Мундарижа кириш


Мавзу. Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар



Download 237,26 Kb.
bet18/28
Sana22.02.2022
Hajmi237,26 Kb.
#91004
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
Тарих қўлланма

8 Мавзу. Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар.


РЕЖА :



  1. Ўзбекистонда Кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши. Манзилли ижтимоий ҳимоя тизимининг яратилиши.




  1. Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш, йўл-транспорт муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш.


  1. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ҳимоя ва манзилли ижтимоий ёрдамни амалга оширишдаги иштироки.




  1. Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.

Кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши. Манзилли ижтимоий ҳимоя тизимининг яратилиши. Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш, йўл-транспорт муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ҳимоя ва манзилли ижтимоий ёрдамни амалга оширишдаги иштироки.
Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.
Ўзбекистон тараққиётидаги ўзига хос йўлнинг асосий тамойилларидан бири кафолатланган ижтимоий сиёсатни амалга оширишдан иборатдир. Унинг моҳияти жамиятда кам таъминланган, боқувчиси йўқ, болали оилаларни, ногиронлар ва қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жамият аъзоларининг ўта бойлар ва камбағалларга табақаланиб кетишининг олдини олишга қаратилган. Шу мақсадда мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳоли турмуш даражасини барқарорлаштиришга қаратилган зарурий чора­тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бу тадбирларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳажми йилдан­йилга ортиб бормоқда. Хусусан 1999 йил давлат бюджетини шакллантиришда объектив сабабларга кўра, юз берган айрим қийинчиликларга қарамасдан, қисқартиришлар ҳисобига, ижтимоий соҳаларга ажратиладиган.маблағларнинг камайишига йўл қуйилмади. 1998 йил охиридаги ҳисобга кўра, мамлакатда 3 млн. 252 мингдан ортиқ киши пенсия ва нафақалар олди ва бу мақсад учун 75 млрд. 541 млн.сўм маблағ ажратилди. Шундан фақат икки ёшгача боласи бор оналарга 10 млрд. 448 млн. сўм нафақа бе-рилди.
Кам таъминланган аҳоли қатламлари нафақа ва моддий ёрдамдан ташқари турли хил имтиёзлардан кенг фойдаланди. Жумладан, жамоат транспортида текин ёки арзон ҳақ тўлаб юриш, турар­жой ва коммунал хизматлари учун ҳақ тўлашда, дори­дармонлар ва энг зарур озиқ­овқат маҳсулотларини белгиланган меъёрда бепул ёки арзон нархда олиш ва бошқа бир қанча енгилликлар берилган. Булардан ташқари мустақиллик йилларида халқ таълими, ўрта махсус ва олий ўқув юртларининг профессор­ўқитувчиларига, тиббий ходимларга электр энергия, газ ва коммунал хизматлардан фойдаланишда қатор имтиёзлар берилди. Бозор муносабатларига ўтиш муносабати билан аҳоли даромадининг моҳияти янгиланмоқда. Уларнинг манбалари ўзгармоқда. Маош-иш ҳақидан ташқари тадбиркорлик даромади, акциядорлик дивиденди, мулкдан келган даромад, томорқа маҳсулотларини сотишдан олинадиган тушум шаклларида бозор даромадлари пайдо бўлди. Аҳоли даромадларининг бозорга боғлиқ манбалари йилдан­йилга ўсиб бориши муносабати билан иш ҳақининг салмоғи пасайиб бормоқда. Масалан, 1992 йили иш ҳақи аҳоли даромадининг 57% ни ташкил қилса, 1995 йилда эса 44,2% ни ташкил қилди. 1997 йили аҳоли барча даромадларининг қарийб чорак қисми тадбиркорлик фаолиятидан тушди. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб бозор муносабатларига мос пул­кредит тизими шакллантирилди. 1991-1996 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Миллий банк ва Молия тизими юзасидан бир қанча қарорлар қабул қилди. 1995 йил декабрда Олий Мажлиснинг навбатдаги сессиясининг Марказий банк ва банклар тўғрисидаги қонунлари катта аҳамиятга эга бўлди. Марказий банкдан ташқари Тошкент шаҳри ва вилоятларда 30 та акциядор-тижорат, ширкат ва хусусий банклар фаолият кўрсатмоқда (1995). Уларнинг ҳар қайсисида филиаллар мавжуд. Масалан, «Пахта банк»да 184, «Ўзтадбиркор» банкда 254 филиал хизмат қилмоқда. 1994илнинг 1 июлидан бошлаб иқтисодий мустақилликнинг зарурий шарти тариқасида Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги-сўм муомалага киритилди. Миллий валютанинг муомалага киритилиши иқтисодиётни барқарорлаштириш, корхоналар ва тармоқлар молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, аҳоли ва мамлакат истеъмол бозорини муҳофаза қилишда катта ўрин тутди. Мустақил Ўзбекистон хазинасини тўлдирувчи, иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли ўтказишнинг асосий манбаи солиқдир. Шунинг учун солиқ тизимини такомиллаштиришга дастлабки кунлардан бошлаб катта эътибор берилди. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 августдаги «Ўзбекистон Республикасида давлат солиқ органлари ҳақида»ги қарори асосида давлат солиқ тизими шакллана бошлади. Солиқ тўловчилар сони йилдан­йилга кўпайиб бомоқда. Агар 1994 йилда 91 мингдан ортиқ солиқ тўловчи юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлса, 1997 йили уларнинг сони 148 мингтага етди.



Download 237,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish