1-жадвал.
Кучланаш остида бўлган ток ўтказувчи қисмгача яқинлашиш мумкин бўлган масофа, (м).
Кучланиш, (кВ)
|
Одамлар ва улар қўллайдиган асбоб-ускуна-лардан вақтинча тўсиқ, ток ўтказувчи қисмларигача бўлган масофа, (м).
|
Юк чангалловчи мосламалар, строплар, ишчи ёки транспорт ҳола-тида бўлган юк кўтариш машина ва механизмлар билан ток ўтказувчи қисмлар орасидаги масофа, (м).
|
1 гача бўлган ҳаво электр узатиш тармоғи учун
|
0,6
|
1,0
|
Бошқа электр ускуналари учун
|
чекланмайди,
(тегиш мумкин эмас)
|
1,0
|
6-35
|
0,6
|
1,0
|
110
|
1,0
|
1,5
|
150
|
1,5
|
2,0
|
220
|
2,0
|
2,5
|
330
|
2,5
|
3,5
|
400-500
|
3,5
|
4,5
|
750
|
5,0
|
6,0
|
800
|
3,5
|
4,5
|
1100
|
8,0
|
10,0
|
— Ўзгармас ток
Эслатма: Ушбу жадвалда ҳамда бундан кейинги Қоида жумлаларида 3 кВ кучланишли электр ускуналарини 6 кВ кучланишли электр ускуналарига тенглаштирилади, кучланиши 20 кВ электр ускуналарини 35 кВ га, 60 кВ электр ускуналарини эса 110 кВ га тенглаштирилади.
6-35 кВ кучланишли электр ускунада ерга туташиш содир бўлса, ходимларни ёпиқ тақсимловчи электр ускунада 4-метрдан очиқ тақсимловчи электр ускуна ва узатиш тармоғида 8-метрдан кам масофага яқинлашишга фақат тармоқни тезда ўчириш, истеъмолчини бошқа тармоқдан улаш, ҳамда кучланиш таъсирига тушиб қолган шахсни қутқариш учун рухсат этилади. Бундай ҳолларда, электр ускунада ишлатиладиган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак.
Кучланиши 1000 В дан юқори қўл приводан ажратгич (разъедини-тель), узгич (отделитель) ва ўчиргич (выключатель) ускуналарини ўчириш ва ёқишда диэлектрикдан қўлқопдан фойдаланиш керак.
Сақлагич қўйиш ва олишда ушбу тармоқдан кучланишни олиш шарт.
Кучланишни олиб ташловчи коммутацион аппаратлар ўрнатилмаган электр қўшилмада, сақлагични кучланиш остида олиш ва қўйиш, шу тармоққа уланган истеъмолчи ўчирилган тақдирда рухсат этилади.
Иккиламчи занжир ва ёритиш тармоқларида, кучланиш трансформаторида сақлагични қувватни олмасдан ва кучланиш остида алмаштиришга рухсат этилади.
Кучланиш остида сақлагични алмаштириш керак бўлиб қолса, қуйидаги ҳимоя воситасидан фойдаланиш зарур:
- 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунада диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагини қўллаган ҳолда омбир (штанга) дан;
- 1000 В кучланишгача бўлган электр ускунада изоляцияланган омбир ёки диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагидан фойдаланилади;
Коммутацион аппаратлар билан жиҳозланмаган 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва йиғилмаларда ўрнатилган сақлагичлар (предохранителлар) устма-уст, фазалар вертикал жойлашган бўлса, сақлагични олиш ва қўйиш истеъмолчидан қувватни олмасдан туриб, кучланиш остида алмаштиришга рухсат этилади. Бундай пайтда кўзни ҳимоя қилиш воситаси ўрнига юзни (бетни) ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Иш олиб борилаётган электр ускуна хонасидан ташқари, хонада қолган барча хона, хона, шчит ва йиғилмаларнинг эшиклари қулфланган бўлиши керак.
1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуна (ёпиқ комплект, очиқ тақсимловчи электр ускунанинг хона ва хоналари), ҳамда 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуна ташқарисида жойлашган 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва электр ускуна шчит ва йиғилмаларнинг калитлари навбатчи ҳисобида бўлиши шарт. Навбатчи бўлмаган электр ускуналарида калитлар маъмурий-техник хизматчи ҳисобида бўлиши мумкин.
Ҳар бир калит номерланган бўлиши даркор. Калитларнинг бир комплекти захирада сақланиши шарт. Калитлар тилхат билан қуйидаги ходимларга берилиши керак:
- якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга-барча хоналарнинг калитлари;
- тезкор-таъмирловчи ходимлар ичидан ажратилган ишлашга ижозат берувчи шахсга, иш раҳбари ва ишбошига, назорат қилувчига-фақат иш олиб борилиши учун ажратилган хона калити берилади;
Ҳар куни иш тугагандан сўнг ва электр ускуна кўриб чиқилгандан кейин калитлар албатта қайтариб топширилиши керак. Навбатчи бўлмаган электр ускунада иш олиб борилганда ушбу электр ускуна жойлашган хона калити, кўриб чиқилгандан ёки иш тўлиқ тугалланганидан сўнг, узоғи билан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан топширилиши зарур.
Электр ускуна жойлашган хона калитини узоқ муддатга бериш электр тармоғи корхонасининг тақсимловчи электр ускуналарида тезкор ўчириш-ёқиш ҳуқуқига эга бўлган истеъмолчи ходимига ҳамда якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган навбатчига, тезкор-таъмирлаш ва маъмурий-техник ходимларга бериш заруратини корхона бош муҳандиси белгилайди.
Калитни олиш ва қайтариш жараёни исталган шаклдаги иш журнали ёки тезкор-диспетчерлик журналларида қайд қилиниши керак.
Электр токига тушиб, жароҳатланганни қутқариш учун электр ускунадан кучланишни олиш рухсатсиз бажарилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |