Мундарижа кириш


И.Каримов – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти. Мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти



Download 383,89 Kb.
bet11/35
Sana22.02.2022
Hajmi383,89 Kb.
#114027
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
2 5442767846675320607

И.Каримов – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти. Мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти




  1. 1991 йил август воқеалари. ГКЧП. Совет давлатининг таназзулга юз тутиши.

1980-йилларнинг ўрталарига келиб СССРда танглик ҳолати кескин кучайди, у мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини қам­раб олди. Мустабид тузум шароитида давлат мулки монополияси ва бошқарувда маъмурий— тақсимлаш тизими ҳукмронлиги тобора кучайиб борди, натижада ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари, ялпи маҳсулот ҳажми, меҳнат унумдорлиги шиддат билан пасайиб кетди, ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чи­қариш воситаларидан, меҳнат самаралари ва шу кабилардан бегоналашуви янада ортиб борди.


Халқ хўжалигини таназзулга олиб келган чуқур издан чиқиш жараёнлари, халқ ижтимоий манфаатларининг назар-писанд қилинмаслиги каби бошқа омиллар билан биргаликда КПССнинг улкан, лекин кутилаётган натижаларни бермаётган иқтисодий сиёсати бутун ижтимоий-сиёсий тизимнинг оқсашини олдиндан белгилаб берди. Чунки бу вақгга келиб, халқнинг бунёдкорлик ғайрати партия-давлат тузилмаларининг сиё­сий ҳукмронлиги билан бутунлай сиқиб қўйилган эди.
Сарф-харажатларга тўлиб-тошган совет иқтисодиётининг жиддий нуқсонлари, бошқарув тизимининг ўта марказлашганлиги ва тараққиётга тўғаноқ бўлаётганлиги марказий сиёсий раҳбариятни бу йўналишда муайян ислоҳотлар ўтказишга ундади. Масалан, 1950-йил ва 1960-йилларнинг ўрталарида совет жамиятини бир оз бўлса-да демократлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш жараёнларини ислоҳ қилишга уринишлар бўлган эди. Вақт жиҳатидан фарқ қилувчи ана шу ислоҳотлар стратегиясида халқ хўжалиги ва сиёсий соҳада, шунчаки жузъий ўзгаришлар қилиш билан чекланилган эди. Эскиликка ёпишиб олган ҳолда маъмурий тизим доирасида, иқтисодиётга партия раҳбарлиги ва унинг ҳаддан ташқари мафкура измида бўлиши шароитида қилинган ислоҳотлар кутилган натижа бермади, иқтисодиётнинг жонланишига эришиб бўлмади.
“Аксинча,—деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов,— сўнгги ўн йиллар мобайнида сохта обрў орттириш мақсадида қабул қилинган ва мавжуд имкониятларни ҳисобга олмаган ижтимоий, озиқ-овқат, аг­рар, энергетика, экология ва бошқа соҳалардаги кўпгина дастурлар иқтисодий қарама-қаршиликларни чуқурлаштириб юборди. Натижада иқтисодиётни батамом издан чиқариб, мод­дий ва молиявий маблағлар тақчиллигининг даҳшатли тарзда ўсишига олиб келди”.
Мустабид тузум ишлаб чиқариш самарадорлиги, маҳсулот сифати, фан-техника тараққиёти бўйича бирин-кетин мавқени қўлдан бой бера бошлади, жаҳоннинг анча ривожланган мамлакатларига нисбатан орадаги фарқ хавфли равишда ортиб бор­ди. Совет иқтисодиёти жаҳонда бу борада юз бераётган янгиликларга бутунлай эътибор бермайдиган бўлиб қолди, мутаассиблиги ва пухта эмаслиги билан ажралиб турди.
Бироқ асосий хавф шундан иборат эдики, меҳнатга нисба­тан қизиқтириш тизимининг нуқсонлари одамлар руҳиятининг бузилишига, боқимандалик кайфиятларининг авж олишига олиб келди. Яъни, И.Каримов сўзлари билан айтганда, “Марказдан бошқаришнинг амалдаги тизими, унинг идоралари, хўжа­лик юритиш услуб ва усуллари иқтисодиётнинг янада ривожланишига сезиларли туртки бўлишига, кескин ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қодир эмаслиги яққол аён бўлиб қолди”.
Хўжалик организмига мустабид тузум даврида ўрнашиб қол­ган иллатлар Ўзбекистон иқтисодиётига тағин ҳам кўпроқ даражада зарар етказар эди. Йўл қўйилган қўпол хатолар, нуқсонлар, маданий хўжалик юритиш принципларининг тўғридан-тўғри бузилиши натижасида иқтисодиёт олға томон силжишида энг муҳим бўлган йўналишлар барбод бўла бошлади.
1980-йилларнинг ўрталарида асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича республика иттифоқда охирги ўринлардан бирини эгаллар эди. Аҳоли жон бошига миллий даромад ҳосил қилиш Ўзбекистонда ўртача иттифоқ даражасига қараганда икки баравар кам эди. Ўзбекистон аҳолисининг мамлакатдаги бошқа минтақаларга нисбатан моддий ва ижтимоий неъматлар билан таъминланиш даражасидаги фарқ жиддий равишда ортиб кетган эди.
Ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришнинг янги мустамлакачилик режасига кўра республика иқтисодиёти учун бир томонлама, фақат “хом ашё” йўналишида бўлиш олдиндан белгилаб қўйилган эди. Натижада, республикада саноатнинг хом ашёга бирламчи ишлов бериш билан боғлиқ тармоқлари кўпроқ ривож топди.
Саноатдаги тайёр маҳсулотнинг салмоғи умумий маҳсулотларнинг факат 25%ни, халқ истеъмол молларини иш­лаб чиқариш эса ўртача иттифоқ даражасининг фақат 40%ини ташкил қилар эди. Иқтисодиёт тизимидаги ва ишлаб чиқариш­нинг ихтисослашувидаги хатоликлар Ўзбекистон ресурс имкониятлари ва экологик иллатларининг ортишига, моддий ва молиявий аҳволнинг ёмонлашувига олиб келди.
Ўзбекистон сано­ат ишлаб чиқаришининг кўпайиши, асосан пахта тозалаш, ёқилғи саноати ресурс соҳалари, қора ва рангли металлургия тармоқлари ҳисобига таъмин этилди. Қора ва рангли металлур­гия тармоқларининг улуши 60—65%га етди. Ҳолбуки, машина­созлик ва металлга ишлов бериш салмоғи кўпи билан 2 банд юқори кўтарилиб 16%дан кўпроқни ташкил этган эди.
Марказнинг ўта худбинлик асосида, фақат ўз манфаатини кўзлаб юритган сиёсати натижасида минтақалар аро нооқилона алоқалар юзага келтирилди, бундай шароитда Ўзбекистондан унинг миллий манфаатларига зарар етказган ҳолда кўпроқ миқдордаги хом ашё ва чала маҳсулотлар олиб кетилар эди, четдан эса асосан асбоб-ускуналар ва тайёр буюмлар келтирилар эди­ки, бу бошқа иттифоқдош республикалар билан ўзаро муносабатларда зиддиятларни чуқурлаштирар, жойларда ижтимоий-миллий тангликни вужудга келтирар эди.
Республика халқ хўжалигининг бир томонлама (пахтачиликка) ихтисослашганлиги, инсон соғлиғи учун зарарли бўлган кимё ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарининг ўйламасдан аҳоли зич яшайдиган жойларда қурилиши, қишлоқ хўжалиги­да, айниқса пахтачиликда кимёвий моддалардан, зарарли пестицидлардан кенг фойдаланиши атроф муҳит, атмосфера, миллионлаб кишиларнинг яшаб турган жойларининг экологик аҳволини мураккаблаштириб юборди. Орол денгизининг шиддат билан қуриб бориши аҳволни янада қийинлаштирди, бу ҳол бутун Марказий Осиё минтақаси учун экологик муҳитни ҳалокат ёқасига олиб келди.
Ўзбекистондаги иқтисодий ва экологик кескинликни юмшатиш, миллий ўзликни англаш, Марказ томонидан ўтказилаётган тазйиқни бўшаштиришга бўлган уринишларни, республикага энг мақбул ва хос бўлган йўлларни белгилашга интилишнинг ҳар қандай кўриниши “маҳаллийчилик”, “миллатчилик” деб қаралди ва қаттиққўллик билан барҳам топтирилди (ҳатто марказлашган ҳолда ажратиладиган маблағлар ва ресурсларни чеклашгача бориб етилди).
Мустабидчилик мероси ва иқтисодий танглик оқибатларини барҳам топтириш юзасидан қатьий чора-тадбирлар кўриш ўрнига вақтли матбуотда, радио, телевидение ва шу каби воситалар орқали совет жамиятининг “муаммолардан ҳолилиги”, мутлақо “тангликсиз” ҳолда ривожланаётганлиги ҳақидаги, КПСС танлаган “социалистик тараққиёт йўлининг тўғрилиги” хусусидаги илгаридан ҳаммага маълум бўлган ақидалар, сафсаталар янграшда давом қилди. Бироқ унитар Совет давлатининг ўз халқи­га, ҳатто энг оз миқдордаги ҳаётий неъматларни, маданий давлатларда бериладиган ижтимоий кафолатлар ва эркинликларни ҳам таъминлашга қодир эмаслиги кун сайин яққол маълум бўлиб борди.
Халқ хўжалигидаги танглик ҳолатларининг шиддат билан ортиб бориши ижтимоий кескинликнинг авж олиши билан биргаликда қўшилиб социалистик тизимнинг таянч негизларига таҳдид солувчи хатарли сиёсий тангликка ўсиб ўтиш хавфини туғдирди. Бутун жамият ижтимоий ҳаётида жиддий ўзгаришлар қилиш зарурлигини тақозо қила бошлади. Бироқ марказий мустабид давлатнинг М.С.Горбачев бошчилигидаги юқори партия-совет раҳбарияти жамиятда туб ислоҳотлар ўтказишни тезлаштириш зарурлигини фаҳмласа-да, лекин уни амалга оширишда шошилмади ва бу масалага ёндашувда жиддий хатоларга йўл қўйди.
Туб ислоҳотлар ўтказишда сусткашлик қилиш, ички вазиятнинг кескинлашувига, ёмон оқибатларга олиб келиш хавфини туғдирар эди. Боши берк мураккаб вазиятдан чиқиш йўлини қийинчилик билан излаш бошланди. Ниҳоят, 1985 йилнинг баҳорида КПСС МҚнинг апрел пленуми совет жамиятини тубдан қайта қуриш, унинг барча соҳаларини чуқур ислоҳ қилиш йўли­ни эълон қилди. “Қайта қуриш” совет жамиятини ривожлантиришнинг объектив эҳтиёжи, унда яшовчи миллатлар ва халқлар манфаатлари тақозо этган ҳаётий зарурат сифатида таърифланди.
Аввалги тугалланмаган ислоҳотлардан фарқли ўлароқ 1985 йилда жамиятни ҳар томонлама янгилашга ўтиш зарурлиги эъти­роф қилинди. Қайта қуришнинг таркибий қисмлари сифатида жамият ҳаётини демократлаштириш ва туб иқтисодий ислоҳотлар ўтказишдир, деб эълон қилинди. Ўша йиллардаги партия-ҳукумат ҳужжатларида жамиятни “турғунлик” иллатларидан тозалашга, уни “инқилобий янгилаш”га, оддий инсон эҳтиёжларига диққат-эътиборни кучайтиришга чақириқлар янги куч билан янгради.
Раҳбарликнинг эскириб қолган шакллари ва усуллари, тўғаноқлик ва танглик ҳолатларининг мавжудлиги, жамиятда ошкора танқиднинг, фикрлар хилма-хиллигининг, ҳокимият тузилмаларида ва иқтисодиётни бошқаришда демократиянинг, Марказ билан миллий ўлкалар манфаатларида оқилона нисбатнинг йўқлиги, инсон омилининг етарли даражада ҳисобгa олинмаслиги қораланди. Бинобарин, сиёсат ва ижтимоий муносабатлар соҳасида фикр эркинлигига, раҳбар лавозимларга сайлашнинг муқобиллигига йўл қўйиш, маҳаллий совет органлари ваколатлари ва масъулиятининг кенгайтирилиши назарда тутилди.
Хусусан, маҳаллий совет органлари саноат корхоналарининг ўзларига буйсунишидан ташқари улар фаолиятини назорат қилишлари, жойларда кенг истеъмол қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятларини қидириб топишлари, уларнинг сотилишини назорат қилишлари лозим эди. Давлат тизимини ислоҳ қилишда устиворлик миллий республикаларга кўпроқ мустақиллик берилишига қаратилмоғи керак эди.
Иттифоқдаги мав­жуд яккапартиявийликнинг сиёсий ва мафкуравий ҳукмронлигини ҳеч бўлмаганда чеклаш, эквивалентли бўлмаган иқтисодий айирбошлашга, қишлоқ хўжалик ва минерал хом ашё ишлаб чиқаришга ихтисослаштиришга, республикалар, айниқса, Ўзбе­кистон учун зарарли бўлган ана шундай иқтисодий йўналишга барҳам берилиши зарур эди.
Бироқ қайта қуриш “концепцияси” аввалбошданоқ ноилмий бўлиб, у мағлубиятга маҳкум эди.
Қайта қуриш борасидаги дастлабки тажрибаларнинг кўрсатишича, мамлакат сиёсий раҳбарияти биринчи кунданоқ “қайта қуриш” мафкурасини англаб етишда ниҳоятда соддалашган нуқтаи назар билан ёндашди. Қайта қуриш “концепцияси” “қардош” иттифоқдош республикаларнинг ҳаётий манфаатлари ва муаммоларини чуқур илмий таҳлил қилишга, уларни билишга асосланмаган эди. Ўша даврда совет социалистик тузуми иқтисодий, сиёсий жиҳатдан улкан имкониятларга эга деб ҳисобланди, тарихий истиқбол социализм томонида деб қаралди.
Социализмга сунъий равишда демократик қиёфа берилиб, мустабид тузум­нинг мавжуд ярамас иллатларини “тасодифий ҳол”, улар учун “социалистик жамиятда асос йўқ”, шунинг учун уларни, ай­ниқса, бошқарув тизимидан олиб ташлаш кифоя дейилди. Шу билан бирга, совет иқтисодиётининг, бутун хўжалик тизимининг ана шу иллатлари келиб чиқиши жиҳатидан социалис­тик ишлаб чиқариш муносабатларининг хусусиятига, бозор иқтисодиёти имкониятларидан тўла-тўкис фойдаланишни ин­кор қилувчи коммунистик мафкура монополиясига боғлиқ эканлиги тан олинмади.
Мамлакатда қарор топган хўжалик юритиш тажрибаси СССР раҳбариятига социализм ривожланиб борган сари мулкчилик муносабатларининг тузилиши оддийлашади, унинг турли-туман шакллари бир-бири билан яқинлашиб қўшилиб кетади, иқтисодий жараёнлар давлат тасарруфига ўтади, деб даъво қилишларига имкон берди. Ана шунга асосланиб марказлашган раҳбарлик усуллари узлуксиз кучайиб бориши лозим, деган узоқни кўзловчи хулоса чиқарилди. Буларнинг ҳаммаси социалистик ижтимоий тузумнинг, истисносиз барча ишлаб чиқа­риш воситаларига давлат мулкчилиги сақланиб қолган тақдирдагина,
КПСС етакчилиги ҳеч нарса билан чекланмаган шароитдагина шундай бўлиши мумкин эди. Бошқача айтганда, “қайта қуриш” тажрибаси фақат партиянинг ижтимоий-сиёсий раҳбарлигини мустаҳкамлашни, жамиятни социалистик асосда ташкил этишни янада такомиллаштиришни, унинг фақат қисмангина, шунчаки, “пардоз бериш” тарзида янгиланишини назарда тутган эди.
Эскича услубда ёндашувлар таъсири шунга олиб келдики, ҳатто амалдаги хўжалик юритиш механизмини шунчаки ўзгартиришга қаратилган оддий бир концепция ҳам таклиф қилинмаган эди. Мўлжалланган ислоҳотларнинг туб моҳияти ва хусусиятлари тўғрисидаги тасаввур ҳам қарор топмаган эди. Жамият ҳаётини тубдан қайта қуриш йўлидаги асосий тўсиқ мустабид тузум иллатлари, совет иқтисодиёти самарасизлиги, “қайта қуриш” ишбошиларининг мавжуд тузумни ўзгартиришга қодир эмаслиги ва буни мутлақо истамаслигида эди.
1980-йилларнинг иккинчи ярми мобайнида рўй берган “қайта қуриш”ислоҳотлари туркуми субъектив тарзда, фақат ички ҳис-ҳаяжонга асосланиб, ихтиёрий равишда шунчаки синаб кўришлар ва хато усуллар билан ташқи томондан таъсирчан бўлишини умид қилиб, аниқ илмий жиҳатдан саводли ишлаб чиқилган, сиёсий жиҳатдан асослаб берилган дастурсиз амалга оширилди. И.Каримов қайта қуриш сиёсати даврида иқтисодиётда рўй берган бузилишларни таърифлар экан, бундай деб таъкидлаган эди: “Инқироз сабаблари ва омилларини тўлиқ тасаввур этмаган, ўзгартиришларнинг аниқ-равшан дастурига эга бўлма­ган бутун иқтисодий сиёсат эмпирик характерда бўлиб, авантюрадан иборат экспериментлардан, ҳар томонга оғишлардан бошқа нарса эмас эди.
Иқтисодиётни барқарорлаштириш ва бозор муносабатларига ўтишнинг турлича ёндашувларга асосланган дастурлари лойиҳаларининг кўплиги ислоҳотларнинг аниқ мақсади йўқлигидан, уларни рўёбга чиқариш муддатлари — “беш юз кун” деб белгилаб қўйилиши эса зарур ўзгартириш­ларнинг туб моҳияти ва ниҳоятда мураккаблиги тўла англаб етилмаганлигидан далолат берар эди”. Шу билан бирга, иқтисодиётда, ижтимоий-маданий соҳада амалга оширилаётган, ҳатто энг юзаки “қайта қуриш” жараёнлари ҳам одатда шунчаки, ошкора сиёсий тус берилган жараёнлар эди.
Одатда, марказда ишлаб чиқиладиган дастурларда, аслида федерация субъектлари бўлган республикаларнинг манфаатла­ри назар-писанд қилинмас эди. Бунинг устига, Марказ ўзининг кўпгина нуқсонларини республикалар зиммасига юклашга интилар эди, ҳатто уларни ишлаб чиқаришнинг умумий инқирози, сўмнинг қадрсизланиши шароитида ҳам озиқ-овқат билан, халқ истеъмол моллари ва моддий ресурслар билан ўзларини таъ­минлашга мажбур қилди.
Бу ҳол вужудга келган хўжалик алоқаларининг бузилишига, товар айирбошлаш тадбирларининг на­тура (маҳсулот билан айирбош қилиш) шаклига ўтишига олиб келди, минтақавий хўжалик юритиш ғоясини вужудга келтирди ва ғайриинтеграцион жараёнларнинг кучайишига туртки бўлиб хизмат қилди. Бу ва кўпгина бошқа омиллар “қайта қуриш” тақдирини — мустабид тузумнинг социализмни ислоҳ қилишга қаратилган сўнгги уринишларини дастлабки кунданоқ зарба остига қўйди.


Download 383,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish