3.Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи тиббий ёрдам курсатиш.
4. Ходимларни укитиш ва билимини текшириш талаблари.
2-маъруза. Тезкор хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш.
Режа
I.
Тезкор хизмат кўрсатиш.
II.
Ишни бажариш тартиби.
III.
Синов саволлари.
I. Тезкор хизмат кўрсатиш. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарда якка ўзи хизмат қилувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими, шунингдеқ навбатчилик қилаётган катта навбатчи электр хавфсизлиги бўйича IV группага, қолган ходимлар эса III группага эга бўлиши шарт.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарда якка ўзи хизмат қилувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими III группага эга бўлиши керак.
Кучланиш остида бўлган электр ускунани тўсиқсиз ток ўтказувчи қисмига 1-жадвалда қайд этилганидан кам масофага юк кўтарувчи ва бошқа машина-механизмларнинг ҳамда шахсларнинг яқинлашиши ман этилади.
Электростанция ва подстанция электр ускуналарини якка ўзи кўриб чиқишни электр хавфсизлиги бўйича III группага эга бўлган навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими, ёки V группага эга бўлган маъмурий-техник ходим ёки корхона раҳбарияти бажариши мумкин.
Электротехникага алоқаси бўлмаган ходимлар электростанция ва подстанция электр ускуналарини кўриб чиқишни ва экскурсияни корхона маъмурияти рухсати бўлган, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган IV группали ходим назорати остида ўтказиши мумкин.
Электр узатиш тармоғини кўриб чиқиш ушбу қоиданинг 14.5.1 ва 14.5.2 бандларига биноан амалга оширилиши мумкин.
Ушбу электр ускуналарида хизмат қилмайдиган ходими электр ускунага навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими ёхуд, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходим ҳамроҳлигида ижозат бериб киргизиш мумкин.
Назоратчи ходим электр ускунада ишлашга рухсат этилган ишчи хавфсизлигини тўла таъминлаши, ҳамда ток ўтказувчи қисмига мутлақо яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантириши керак.
1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарни кўриб чиқиш пайтида ток ўтказувчи қисмлари 1-жадвалда кўрсатилгандан кам масофага яқинлашишга қарши қўйиладиган тўсиқлар билан жиҳозланмаган хона ва хоналарга кириш ман этилади.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускунни кўриб чиқишда шчит, электр ускуна, ўлчов асбоби жойлашган шкаф, бошқарув пульти ва бошқа ускуналар эшигини очишга рухсат этилади.
Электр ускунани кўриб чиқиш жараёнида бирор-бир ишни бажариш ман қилинади.