 йил
85
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
муомалага киритила бошланди. Ижодкорлар
ўз фаолиятларини локли миниатюрада
бошлаган бўлсалар-да, устоз раҳбарлари
Ч.Ахмаров тажрибаларидан илҳомланиб,
деворий суратларда Шарқ миниатюралари
мавзуси ва услубдан фойдаланиб ёрқин
бадиий ғоялар билан мужассамлаштирилган
асарлар яратдилар. Шарқ мумтоз шеърияти
ва тарихий мавзудаги асарлар улар ижодида
алоҳида ажралиб туради.
Ахмаров
шогирдларидан
иборат
гуруҳ Республика ва ундан ташқаридаги
бир қатор йирик объектларнинг ички
деворларига асарлар яратган. Жумладан,
Тошкент вилояти Олмалиқ кон -
металлургия комбинати маданият саройи
«Шарқ оҳанглари» деворий туркум асарлар
(1992-93), Тошкентдаги «Бахт» ресторани
туркум асарлар «Наврўз онлари» (1992),
Германиянинг
Ганновер
шаҳридаги
«Ўзбекистон» павильони»Баҳор», «Висол»
паннолари(1991), Ўзбекистон Республикаси
Президентининг хорижий меҳмонлари
қабуллар уйида «Буюк ипак йўли».
Деворий туркум асарлар (1994), Тошкент
вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси
зарбхонаси (Монетний двор)»Шарқ қоғози
тарихи» туркум асарлар (1995), Тошкентдаги
Темурийлар тарихи давлат музейида «Буюк
соҳибқирон - буюк бунёдкор» деворий
асарлар. Учлик: «Туғилиш», «Юксалиш»,
«Фахрланиш» (1996) музейнинг иккинчи
қаватидаги миниатюралар Шарафиддин Али
Яздийнинг “Зафарнома”си асосида ишланган
темурийлар даври ҳаётини ёритувчи,
яъни жамшид саҳналари, толибларнинг
таълим олиши, қабул маросимлари,
Самарқанддаги бозори ва шунга ўхшаш
мавзулар
миниатюралар
нусхасининг
катталаштирилган
ҳолатидан
иборат.
Покистон Ислом Республикаси Исломобод
шаҳридаги «Лок-Вирса» музейига «Буюк
Ч.Ахмаров. Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фойеси деворий сурат. Фрагмент.
1968 йилнослик институти фойесидаги дево
86
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
аждодларимиз» деворий туркум асарлар
(1997), Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси заллари «Тарих ҳайрати», «Аёл
ҳаёт гултожи», «Башарият фарзандлари»
учлик(1998).
Франция.
Париждаги
Ўзбекистон элчихонаси «Турон тарихи»
туркум асарлар(1998), Тошкентдаги Дўстлик
жамияти «Элчилар қабули» деворий
панно (2003), Тошкент шаҳар ҳокимияти
биноси «Лайли ва Мажнун», «Фарҳод ва
Ширин», «Манзара» деворий асарлар (2004),
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри
Оқсарой комплекси Амир Темур номидаги
моддий-маданият
тарихи
музейидаги
Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига
бағишланган 8 дона туркум асарлари (2016).
Айниқса Темурийлар тарихи давлат музейи
ички интерьерини безатиш “Санои нафис”
гуруҳи учун ҳақиқий ижодий ютуқ бўлди.
Миниатюра услубидан фойдаланган ҳолда
маҳобатли рангтасвир асарини яратиб
рассомлар ўз маҳоратларини намоён этди.
Бундай йирик иш учун “Санои нафис”
гуруҳи рассомлари илк бора Камолиддин
Беҳзод номидаги Давлат мукофотини қўлга
киритди.
Миниатюрадаги маънавий теранлик,
лириклик, нақшу-нигорлар бу санъатни
маҳобатлаштириш
қадимги
анъаналар
давомийлиги ҳамда усул ва услубларини қайта
тиклашга ундади. Анъаналарга содиқ қолган
ҳолда, сюжет, тасвир ва нақшлар деярли
ўзгаришларга юз тутмади, аммо деворий
сурат яратишдаги макон, композициянинг
қурилиши ва техник жараёнлар ўзгарди.
Унинг деворда акс этишида эса миниатюра
санъати ва маҳобатли рангтасвир ўртасидаги
ўзаро мутаносиблик ва уйғунликнинг янги
қирралари очилди.
Ўзбекистон Республикаси Прези-
дентининг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-
4688-сонли “Тасвирий ва амалий санъат
соҳаси самарадорлигини янада оширишга
доир чора - тадбирлар тўғрисида”ги қарорида
“Буюк мусаввир ва наққош ўзининг бетакрор
ижоди, гўзал санъати ва ажойиб маҳорати
билан тасвирий санъат тараққиёти учун улкан
ҳисса қўшган забардаст мусаввир нафақат
Шарқ халқлари, балки бутун дунё халқлари
маданияти тарихида сезиларли из қолдирган
Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565
йиллигини кенг нишонлаш ва санъат
Темурийлар тарихи давлат музейи «Буюк соҳибқирон - буюк бунёдкор». 1996 йил
87
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
соҳасини самарадорлигини оширишга доир
чора-тадбирлар белгиланган.
Камолиддин
Беҳзод
номини
абадийлаштириш, унинг бой ижодий
меросини халқимизга тўла етказиш, ёш
авлодни халқимиз маданияти тарихи
билан ғурурланиши ва ватанпарварлик
руҳида тарбиялашга зарур шарт-шароит
яратиш
ҳамда
миллий
миниатюра
мактаби анъаналарини давом эттириш
бугунги глобаллашув шароитида муҳим
аҳамият касб этади. Президентимиз
Шавкат Мирзиёев томонидан санъат ва
маъданиятга берилаётган бу эътибор
барчани қувонтиради ва ҳар бир ижодкорни
янада ижод қилишга ундайди. Бундай
имкониятлардан фойдаланиб Камолиддин
Беҳзоднинг муносиб издошлари сифатида
миниатюрани янада ривожлантириш, нодир
санъат намуналарини илмий ўрганиш
ва ижодий ўзлаштириш ёш мусаввирлар
олдидаги муҳим вазифа ҳисобланади.
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки,
тасвирий санъат асарлари орқали инсонда
визуал тасаввур ҳосил бўлади. Шаҳарларимиз
кўркига кўрк қўшиб келаётган меъморчилик
иншоатларидаги маҳобатли рангтасвир
асарлари аждодлар хотираси, гўёки ўтмиш
ва келажакни боғлаб турувчи кўприк
вазифасини бажаради. Тарихдан шаклланган
ва ҳозирда ўз ривожига эришган маҳобатли
рангтасвир санъати соҳасида ижод қилаётган
рассомлар катта тарбиявий аҳамиятга
молик кўплаб рангтасвир асарларини
яратдилар. Ижодкорлар шарқ миниатюраси
намуналарини
ижодий
ўзлаштириб
асли кичик ҳажмда тасвирланадиган
миниатюраларни маҳобатли рангтасвирга
олиб чиқишга эришишган. Бу асарларда
ифодаланган тасвирлар, тарихий даврлар
одамларининг ҳаёти ва ижоди маҳобатли
рангтасвирда миниатюра анъаналарининг
қўлланилгани ҳозирги замон кишисини
миллийлик,
ватанпарварлик
руҳида
тарбиялаш билан бирга уларда қизиқиш
уйғотади.
Темурнинг тахтга ўтириши маросими,
ободонлаштиришга оид ва базму-Темурийлар
тарихи давлат музейи “Самарқанддаги бозор”1996
Do'stlaringiz bilan baham: |