3
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
ЮРТИМИЗ БАДИИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИНИНГ
ЭРТАНГИ РИВОЖИ УЧУН ЯНА БИР
МУҲИМ АСОС ЯРАТИЛДИ
Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва
дизайн институти ректори
Муҳтарам Президентимиз томонидан
санъат
ва
маданият
ҳамда
унинг
таркибий қисми бўлмиш бадиий таълимга
қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик,
яратилаётган имкониятлар натижасида
юртимиз тасвирий ва амалий санъати,
музейшунослик, дизайн соҳаларида улкан
ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.
Хусусан, 2020 йилнинг 21 апрель куни
эълон қилинган “Тасвирий ва амалий санъат
соҳаси самарадорлигини янада оширишга
доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент
Қарори соҳада янги тарихий даврни бошлаб
берди десак, муболаға бўлмайди.
Мазкур қарорда белгиланган вазифалар
ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил
8 январь куни Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Камолиддин
Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва
дизайн институти фаолиятини янада
такомиллаштириш ҳамда моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Қарорда Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий рассомлик ва дизайн институти
фаолиятини янада такомиллаштиришга доир
бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, қарорда “тасвирий ва
амалий санъат, дизайн, санъатшунослик,
музейшунослик соҳаларида замон талабига
жавоб берадиган юкори малакали кадрларни
тайёрлаш
тизимини
шакллантиришга
қаратилган стратегияни ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш” белгиланган.
Маълумки,
Камолиддин
Беҳзод
номидаги Миллий рассомлик ва дизайн
институти Республикамизда бадиий таълимга
ихтисослашган ягона олий таълим муассаси
бўлиш баробарида, юртимизга тасвирий
ва амалий санъат, дизайн, санъатшунос,
музейшунос кадрлар етказиб берувчи етакчи
таълим даргоҳи ҳисобланади. Шу омилни
инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, ушбу
соҳалар учун юқори малакали кадрларни
тайёрлаш
тизимини
шакллантиришга
каратилган стратегияни ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш орқали нафақат институт,
балки юртимизда ушбу соҳаларнинг
ривожланиши учун янада кенгроқ шароит
яратилади.
Қарорда тилга олинган “Кадрлар
тайёрлашнинг
мақсадли
тизимини
шакллантириш, муваффақиятли фаолият
кўрсатиб келаётган атоқли ижодкор-
рассомларнинг “ўқув-ижодий устахонаси”
тизимини жорий этиш” орқали юртимиз
ва дунё тасвирий санъатида муносиб ўрин
тутган атоқли ижодкорларнинг иш услуби,
йўналиши ҳамда улар яратган мактаб ва
анъаналарнинг сақланиб қолиниши, уларга
муносиб издошларнинг етишиб чиқиши
учун муносиб шароитлар юзага келади. Бу
эса провардида, ўзбек тасвирий санъати
мактабининг ҳам ривожини таъминловчи
муҳим жараёнга айланади.
Бугун Янги Ўзбекистон дунёга
юзланаётган даврда барча соҳалар каби,
Do'stlaringiz bilan baham: