3.”ҚАЙТА ҚУРИШ” ВА ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ
1980-йилларнинг ўрталаридан бошланган “қайта қуриш” маданият соҳасини ҳам қамраб олди. Мамлакат сиёсий раҳбариятининг маданият соҳасини “қайта куриш”и аслида маънавий жабхада маъмурий-буйруқбозлик тизими, ривожланишнинг экстенсив йўли яроқсиз бўлиб қолганлигидан далолат эди. Ҳақиқатдан ҳам шундай эди. Чунки узоқ йиллар давомида мустабид тузумнинг миллий республикалар маданиятини инкор этиб, бутун мамлакатда ягона “социалистик маданият”ни шакллантириш борасида олиб борган ғайриилмий сиёсати маданиятда ҳам ижтимоий-иктисодий соҳаларда бўлганидек тушкунлик, турғунлик механизмини юзага келтирди.
Бундай механизм 1980- йиллар ўрталарига келиб тўлиқ пишиб етилган бўлиб, уни бартараф қилиш керак эди. Шу боис таълим, фан, маданият ва санъат соҳаларида ҳам “қайта қуриш,” яъни, мамлакат сиёсий раҳбариятининг таъбири билан айтганда, унинг “ривожини сунъий равишда жадаллаштириш” лозим эди. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маданият ривожи, маънавий жараёнлар жамиятнинг ўзига хос ички, табиий Қонунлари асосида рўй беради, уни сунъий жадаллаштириш учун кўр-кўрона аралашув салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.
Яна шуни ҳам тан олиш керакки, қайта қуриш Ўзбекистонда миллий маданиятни, айниқса, миллий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш, халқнинг ўзлигини англаш жараёнини тезлаштириш йўлида маълум қадам бўлди. Қайта қуриш муносабати билан маданиятда миллийлик тиклана бошлади, маданий меросга муносабат ўзгарди, ижтимоий ҳаётда миллийлик ва байналмилаллик нисбатида, қисман бўлса-да адолат тикланиши содир бўлди. Бироқ қайта қуриш ўзбек халқи маданиятини ривожлантиришни, уни ҳақиқий халқ маънавиятига айлантиришни бош мақсад қилиб қўймаган эди
Маданиятдаги “Қайта қуриш” ҳукмрон мафкуранинг ўз сиёсий барқарорлигини тиклаш йўлидаги навбатдаги уриниши эди, холос. Унинг мақсади маданиятдаги шаклланиб бўлган секинлаштириш механизмининг “кўзга ташланиб” турган айрим “қусурларини” енгил таъмирлашдан бошқа нарса эмас эди. Бу нарса, айниқса, халқ таълими ва олий таълим тизимида яққол кўзга ташланиб қолди.
1985—1990 йиллар халқ таълими тизимидаги айрим силжишлар маъмурий-буйруқбозлик тизимининг зўр бериб қилган ҳаракати билан тавсифланади. Лекин бу даврда таълим ва тарбия сохасида зиддиятли ҳолатлар янада кескинлашди. Мактаб, ўрта махсус ва олий таълим тизими моддий жиҳатдан етарли даражада таъминланмади. Совет таълим тизими жаҳон андозасидан ажралиб қолди, жаҳоннинг илғор тажрибаларидан баҳраманд бўлмади. Шунингдек, ўқувчи ва талабаларнинг ижтимоий фаоллиги ортиб борган сари таълим тизимининг концептуал тарзда чекланиши халқ маорифидаги энг катта муаммога айланди. Таълим, тарбия соҳаси кадрларини сифат жихатдан қайта кўриб чиқа олмади, мафкуравий чеклашлар тобора кучайиб борди.
1980-йилларнинг ўрталаридан бошланган халқ маорифидаги ислоҳотлар жузъий аҳамиятга эга бўлиб, мавжуд муаммони ҳал қилишдан кўра уни кенг халқ кўз ўнгидан яшириш, “бўяб-бежаб” кўрсатиш маъқулроқ кўринди. Аслида, ислоҳотдан кўзланган мақсад “совет таълими тизими”ни халқаро даражага кўтариш, мутахассис ва ўқувчилар билим савияси сифатини ошириш, таълимни демократлаштириш ва инсонпарварлаштиришдан иборат эди.
Аммо кўзланган мақсадга эришиб бўлмади. Бунинг сабаби ислоҳотнинг ўлиб бораётган коммунистик “таълимот”га, мустабид жамиятнинг тафаккурига асосланганлиги бўлди. Булардан ташқари, ислоҳотни қуруқ ваъдаларга асосланиб ўтказиб бўлмас эди, у кучли моддий базага эга бўлиши керак эди. Лекин у моддий жихатдан таъминланмади, шунинг учун ҳам у кутилган натижа бермади. Масалан, халқ таълими сохасида белгиланган ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ССР Маориф вазирлиги республикадаги табиий ўсишни эътиборга олган ҳолда юқори савиядаги таълим тизимини яратиш мақсадида 1985—1990 йилларга мўлжаллаб тузилган истиқболли режада 3693 минг ўқувчига мўлжалланган янги мактаблар қуришни кўзда тутган эди.
Лекин Марказ ислоҳотни таъминлаш учун етарли маблағга эга бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистонда янги мактаблар курилишини 920 минг ўринга туширди. Ҳолбуки, бу пайтда республика қишлоқларидаги мавжуд мактабларнинг 20%и ҳалигача мослаштирилмаган биноларда фаолият кўрсатаётган эди. Ўқитувчи кадрлар тайёрлашда ҳам номутаносиблик юзага келган эди. 1985 йилда республика мактабларида ишлаётган ўқитувчилар сони 268,4 минг кишини ташкил қилган ҳолда, бу рақам 1990 йилга келганда 243,9 минг нафарга тушиб қолди. Бунинг сабаби, биринчидан, аҳоли ўртасида асосий зиё тарқатувчи ўқитувчига нисбатан эътиборсизлик бўлса, иккинчидан, ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоялашдаги йўл қўйилган жиддий хатолар бўлди.
И.Каримов бошлиқ сиёсий рахбарият халқ хўжалигини қайта қуриш доирасида мутахассислар тайёрлаш тизимига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритди. Баъзи бир мутахассисликларни тайёрлаш қисқартирилди, янги сохалар бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди ва ана шу йўналишда олий ўқув юртларининг таркиби қайта кўриб чиқилди (янги институтлар ва университетлар очилди, бир қатор институтларнинг йўналиши ўзгартирилди).
1989—1991 йилларда Ўзбекистон халқ хўжалигининг янги истиқболли йўналишини ҳисобга олган холда олий таълим тизимида амалга оширилган бу тадбирлар кейинги йилларда Ўзбекистон ФА “Қуёш физикаси” ўзининг ижобий натижаларини 1985—1990 йилларда Ўзбекистон фанида ҳам бир қатор ўзгаришлар содир бўлди. Ўзбекистон Фанлар академияси, олий ўқув юртлари тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари, илмий лабораториялар ўз фаолиятларини “қайта қуриш” талаблари асосида такомиллаштиришга ҳаракат килдилар. Таъкидлаш лозимки, бу даврда Ўзбекистон фани ўзининг уйғониш даврини бошидан кечираётган, табиий ва ижтимоий фанлар бўйича жиддий изланишларга қўл урилаётган эди. Хусусан, 1987 йилда Тошкент вилоятининг Паркент туманида ниҳоятда ноёб илмий-экспериментал мажмуа — бизеркаль оптика—энергетика қурилмаси фойдаланишга топширилди.
1991 йилда ФА таркибида Сув муаммолари институти ташкил этилди. Фан билан ишлаб чиқаришни яқинлаштириш мақсадида баъзи институтлар қошида ишлаб чиқариш бирлашмалари, марказлари ташкил қилинди.
Айниқса астрономия соҳасида катта ишлар амалга оширилди. 1980-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Астрономия институти олимлари француз олимлари билан ҳамкорликда Қуёшнинг глобал тебранишини тадқиқ этиш сохасида кенг куламли ишлар олиб бордилар. Куёш фаолиятини текшириш соҳасида Ю.Солоним, И.Сатторов, 3.Коробова, Ш.Эгамбердиев кабиларнинг хизмати катга бўлди.
1986 йилда эса юксак энергияли астрофизика бўлими ташкил қилинди, унда гамма—астрономия соҳасида тадқикотлар ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, биология, кибернетика, ядрофизика, кимё ва медицина фанлари соҳаларида ҳам бир қатор муҳим ва долзарб муаммолар устида илмий изланишлар олиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |