8. Ер кўтармасини кесиш ёки кўтариш графиклари
Лойиҳавий рельс боши чизиғи ўтказилгач, лойиҳавий ва ҳисобланган рельс боши белгиларининг ўзаро нисбатига қараб ер кўтармасини кесиш ёки кўтариш зарурияти туғилади.
Темир йўл устки қурилмасини қандай баландликка «кўтариш» қуйидаги ифода бўйича аниқланди:
Темир йўл ер кўтармасининг қандай қалинликда «кесилиши» эса қуйидаги ифода бўйича аниқланди:
Темир йўл устки қурилмасини қандай баландликка «кўтариш» ва темир йўл ер кўтармасининг қандай қалинликда «кесилиши» ҳар бир пикет учун алоҳида ҳисобланди.
«Кўтаришлар» ва «Кесишлар» қийматлари бўрттирилган бўйлама қирқимнинг «кўтаришлар ва кесишлар графиги» сатрида келтирилди ва график сифатида кўрсатилган (1-илова).
9. Зарбдан шикастланган эгриликни тўғрилаш
Мавжд темир йўлдаги эгриликларни тўғрилашни ҳисоблаш жараёнида эгриликнинг радиуси, унинг пикет ҳолати, ўтиш эгриликларнинг узунлиги белгиланган ва силжитишларнинг қиймати ҳисобланган.
Шикастланган эгриликни тўғрилаш бурчак диаграммаси усули билан амалга оширилган.
Мавжуд эгриликнинг съёмкаси 9.1- расмда келтирилган схема бўйича амалга оширилган. Ўлчаш натижалари “Эгрилик қайдномаси” да келтирилган.
9.1. Мавжуд эгриликнинг бурчак диаграммаси
Мавжуд эгриликни бурчак диаграммаси юзасини ҳисоблаш жадвал усулда амалга оширилган (2-илова).
Барча ҳисоб ишлари 2 – иловада амалга оширилган. Ҳисоблар қуйидаги тартибда амалга оширилган:
Бурилиш бурчак градусдан радианга ўтказилган
Бош уринма чизиқдаги визирлаш ўқлари орасидаги бурилиш бурчаги қуйидаги ифода бўйича ҳисобланган ва жадвалга туширилган
Мисолимизда:
0,20653
0,419169
0,539597
= 0,554142
Эгилиш ўқлари ортиши ҳисобланган.
; м
Бунда, – мос равишда 20 метрлик m, m-1 нуқталардаги эгилиш ўқининг узунликлари
Масалан: ПК 211+40 да f = 0;
ПК 212+00 да f=1,150 Δf=0.210 м
Мавжуд доиравий эгриликнинг бурилиш эгрилик узунлиги давомида эгилиш ўқларининг ортишининг йиғиндиси қуйидагига тенг.
+ƩΔf= м
-ƩΔf=2,119 м
Мавжуд доиравий эгриликнинг барча 20 талик нуқталари учун бурчак диаграммадаги “юзалари” қуйидаги ифодада ҳисобланган.
Масалан: ПК 215+00 да ;
Мавжуд доиравий эгриликнинг бурчак диаграммаси юзаси
га тенг. Унинг тўғри ҳисобланганлигини қуйидаги ифода бўйича текширилган.
Мавжуд эгриликнинг бурчак диаграммасини чизишда қуйидаги масштаблар қабул қилинган.
Йўлнинг масштаби 1:1000
Бурилиш бурчаклари учун 1 см да 0.04 рад.
, 1 см да 0.8 м
Чизманинг обцисса ўқида эгриликнинг съёмка қилишни бошидан оҳиригача “йигирматалик” нуқталарнинг пикет ҳолати қўйиб чиқилади.
Чизилган бурчак диаграммани таҳлил қилиб қуйидагиларни айтиш мумкин.
Бизнинг мисолимизда мавжуд доиравий эгриликлар бир радиусли бўлиб, у шикастланган. Чунки, бурчак диаграммаси синган чизиқ кўринишга эга. Доиравий эгриликнинг боши ва оҳирида ўтиш эгриликлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |