Жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш методи.
Касб таълими фанларини ўқитишда муваффақиятли равишда қўлланилаѐтган методлардан бири талабалар гуруҳларини жуфтлик ѐки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишдир. Бу услубда асосий масъулият талабалар зиммасига юкланади, улар фаоллигини оширишга қаратилади.
Илғор мамлакатлар, шунингдек мамлакатимиз педогог-ларининг тажрибаси кичик гуруҳлар7 туфайли таълим олувчилар ўртасида анча мустаҳкам муносабат ўрнатилишини кўрсатади.
ўқувчи-талабаларни ҳамкорликда ишлашга, билиш жараѐнини фаоллаштиришга, уларда коммуникабеллик, киришимлилик, бошқаларни фикрини эшитишни ўргатади;
берилган топшириқни биргаликда бажариш жараѐни-да ўртоқлари томонидан билдирилган фикрларни муҳокама қилишга мойиллик пайдо бўлади;
саволларни аниқ шакллантиришни, берадиган жавоб-ларни асослаб беришни ўрганадилар;
таълим олувчининг потенциал имкониятларини рўѐб-га чиқаришга ѐрдам беради. Билмаганларини сўраб ўрга-ниш имконияти яратилади. Таълим олувчилар билимини ўзаро ҳамкорликда бойишини таъминлайди;
тортинчоқ талабалар ўз билимлари, маҳоратларини намоѐн қилиш имкониятига эга бўладилар;
қобилиятли, иқтидорли ўқувчи-талабалар ўз қобили-ятларини намойиш қилиш, бошқаларга ѐрдам бериш, уларга ўргатишлари ва улардан ҳам ниманидир ўрганишлари мумкин;
кичик гуруҳларда ишлаш ҳар бир ўқувчи-талабага ўзини гуруҳнинг бир бўлаги сифатида ҳис қилиш, бир-бирларининг муваффақиятларини кўрсатишга ўрганадилар.
Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш самарали бўлиши учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш зарур:
Дарс материалани ўзлаштириш жараѐнида талабалар жамоа бўлиб ишлаши керак.
Ҳар бир гуруҳда албатта аълочилар бўлиши, кичик гуруҳ таркиби аралаш бўлгани ( қизлар, йигитлар ) маъқул.
Бутун гуруҳ ва алоҳида талабани тақдирлаш тизими кўзда тутилган бўлиши лозим.
Тадқиқотлар яна шуни кўрсатадики, ўқувчи, талабаларни кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишни ташкил этишнинг ўзи етарли эмас экан. Кутилган натижага эришиш учун яна икки компонент: гуруҳни рағбатлантириш ва шахсан масъулиятни ҳис қилиш механизми ва уни
рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш керак экан. Агарда гуруҳ миқѐсида рағбатлантириш етарли бўлмаса, гуруҳ аъзолари ўз ўртоқ-лари ўтилаѐтган дарсни ўзлаштиришига унча аҳамият бермай қўяди.
Гуруҳларни кичик гуруҳларга бўлишни қандай қоидалар ѐки тамойиллар асосида амалга ошириш лозим, гуруҳлар қандай тузилганда юқори самара беради деган саволга аниқ жавоб, универсал қоида йўқ. Гуруҳларни кичик гуруҳларга бўлишда:
a) қўйилган таълим мақсадлари, шакли, натижаси;
б) бериладиган топшириқ, технологик харита бўйича қўллашни мўлжаллаган таълим методи ва усулларини ҳисобга олишимиз керак.
Ўқувчи-талабаларни кичик гуруҳларга бўлишда тасодифий белгидан фойдаланишимиз мумкин:
аудиторияда жойлашганликларига қараб бўлиб чиқиш мумкин. Ўқишдаги натижаларига кўра:
бараварлаштириш гуруҳи сифатида ташкил қилинганда, кичик гуруҳларга турла даражада ўқийдиган талабалар бирлаштирилади.
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш гуруҳи тарзида ташкил қилинганда, иқтидорли талабалар, ўқиш даражаси нисбатан пастроқ гуруҳларга ажратилади.
Бажариладиган топшириққа кўра жуфтликни, 4-5 кишидан иборат ѐки ундан кўп ўқувчи-талабалардан ташкил топган гуруҳларга бўлиш мумкин.
Кичик гуруҳларни фаолият кўрсатиши вақти, бир топ-шириқни бажаргунча амал қиладиган гуруҳлар, бир неча машғулот мобайнида биргаликда ишлайдиган гуруҳлар, таркиби ўзгариб турувчи гуруҳлар тарзида ташкил этиш мумкин.
ХУЛОСА
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт тизимини шакллантириш, уни янада оммавийлаштириш ҳамда аҳолининг кундалик еҳтиёжига айлантириш ушбу соҳани илмий асосда ташкил қилишни тақазо етади. Aйниқса ўзбек спортини рақобатбардош босқичга коътар иш, уни халқаро миқёсга олиб чиқиш фақат илмий изланишлар, чуқур тадкиқотлар евазига амалга оширилиши мумкин. Бинобарин, соха бўйича таълим олаётган ҳар бир бўлажак мутахассис илмий-назарий жиҳатдан тўла-тўкис қуролланган, ўз касбининг устаси, замонавий, илғор илмий-тадқиқот услубларини ўзлаштирган бўлиши тозим. Институт талабалари, шу жумладан баскетбол бўйича ўқув режасидаги барча фанлар қатори илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳам зарур билим, малака ва кўникмалами егаллашлари шарт. Талабаламинг илмий-тадқиқот ишлари биринчи навбатда спортчиламинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлиги ҳамда техник- тактик малакаларини такомиллаштиришга, ўқув тренировка жараёнини шакллантириш, жумладан қўлланиладиган тренировка ва мусобақа юкламаларини спортчининг жисмоний-функсионал имкониятларига мувофиқлигини аниқлашга қаратилиши даркор.
Ҳужумда ўйин тактикаси ривожланишининг замонавий тенденсиялари аввало жамоавий келишилган ҳаракатлар ва ҳужумни ривожлантириш тезлигини ошириш вазифаларини ҳал етилишида ифодаланади. Биринчи темпдаги ҳужумда ютиб олинган очколар фоизи доимо ўсиб боради. Бироқ ўйинни жадаллаштириш ғоясини тезлаштириш мутлақлаштириш ўйинчилар ҳаракатида мақсадга мувофиқлик тамойилининг бузилишига ҳам олиб келади. Ҳужум тезлигини оширишга интилиш амалиётда тўпни қабул қилиш трайекторияси пасайтирилишига ва ҳужумчи сакрашда зарба беришдан фойдаланишига олиб келади. Стандарт, осон вазиятларда тўпни паст қабул қилиш ҳам, ҳужумчи сакрашда зарба бериши ҳам, рақибга қараганда ҳужум қилаётган жамоага кўпроқ муаммолар келтиради. Пасайтирилган трайекторияда қабул қилишда тўп баъзида рақиб томонга учиб ўта олмайди ёки юқори трос зонасига тушади, бунда, айниқса, тўр четидан узатишни бажаришда тўпни ўйнаш қийинлашади. Тўпни қабул қилишнинг паст трайекторияси кўпинча боғловчи ўйинчига узатишнинг йўналишини қийинлаштиради, бу еса тўсиқчилар ҳаракатини йенгиллаштиради. Бунда рақиб жамоаси тўсиқчилари, тўп узатилганда, доимий тайёргарлик ҳолатида турадилар ва кўпроқ ўз ҳужумчилари ҳаракатларига еътибор қаратадилар. Улар ҳам ҳимоячилар ҳам, ҳужумга қарши туришга доимо тайёр бўлади. Тўпни қабул қилиш баландлиги улар учун муҳим аҳамиятга ега бўлмайди. Жамоа ўйинининг ҳар қандай тактикаси унинг ўйинчиларини индивидуал, гуруҳли ва жамоавий ҳаракатларидан вужудга келади. Ҳужум ўйинидаги жамоавий тактика олдинги чизиқдаги ёки орқа қатордан чиқувчи боғловчи ўйинчи орқали амалга оширилади. Жамоа ҳужуми биринчи узатишдан ҳам, иккинчи узатишдан ҳам бажарилиши мумкин. Юқорида қараб чиқилган жамоа тизимлари доирасида тўп турлича доирада турлича тезликда: тез ёки секин ўйналиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |